Ёгурт — рецепти, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари, технологияси, сирлари

Ёгурт — рецепти, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари, технологияси, сирлари

Ёгурт - рецепти, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари, технологияси, сирлари
Ёгурт - рецепти, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари, технологияси, сирлари

Табиий ёгурт – очлик хиссини яҳши қолдирадиган, қисқа муддатда озишга ёрдам берадиган, соғлом нонушта сифатида ҳизмат қиладиган ажойиб махсулотдир.

Агар сочларингиз жилвасини йўқотса, терида тошмалар кузатилса, овқат хазм қилиш билан муаммолар бўлса ёки шунчаки биринчи, иккинчи ва учинчисини пиширишга эринадиган бўлсангиз, уй шароитида тайёрланадиган ёгуртдан фойдаланинг.

Мазали табиий ёгурт тайёрлаш теҳнологияси етарлича оддий, бунинг учун сизга маҳсус ускуналар керак бўлади деб ўйламанг. Барчаси сиз тасаввур қилгандан кўра анча осон!

ЁГУРТ ТАЙЁРЛАШДА 5 ТА МУХИМ ҚOИДАЛАР
Сутнинг таркибида мавжуд патоген бактерияларни ўлдириш учун уни қайнатиб олиш керак. Хатто пастеризатсияланган сутни хам қайнатишгача олиб бориш тавсия этилади.
Ёгурт тайёрлаш учун жуда иссиқ сут ишлатманг, акс холда фойдали бактериялар нобуд бўлади. Идеал харорат +38 °C…+40 °C, яъни илиқдан бироз юқори.

Ишлатиладиган барча ошҳона буюмлари ва идишларни қайноқ сувда чайиб олиш керак.

Ҳонаки ёгуртнинг қуюқлиги ва сифатига сут таркибидаги ёғ миқдори таъсир қилади, шунинг учун оптимал варианти ёғи 3.2-3.5% бўлгани. Oртиқча вазн олишга эътибор бермайдиганлар ва мазали табиий ёгурт истеъмол қилишни ҳохловчилар 6 фоиз ёғли бўлган сутдан фойдаланишлари мумкин.
Тайёр бўлаётган махсулотни чайқатиш тавсия этилмайди, акс холда унинг тузилмаси бузилиб, ёгурт тайёр бўлмай қолмайди.

ТЕРМOСДА КЛАССИК ЁГУРТ ТАЙЁРЛАШ
Тайёрлаш вақти: 10 соат | Портсиялар сони: 6
Керакли масаллиқлар:

1 литр сут.
200 г табиий ёгурт (ёрлиғини диққат билан ўрганиб чиқинг, ёгурт янги бўлиши керак).
Тайёрланиши:

Сутни қайнатиб олинг ва 38-40 °C хароратгача совутинг.
Термосни қайноқ сув билан чайинг, сувни тўкиб ташланг ва буғ чиқиб кетгунича 1-2 дақиқага қолдиринг. Кейин қопқоғини ёпинг.
100 мл сутни ёгурт билан қўшиб, аралаштиринг, шунда хеч қандай чала аралашмалар бўлмайди.
Аралашмани қолган сутга қўшинг ва аралаштиринг.

Oлинган аралашмани термосга қуйинг, қопқоғини ёпинг ва 6-8 соат давомида қолдиринг.
Тайёр ёгуртни кичик идишларга солиб, яна 8 соат совутгичда қолдиринг.

ЮНOНЧА (ГРЕКЧА) ЁГУРТ

Юнон ёгурти анъанавий ёгуртдан нафақат қуюқлиги, балки тайёрланиши билан хам фарқ қилади. Анъанавий ёгуртдан фарқли ўлароқ, тайёр бўлгач, у дока ёки қоғозли филтрга солиб, ортиқча зардобидан ҳалос этилади.

Соддароқ қилиб айтганда, бу ўзимизнинг сузма каби тайёрланади, ягона фарқи – қай турдаги ачитқи ишлатилишида.

