Якзон — Ким зур

Якзон — Ким зур

Якзон - Ким зур

Якзон — Ким зур Текст песни

Ҳей парирухсор, мени тингла бир зум,
Сен ўйлаб кўр, бир дақиқа кўзларингни юм.
Мени севги оловига ташлаб, ўзинг яшарсан жим,
Бировга азоблар бериб, ўзи роҳат топибди ким?

Ҳа у ким зўр, кўрамиз, ким зўр,
Кўрсатади ҳали ҳаёт, қараб тур.

Сен асли ноҳақсан, лекин ҳечам тан ололмайсан.
Ҳа у ким зўр, кўрамиз, ким зўр,
Кўрсатади ҳали ҳаёт, қараб тур.
Биларсан ноҳақсан, лекин буни тан ололмайсан.

Но-но, но-но, нолаларим етиб борсалар осмонга,
Ва Эгам қулоқ солса агар, мендай бир фақир инсонга.
Қайтарса сенга ҳам, кўзингда ёшлар билан эслайсан,
Менку азобларга дош бермоқдаман, айт сен қандайин эплайсан?

Ҳа у ким зўр, кўрамиз, ким зўр,
Кўрсатади ҳали ҳаёт, қараб тур.
Сен асли ноҳақсан, лекин ҳечам тан ололмайсан.
Ҳа у ким зўр, кўрамиз, ким зўр,
Кўрсатади ҳали ҳаёт, қараб тур.
Биларсан ноҳақсан, лекин буни тан ололмайсан.

Китобларингизга бошим қўйиб, уйқуга кетарман чарчаб,
Мендай севгидан куйган шайдойингизга ёрдам беринг Машраб.

Ҳа у ким зўр, кўрамиз, ким зўр,
Кўрсатади ҳали ҳаёт, қараб тур.
Сен асли ноҳақсан, лекин ҳечам тан ололмайсан.
Ҳа у ким зўр, кўрамиз, ким зўр,
Кўрсатади ҳали ҳаёт, қараб тур.
Биларсан ноҳақсан, лекин буни тан ололмайсан.

Кушик матнлари
Якзон — Ким зур