Эклер тайёрлаш рецепти — ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш

Эклер тайёрлаш рецепти — ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш

Эклер тайёрлаш рецепти - ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш
Эклер тайёрлаш рецепти - ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш

Эклер – франсузча десерт, қайнатма ҳамирдан тайёрланадиган юмшоқ ширинлик. Кўпинча начинка сифатида қайнатма крем ишлатилади, бироқ ўзгача таъмларни ҳуш кўрадиганлар учун мақолада шунингдек пишлоқ ва творогдан тайёрланадиган крем турлари хам келтириб ўтилади.

ЭКЛЕР УЧУН ҚАЙНАТМА ҲАМИР
Керакли масаллиқлар:

Ун – 1 стакан
Сув – 1 стакан
Туҳум – 4 та
Сариёғ – 150 г
Туз – ярим чой қошиқ.
Тайёрланиши:

Идишга сув қуйилади ва қайнатилади. Туз, сариёғ қўшиб аралаштирилади ва яна қайнашгача олиб борилади. Сўнг олов пасайтирилади ва кичик қисмлар билан ун солиб, аралаштиришда давом этилади, кейин идиш оловдан олинади. Ҳамир совугач, туҳум қўшиб (битталаб), яҳшилаб аралаштирилади.

Противен ёғлаб олинади ва қандолат ҳалтачаси ёки намлаб олинган қошиқ ёрдамида узунчоқ қилиб ҳамир қуйиб чиқилади. Хар бири орасида камида 2 см дан жой қолиши керак, чунки пишиш давомида уларнинг хажми катталашади.
Эклер олдиндан 200 °C гача қиздирилган печда 30 дақиқа давомида пиширилади. Пишириқ ҳамири яҳшироқ кўтарилиши учун печ тубига идишда сув қўйиш керак. Уларнинг юзаси бироз қизаргач, печдан дархол чиқариб олинади.
Қайнатма ҳамирли эклерлар тайёр, эндиги навбат уларни крем билан тўлдириш.
ЭКЛЕР УЧУН КРЕМ РЕЦЕПТЛАРИ
ҚАЙНАТМА КРЕМ ТАЙЁРЛАШ
Керакли масаллиқлар:

Туҳум – 1 та
Шакар – 1,5 стакан
Сут – 0,5 литр
Краҳмал – 2 ош қошиқ
Ун – 2 ош қошиқ
Сариёғ – 100 г
Ваниллин – таъбга кўра.
Тайёрланиши

Идишда сут, туҳум ва шакар аралаштирилади, сўнг оловга қўйилади. Алохида идишда озроқ миқдорда сутда краҳмал ва ун аралаштириб олинади, бунда барчаси яҳши ериб, бир ҳил масса хосил қилиш керак. Сут қайнай бошлагач, аралашма сутга қўшилади, олов пасайтирилади ва тинимсиз аралаштириб турган холда қайнагунча кутилади.
Масса қуюқлашганда, идиш оловдан олинади. Крем бироз совутилади, сўнг ванилин ва сариёғ қўшилади, яҳшилаб аралаштирилади ёки миксер билан урилади. Эклернинг креми тайёр!
Ингичка учли қандолат ҳалтачаси ёрдамида пишириқнинг пастки ёки ён томонинг икки жойидан тешиб, крем билан тўлдирилади. Тайёр ширинликни устидан шакар упаси сепиб ёки глазур қуйиб, дастурҳонга тортиқ қилиш мумкин.
ТВOРOГЛИ КРЭМ
Керакли масаллиқлар:

Творог – 200 г
Шакар – 1 стакан
Қаймоқ – 200 мл
Ванилин.
Тайёрлаш:

Бир ҳил масса хосил бўлгунча творог ва шакар қаймоқ қўшиб эзиб аралаштирилади. Ванилин қўшилади, миксер билан уриб бироз кўпиртирилади. Крем тайёр. Юқоридаги усул каби пишириқ ичига киритилади.

ПИСХЛOҚЛИ КРЭМ
Керакли масаллиқлар:

“Масцарпоне” пишлоғи – 250 г
Шакар упаси – 120 г
20-22% ёғли қаймоқ – 100 мл.
Тайёрланиши

Пишлоқ, шакар ва қаймоқ миксер билан яҳшилаб аралаштирилади ва совутгичга қўйилади. Бироз совугач, эклерлар ичига солинади.

Пазандалик, Ширинликлар
уй шароитида пишириш, Эклер тайёрлаш рецепти — ширинликнинг классик варианти