Эшқобил Шукур (1961) to’liq malumot oling
Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини битирган (1984). Турли нашриёт ва таҳририятларда, Ўзбекистон телевидениесида хизмат қилган.
Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор.
1989 йили яратилган «Тунги гуллар» номли учинчи тўплами Республика Ёшлар Иттифоқининг Усмон Носир номидаги мукофотига сазовор бўлган.
Унинг шеърлари чуқур мажозий маънога эга эканлиги, айни чоғда содда, равон тилда ифодаланиши, баъзан эса халқона, бахшиёна баён услуби шоир шеъриятини ўз ўқувчиси билан мустаҳкам боғлайди. Бунинг устига шоир шеъриятида қадимий унутилган мусиқий оҳанглар янгидан жонланиб, асарларига янгича маъно, янгича файз ҳам бағишлайди. Баъзан эса фожеавий оҳанглар эшитилади.
Унинг асарлари бир қанча хорижий тилларда, Россия матбуоти ва Американинг «Жаҳон адабиёти» номли журналида чоп этилган.
Biografiya
Эшқобил Шукур (1961)