Яна мактуб, кераксиз қоғоз… согинч хакида шеър
Яна мактуб, кераксиз қоғоз,
Қўлингизда титраб турибди.
Яна кўнгил тентираб бир оз,
Меҳрингизни излаб юрибди !
Ёзолмадим бирон сўз тайин,
Оппоқ қоғоз ғамгин етибди.
Соғинчларим тўкилиб майин,
Сўз ўрнига ёшлар кетибди !
Лабингизга босинг бир бора,
Ахир лаблар унсиз сўнибди.
Ёзолмайин байдин бечора,
Эгилганча кўнгил кўнибди !
Ҳар кун шундай мактуб битаман,
Хаёлларим ўйдан толибди.
Ёзолмасдан ёшлар тўкаман,
Сўзларим ҳам хайрон қолибди !
Яна мактуб, яна сўзлар оз,
Дилчи, алам ютиб юрибди.
Қўлингизда титраган қоғоз,
Юрагимни тутиб турибди..
Согинч хакида шерлар, Шерлар
кераксиз қоғоз… согинч хакида шеър, Яна мактуб