Ётоқхона учун мебел танлаш борасидаги кичик маслаҳатлар

Ётоқхона учун мебел танлаш борасидаги кичик маслаҳатлар

Ётоқхона учун мебел танлаш борасидаги кичик маслаҳатлар

Ётоқхона учун мебел танлаш борасидаги кичик маслаҳатлар

Ётоқхона учун мебел танлаш жараёнида шошилманг ва бу ишга жиддий ёндошинг. Кўп функцияли ва кам аксессуарли мебел, декоратиов буюмлар, парда танласангиз ётоқхона тайёр. Агар уни дид билан чиройли кўринишга келтиришни истасангиз, маълум қоидаларга амал қилиш ва ортиқча хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Ётоқхона учун интерер яратишда ҳар бир инсон мебелни нафақат замонавий ва чиройли кўринишга эга бўлиши, балки кўп функцияли, ичончли ва экологик тоза бўлишини ҳам истайди. Мода тез ўзгаради, ҳар ярим йилда ётоқхона мебелини ўзгартиришнинг эса имкони йўқ. Одатда ётоқхона услуби кўп муддат учун яратилади, аммо бу вақт ичида сиз ётоқхонангиз услубини ўзгартиришни исташингиз мумкин. Шунинг учун мебел танлаш жараёнида иложи борича ҳар қандай услубга мос тушадиган тўплам танлашга ҳаракат қилинг. Ётоқхона мебелини танлаш жараёнида фақатгина унинг ташқи кўриниши- ҳажми ва шаклига эмас, кўп функцияли эканлигига ҳам эътибор беринг. Ётоқхона учун қулай ва ихчам мебел каравот, каравотости тумбаси, пардоз столи ва шкафдан иборат. Телевизор, компютер ва бошқа электрон техника воситалари ётоқхонага жойлаштирилмагани маъқул. Мебел дўконига йўл олишдан аввал мебел ҳажмини тўгри танлаш учун хонанинг тахминий ўлчамларини олишга ҳаракат қилинг. Кичик хона учун уни тўлдириб қўядиган даражада улкан, катта хона учун эса ўта кичик каравот ёки шкаф танлай кўрманг.

d191d182d0bed29bd185d0bed0bdd0b0 d183d187d183d0bd d0bcd0b5d0b1d0b5d0bb d182d0b0d0bdd0bbd0b0d188 d0b1d0bed180d0b0d181d0b8d0b4d0b0d0b3 660e4273146e4Ётоқхона романтик кўринишга эга бўлиши учун каравотга алоҳида эътибор қаратинг. Бу ерда у қандай материалдан тайёрлангани, шакли, ҳажми, ранги ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Агар ётоқхонангизда думалоқ шаклдаги каравот жойлаштишиш имкони бўлса жуда яхши. Думалоқ каравот жуда чиройли ва романтик кўринади. Кенг хоналар учун подиум кўринишидаги каравотлар мос келади.
d191d182d0bed29bd185d0bed0bdd0b0 d183d187d183d0bd d0bcd0b5d0b1d0b5d0bb d182d0b0d0bdd0bbd0b0d188 d0b1d0bed180d0b0d181d0b8d0b4d0b0d0b3 660e42733d08fКаравотости тумбаси каравот билан уйғунлашритилган бўлиши лозим, аммо улар мебелнинг алоҳида нарсалари ҳисобланади. У имкони борича мебел услубини тўлдириб туриши, кўп функцияли бўлиши, майда нарсалар ва тунгичироқни сақлашга мўлжалланиши керак.
d191d182d0bed29bd185d0bed0bdd0b0 d183d187d183d0bd d0bcd0b5d0b1d0b5d0bb d182d0b0d0bdd0bbd0b0d188 d0b1d0bed180d0b0d181d0b8d0b4d0b0d0b3 660e4273526beКичик ётоқхона учун шкаф-купелар танланганимаъқул. Улар жуда узун, кам жой эгаллайдиган ва ўз ичига кўп нарса сиғдира олиши лозим.
d191d182d0bed29bd185d0bed0bdd0b0 d183d187d183d0bd d0bcd0b5d0b1d0b5d0bb d182d0b0d0bdd0bbd0b0d188 d0b1d0bed180d0b0d181d0b8d0b4d0b0d0b3 660e4273698ffТурли нарсалар ва чойшабларни сақлаш учун ётоқхонага комод жойлаштирилгани маъқул. У классик гардеробга қараганда кам жой эгаллайди, шу билан бирга етарли даражада кўп нарсаларни сиғдира олади. Унинг устига ойна жойлаштирилса паардоз столи вазифасини ҳам бажариши мумкин.
d191d182d0bed29bd185d0bed0bdd0b0 d183d187d183d0bd d0bcd0b5d0b1d0b5d0bb d182d0b0d0bdd0bbd0b0d188 d0b1d0bed180d0b0d181d0b8d0b4d0b0d0b3 660e42737f727Умуман олганда фен-шуй қоидаларига кўра ётоқхонада ойна бўлмаслиги лозим. Аммо ойнасиз аёллар бурчагини тасаввур қилиш мумкинми? Бу ҳолатда қайтарма ойнали пардоз столи танлашингиз, ойнани каравотни акс эттирмайдиган ҳолатда жойлаштиришингиз мумкин.
d191d182d0bed29bd185d0bed0bdd0b0 d183d187d183d0bd d0bcd0b5d0b1d0b5d0bb d182d0b0d0bdd0bbd0b0d188 d0b1d0bed180d0b0d181d0b8d0b4d0b0d0b3 660e427395df2

Кизикарли маълумотлар
Ётоқхона учун мебел танлаш борасидаги кичик маслаҳатлар