Ёшартирувчи озуқа махсулотлари қайсилар?
Ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолиш ҳамда қариш жараёнини секинлаштириш учун аёллар таомномаларида қуйидаги маҳсулотлар бўлиши лозим.
Бодом
Қадимдан бодом шифобахш маҳсулот саналади. Унинг мағзида организм учун фойдали бўлган кўплаб микроелементлар борлиги аниқланган. Ширин бодомни истеъмол қилиш ошқозон яраси ва гастрит пайдо бўлишининг олдини олади. Инсонлар учун бодомнинг фойдалилиги шундаки, уни кучли жисмоний зўриқишлардан кейин истеъмол қилиш организмнинг қисқа вақт ичида “ўзига келишига” ёрдам беради. Ёшариш истагидагиларга бир кунда 200 граммдан кам бўлмаган миқдорда бодом истеъмол қилишлари тавсия этилади.
Кўк чой
Олимлар ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, кўк чой қандли диабет пайдо бўлишининг олдини олиб, имунитет ошишига, ортиқча вазнни йўқотишга ҳамда терининг яхши сақланишига ёрдам беради. Бир кунда 0,5 литр кўк чой ичиш лозим.
Қўй гўшти
Диетологлар томонидан доимо гўзал бўлишни истаган аёллар учун тавсия қилинадиган энг яхши маҳсулот қўй гўштидир. У синк, марганес ҳамда тестостерон моддасининг фаол ишлаб чиқарилиши учун керак бўладиган минералларга бой. Дарвоқе, организмда ушбу модда спорт, фитнесс, рақс каби жисмоний машғулотлар билан шуғулланганда ишлаб чиқарилади.
Шампинон қўзиқоринлари
Ҳеч бир байрам дастурхони шампинон қўзиқоринларисиз ўтмайди. Уларни тайёрлаш осон, шунингдек, томирлардаги ҳолестериндан тозалавчи энг яхши маҳсулотлардан бири ҳам. Шампинонда омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Ичаклардаги сингиш, сўрилиш жараёни туфайли улар ҳолестериннинг кўпайишига ҳамда организмда тарқалишига йўл қўймайди. Кунлик меъёрда 125 граммдан кам бўлмаган шампинон қўзиқоринларини истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Кизикарли маълумотлар
Ёшартирувчи озуқа махсулотлари қайсилар?