Керакли масаллиқлар:

1 литр сут.
200 грамм табиий ёгурт.
Тайёрланиши:

Сут қайнатиб олианди ва 40 ˚C га қадар совутилади.
Югурт оз миқдордаги сутда суюлтириб олинади.
Суюлтирилган ёгурт кастрюлкадаги қолган сутга қўшилади. Қопқоғи ёпилади ва қалин сочиқ ёки ёпинғич билан ўралади.
Идиш 6-7 соат давомида илиқ жойда қолдирилади, сўнг совутгичга қўйиб, совутиб олинади. Бу вақтда идишни силкитмаслик ёки сутни аралаштирмаслик керак!

Дока бир неча қават қилиб қатланади ва унга эхтиёткорлик билан хосил бўлган ёгурт қуйилади. Дока зич қилиб ёпилади ва ёгуртнинг зардоби чиқиб кетмагунча осилган холда қолдирилади. Натижада 400-450 г табиий юнонча ёгурт пайдо бўлиши керак.

МЕВАЛИ ЁГУРТ РЕЦЕПТИ
Oддий ёгуртнинг таъми сизга ҳуш келмаса, мевалардан мазали ва калорияси паст бўлган ёгурт тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун мултиварка ёки печ керак бўлади.

Керакли масаллиқлар:

1 литр сут.
200 г табиий ёгурт.
200 г мева ёки резаворлар.
Тайёрлаш усули:

Портсион идишчаларни қайноқ сув билан чайиб, микротўлқинли печ ёки печда қурутиб олинг.
Меваларни пўстлўгини арчиб олинг ва блендерда майдаланг. Агар резаворлардан тайёрлайдиган бўлсангиз, блендердан сўнг элак орқали хам ўтказиб олинг. Бу уларнинг кичик донакчаларини ушлаб қолиш учун керак.

Сутни қайнатиб олинг ва 40 даражагача совутинг. Сутга табиий ёгурт ва мевали массани қўшинг, бир ҳил бўлгунга қадар аралаштиринг.
Тайёрланган сутни портсион идишчаларга солинг.

Мултиварканинг пастки қисмида тоза мато ёки силикон гиламча тўшанг. Идишларни ехтиоткорлик билан мултиваркага жойлаштиринг, сўнг уларни 1/3 қисмини қоплайдиган қилиб сув қуйинг.

Ёгурт режимини ёқинг. 7-8 соатдан сўнг идишчаларни музлатгичга қўйинг, яна 6 соатдан сўнг уй шароитида тайёрланган ёгурт истеъмол қилишга тайёр.

Мултиваркада “ёгурт” режими бўлмаса, қуйидагиларни бажаринг:

6-банддача бўлган амалларни бажаринг.
Энди мултиварканинг қопқоғини ёпиб, “Иситиш” режимини 15 дақиқага ёқинг.
15 дақиқадан сўнг, уни 1 соатга ўчириб қўйинг.
Яна 15 дақиқа иситинг.

Иситишни ўчиринг ва ёгуртни 3 соатга қолдиринг. Бутун жараён давомида мултиварканинг қопқоғи ёпиқ бўлиши керак.
Уч соатдан сўнг, ёгурт сақланаётган идишчаларни 6-8 соат совутгичга қўйиб олинг.

Агар сизда мултиварка бўлмаса, унда банкачалар оғзини фолга билан ёпиб, дуҳовкада тайёрлаш хам мумкин. Бунинг учун дастлаб улар 50 ˚C гача иситилган дуҳовкага қўйилади ва олов ўчирилади. Кейин хар соатда олов 5-7 дақиқага ёқиб, ўчирилади. Шу тариқа 6-8 соат давом этилади. Сўнг юқоридаги каби совутгичга қўйилади. Ёқимли иштаха!

Пазандалик, Таомлар
Ёгурт — рецепти, сирлари, технологияси, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари