Ўзимни кимлигим англаёлмадим узбекча шеър

Ўзимни кимлигим англаёлмадим узбекча шеър

Ўзимни кимлигим англаёлмадим

Хаёт жуда қизиқ жуда ғаройиб
Кимдир ночор ким кетар бойиб
Ким тўғри юради ким эса тойиб
Ўзимни кимлигим англаёлмадим

Тўғри юрсам қийшиқ дейдилар

Мағрур юрсам бар бир эгдилар
Ғийбатчилар жонга тегдилар
Ўзимни кимлигим англаёлмадим

Ўтирсанг жойингни олмоқ истайди
Бошингга ит кунин солмоқ истайди
Берган жароҳати асло битмайди
Хаётда кимлигим англаёлмадим

Олдингда гапириб кўнглинг олади
Ортингдан тош отиб роса кулади
Бўлса бўлди болмаса юзга уради
Хаётда кимлигим англаёлмадим

Сув сепсанг атайлаб лой қиладилар
Ўзларини осмонда ой қиладилар
Бир кун ўз холини вой қиладилар
Инсонларни сира тушинолмадим

Йиқилсам янаям йиқитадилар
Улар бунча мени қўрқитадилар
Ўзларини хақ деб уқитадилар
Инсонлар феълини тушинолмадим.

Шерлар
Ўзимни кимлигим англаёлмадим узбекча шеър