Юр ёшликка узбекча шеър

Юр ёшликка узбекча шеър

Юр ёшликка

Юр ёшликка

Дард ёғилса қаламни тутиб,
Чуқур ўйга толиб қоламан.
Ҳеч қадрига етмаган ўша,
Ёшлигимни эсга оламан.

Ёшликдаги содиқ дўстларни,

Билмам энди қайдан топаман.
Бир лағзага қайца ёшлигим,
Бор бойлигим тўкиб сочаман.

Бир иложин топиб эй дўстим,
Юр ёшликка қайтиб борамиз.
Мен розиман бир кун бўлса ҳам,
Ғам ташвишдан йироқ бўламиз.

Ёшлигимда қорним тўйса бас,
Мол дунёни қули эмасдим.
Соддагина ёшлигимда мен,
Боровларни ғийбат қилмасдим.

Гунохлардан йироқ эдимда,
Ёлғон нима ҳатто билмасдим.
Орзуларим жуда кўп эди,
Кимларгадир ҳасад қилмасдим.

Бир иложин топиб эй дўстим,
Юр ёшликка қайтиб борамиз.
Мен розиман бир кун бўлса ҳам,
Ғам ташвишдан йироқ бўламиз.

Шерлар
Юр ёшликка узбекча шеър