Ўз ташқи қиёфасидан қониқмайдиган 10 нафар Голливуд юлдузлари
Бизга деярли идеал кўринувчи Голливуд юлдузлари ўзларининг камчиликларидан уялиши тўгрисида гапиришган. Бугунги мақоламиз орқали кўринишидан қониқмайдиган Голливуд юлдузлари ҳақида келтириб ўтамиз.
Ким Кардашян
Кўпчилик унинг қадди қоматини мукаммал деб санайди. Аммо қизнинг ўзи кенг бўксасидан унчалик мамнун эмас.
Анжелина Жоли
Қизлар ушбу актрисага ўхшаб кўриниш учун лабларни шиширишга уринишади. Бироқ, Анжелинанинг ўзи лабларини ҳаддан ортиқ ишган дея ҳисоблайди.
Тара Палмер Томкинсон
Тара: «Мен қўлларимдан нафратланаман. Машинадан тушишимдан олдин томирларим шишиб кетмаслиги учун уларни ҳар доим кўтарганча, бир неча дақиқа ўтираман … ”дейди.
Жулиа Робертс
Актрисанинг сўзларига кўра, у ойнага қараганида, кўзлари остида халқалари бўлган аёлни кўради.
Меган Фох
Шубҳасиз, энг жозибали аёллардан бири ўзини идеал деб ҳисобламайди: “Мен ўзимни гўзал аёл деб ўйламайман. «Мен Тед Нюжентга (Дамн Янкеес гуруҳи аъзосига) ўхшайман » дейди у.
Кристен Стюарт
Кристен Стюарт ўз қулоқлари катта эканлигидан уялади ва уларни ҳар доим сочлари остида яширишга ҳаракат қилади.
Никол Кидман
Никол Кидманқорнидан жуда уялади, чунки унинг қорни ҳеч қачон мукаммал текис бўлмаган.
Скарлетт Ёханссон
Актрисанинг сўзларига кўра, Голливуднинг бошқа юлдузларига қараганда у ўзини бироз тўлароқ ҳисоблайди.
Том Круз
Актёр ўзининг паст бойидан азият чекади. Унинг бўйи – 170 см. Шу боис ҳам ҳатто поябзал буюртма қилишдан олдин бироз баландроқ пошналисидан танлайди.
Ен Сомерҳолдер
Кўзлари билан цехрлашга қодир келишган актёр ўзининг катта қулоқларидан ҳижолат бўлади.
Кизикарли маълумотлар
Ўз ташқи қиёфасидан қониқмайдиган 10 нафар Голливуд юлдузлари