Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ҳаммамизга яхши таниш бўлган ялпизни пазандачиликда, салатлар тайёрлашда ва овқатларга қўшимча маза ҳамда таъм беришда ишлатамиз. Лекин унинг шифобахш ҳусусиятларини кўпчилик ҳам билавермайди. Масалан, ялпизли сақич (жевачка) чайнаганда одамнинг асаби анча тинчланишини биласизми ёки ушбу ўсимлик экстракти терини тиниқлаштириши ҳақидачи? Қуйида ялпизни минг дардга даво ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар берамиз.

Ташқи томондан
Юзни қисқа фурсатда яхши ҳолатга келтириш учун ялпизли муздан фойдаланинг: бир боғлам ялпизни бир стакан сувда қайнатиб олинг ва 15-20 дақиқа дамлаб қўйинг. Сўнгра махсус қолипларга қуйиб музлатинг.

Эфир мойи қўшиб тайёрланган ялпизли восита тери яллиғланишига қарши қўлланади ва юз терисини тиниқлаштириб, тонусини оширади.

Бош оғриғи, лохаслик ёки тонус йўқолишида 1-2 томчи ялпиз эфир мойини чаккангизга суртинг ва сингиб кетгунига қадар уқаланг.

Ялпизли эфир мойи ёрдамида амалга оширилган иссиқ ингаляция тумовнинг илк босқичларидаёқ ундан қутулишга ёрдам беради.
d18fd0bbd0bfd0b8d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d188d0b8d184d0bed0b1d0b0d185d188 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3d0b0d29b 660e4bfeb5279Ялпиз мойи қичишиш, ачишиш, қизариш ва ҳашаротлар чаққан ерлардаги шишларни бартараф этади.

Ялпиз экстракти антибактериал ҳусусиятга эга бўлиб, оғиз бўшлиғи парваришига оид воситалар таркибига киради (оғизни чайиш учун восита). Ундан кундалик фойдаланиш милклар яллиғланиши ва оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳиддан ҳалос этади.
d18fd0bbd0bfd0b8d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d188d0b8d184d0bed0b1d0b0d185d188 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3d0b0d29b 660e4bfeca134Ялпиз экстракти оёқ парваришига мўлжалланган крем ва антиперспирантларнинг асосий таркибларидан бири ҳисобланади. У оёқларга софлик бахш этиб, қон айланишини меъёрга туширади ва кўп миқдорда тер ажралишига қарши курашади.

Ялпизли ҳаммом ревматизм касаллигида тавсия этилади. 200 гр ялпиз устига 3 литр сув қуйиб қайнатилади ва ваннага қуйилади. Қабул қилиш вақти 20-25 дақиқани ташкил этиши лозим.
d18fd0bbd0bfd0b8d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d188d0b8d184d0bed0b1d0b0d185d188 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3d0b0d29b 660e4bfee34f9Ички томондан
Таркибидаги дубил моддалари шарофати билан ялпиз антитоксик ҳусусиятга эга. Заҳарланиш ҳолатларида 2 ошқошиқ майдаланган ялпиз баргларига бир стакан қайнатилган сув қуйилади ва совитилади. Қайнатмани кунига 2-3 маротаба овқат вақтида ичиш тавсия этилади.

Ялпиз таркибидаги ментол моддаси оғриқ қолдирувчи ҳусусиятга эга бўлиб, ошқозон оғриғидан ҳалос этади.

Ялпизли чой хайз вақтидаги оғриқларни қолдириб, климакс аломатларини енгиллаштиради.

Ялпиз қайнатмаси овқат хазм қилиш жараёнини меъёрга келтиради, газ ҳосил бўлишини бартараф этиб, кўнгил айнишидан ҳалос қилади. Уни овқатдан олдин1/3 стакандан истеъмол қилинг.

Кучли бош оғриғи ва неврологик касалликларда бир стакан совуқ сувга 20-25 томчи ялпиз мойидан қўшиб ичиш мумкин.
d18fd0bbd0bfd0b8d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d188d0b8d184d0bed0b1d0b0d185d188 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3d0b0d29b 660e4bff0a115

Саломатлик
Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида