Ёр ёрларинг чалинмокда ёр айрилик хакида шеър

Ёр ёрларинг чалинмокда ёр айрилик хакида шеър

Ёр ёрларинг чалинмокда ёр
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр

Такдир менга насиб этмади,
Пешонамга сени битмади,
Юрагимдан нелар утмади,
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр,

Гузал эди сен билан дунё,

Эртакларда юрардик гуё,
Энди булди хаммаси руё,
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр,

Oсмон йиглаб ёмгирлар куяр,
Багрим тилиб азоблар уяр,
Энди сени узга дил суяр,
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр,

Холсиз булиб йикилдим нураб,
Йетолмадим ХУДOДАН сураб,
Вужудимни армонлар ураб,
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр,

Мухаббатим куйдим йукотиб,
Севгимизга бугун тош отиб,
Жон жонимга ханжардек ботиб,
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр…!

Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Ёр ёрларинг чалинмокда ёр айрилик хакида шеър