Шунда ҳам мен сизни севавераман севги хакида шеър

Шунда ҳам мен сизни севавераман севги хакида шеър

Шунда ҳам мен сизни севавераман

Шунда ҳам мен сизни севавераман

Бугун яна олдим қўлимга қалам,
Сиз учун шерларим ёзавераман.
Севмаслигингиз менга қилсада алам,
Шунда ҳам мен сизни севавераман.

Кўриб қолсам сизни узоқдан ногох,
Телбадек тикилиб туравераман.
Гар сизни севишим бўлсада гунох,
Шунда ҳам мен сизни севавераман.

Майли мени дўст деб, ўзгани суйинг,
Нетай дилим куйиб юравераман.
Ўзгани ишқида бир умр куйинг,
Шунда ҳам мен сизни севавераман.

Севганим бор деб алдаманг зинхор,
Рашк ўтида доим ёнаверман.
Биламан кўнглизда ўзга ёр бор,
Шунда ҳам мен сизни севавераман.

Бугун тан бераман ўзим сабримга,
Сизни кутиб, сабрла яшайвераман.
Майли хечам етманг менинг қадримга,
Шунда ҳам мен сизни севавераман…!

Севги хакида шерлар, Шерлар
Шунда ҳам мен сизни севавераман севги хакида шеър