Юздаги ажинларни йукотиш
Ажинлар, одатда, организмнинг сўлиб бораётганидан дарак берувчи белгидир. Қариш жараёнида терида бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Қон ва лимфа айланишининг бузилиши натижасида энг аввал юз, бўйин, қўл панжаларининг терисида шундай ўзгаришлар юзага келади. Гавда терисининг очиқ жойлари доим ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирида бўлиши туфайли уларни кийим беркитиб турадиган қисмларига нисбатан бирмунча тезроқ ажин босади. (УФ хам ажин тез тушишига сабаб бўлади).
Лекин ажинлар ҳамиша ҳам қарилик нишонаси эмас. Доим пешонани тириштириш, қошларни юқорига кўтариш ёки қовоқ солиш, кўз, лабларни қисиш, оғиз бурчакларини жийириб, энгакни бўйинга тақайверишга одатланиш ҳам вақтидан илгари ажин тушишига олиб келади (мимик ажин).
Юз ва бўйин терисини парвариш қилишга эътибор берилмаса, спиртли эритмалар, терини оқартирадиган мазлар кўп ишлтилса, суртилган косметика воситаларидан тери вақтида тозалаб турилмаса ёки тишларнинг йўқлиги ҳам ажинларни пайдо бўлишида замин яратади.
Ажин тушишининг олдини олиш учун умуман саломатликни яхшилаш, тўғри овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олиш режимига амал қила бориш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш, баданни офтобга меъёри билан тоблаш, юзни қаттиқ шамолдан эҳтиётлаш хамда энг мухими терини хар куни парваришлаб крем ва маскалардан мунтазам фойдаланиш лозим. Умрбод ажинларни туширмайдиган косметика воситалари йўқ!
Лекин юз, бўйин, қўл терисини доим тўғри парвариш қилиш ажин тушишини секинлаштиради. Косметолог сифатида шуни айтиб утмогим керакки, юзни вақти-вақти билан массаж, пилинг, мезотерапия қилиб туриш юз терисининг таранг, соғлом, ёш ва жозибадор бўлишини таъминлайди.
— Косметика – терини парвариш қилиш, кишилар кўринишини гўзаллаштириш воситалари ва усуллари қадим замонлардан қўллаб келинган.
— Узоқ ўтмишда мисрликлар, римликлар, арабларда яноқ, киприк, қовоқларни бўяш, сочни жингалак қилиш расм бўлган. Атир ўрнини босадиган хушбўй мойлар ишлатилган. Косметика воситалари таркибига ҳозирги кундаги каби ҳайвон ва эфир, ўсимлик мойлари, смола, турли упа, бўёқлар ва ҳоказолар кирган.
— Ҳозирда эса косметика:
Врачлик косметикаси ва пардоз косметикасига бўлинади.
— Врачлик косметикаси – терини парваришлаш ва унда турли нуқсонларнинг бартараф этиш, уларнинг олдини олиш, соч, юз- буйин сохаси, кул ва баданларни парваришлашнинг гигиеник ва даволаш тадбирларини ўз ичига олади. Косметик хирургияда бурун, лаб, қулоқ супрасидаги турли нуқсонлар жарроҳлик усули билан олиб ташланади. Хол ва татиуровка, шунингдек, юзнинг ортиқча териси, қорин, сон ва бошқа жойлардаги ортиқча ёғлар кесиб олиб ташланиб, юз ва тана қиёфасининг яхшироқ кўриниши шакллантирилади.
— Пардоз косметика эса юз чиройини очиш мақсадида қўлланилади. Пардоз косметик воситасига қош-қовоқни бўяйдиган қалам, сурма, киприк туши, соч бўёғи, қизартиргич, оқартиргич, упа, лаб бўёғи, косметика кремлари, мой-упа, терлатмайдиган воситалар, атир, одекалон ва ҳоказолар киради. Косметика воситаларидан фойдаланишда, албатта, лабаратория, клиникалар текширувидан ўтган табиий воситаларни қўллаш кутилган натижаларни бера олади.
Саломатлик
Юздаги ажинларни йукотиш