Шри-Ланка: диққатга сазовор жойлар ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар
Қуйида Шри-Ланка ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва унинг сўлим масканлари ҳақида айтиб ўтамиз. Марҳамат, улар билан танишинг!
Шри Ланка сўзи Санскрит тилидан таржима қилинганида “Ҳудо назари тушган жой” деган маънони беради.
Шри Ланка одамларини расмий равишда Ланкийлар деб аташади.
Мамлакат 1972 йилга қадар Сейлон деб номланган.
Алут Авуруди – Шир Ланканинг Янги йили бўлиб, унинг аниқ муддатини астрологлар ҳисоблаб беришади ва одатда, ушбу сана апрел ойига тўғри келади.
Мамлакат аҳолисининг 70 % ини буддавийлар ташкил қилади.
Оролда дайвинг жуда ривожланган. Сабаби, Шри Ланка сувларида экзотик балиқлар ҳаддан ташқари кўп.
Ланкийлар билан савдо-сотиқ масалаларида тортишиб бўлмайди.
Бу ердаги энг машҳур маҳаллий таом котту ҳисобланади.У майда тўғралган ҳамир бўлиб, хамир бўлакларини сабзавотлар, тухум, балиқ ва гўшт билан қовуришади.
Шри Ланканинг диққатга сазовор жойлари
Одам чўққиси
Ушбу ном билан аталувчи тоғ оролнинг ғарбий қисмидан ўрин олган. Унинг баландлиги 2243 метрни ташкил қилади. Тоғ чўққисида кичик ибодатхона мавжуд бўлиб, буддавийлар бу ерни муқаддас деб ҳисоблашади. Айтишларича бу ерда Будданинг оёқ излари мавжуд эмиш. Тоққа чиқиш жуда ҳам қийин, амма шунга қарамай бу ерга кунига минглаб саёҳатчилар ташриф буюришади.
Сигирия
Юнесконинг халқаро мерослари рўйхатига киритилган ушбу ёдгорлик ўзида улкан қоя дарасини акс эттиради. Бир замонлар бу ерда шоҳ Касапа томонидан қалъа қурилган ва унинг атрофида фавворали боғлар барпо қилинган. Кейинчалик қалъа ибодатхонага айлантирилган.
Дамбулла ибодатхонаси
Ушбу тош ибодатхона – Жанубий Осиёдаги энг катта ибодат маскани саналади. Бу ердаги ибодат жойи тоғнинг чўққисида, гўзал ўрмон ўртасида жойлашган. Айтишларича, ҳудудда 150 та будда ҳайкаллари бор, уларнинг 73 таси олтин билан қопланган. Ибодатхона нафақат буддавийлар, балки сайёҳлар орасида ҳам жуда машҳур.
Кумана миллий боғи
Ушбу боғ Шир Ланка оролининг жануби-шарқий қирғоқларида, Коломбодан 391 км узоқликда жойлашган. Ушбу боғ оролдаги қушларнинг кўчиш, уя қуриш ҳамда кўпайиши учун энг қулай ва асосий жоярдан бири саналади. Миллий боғ ўзининг гўзал манзаралари, Кумана-Виллу кўли билан ном қозонган.
Курунегала
Курунегала – сингал давлатининг қадимги пойтахтларидан бири бўлган. Шаҳар Коломбонинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Курунегала шаҳри еттита тоғ билан қуршаб олинган, шаҳарнинг шарқий қисмида 150 метрлик қоя мавжуд бўлиб, унинг чўққисида Будда ҳайкали ҳам бор.
Ушбу қоя нафақат маҳаллий одамлар, балки бутун дунёдан ташриф буюрган туристлар орасида ҳам машҳур бўлиб кетган. Курунегаланинг яна бир машҳур қисмида кўл жойлашган. Унинг ёнида эса 1922 йилда қурилган ибодатхонани кўриш мумкин.
Курунегаладан бирозгина нарида, Ридигама қишлоғида Риди Виҳара кумуш ибодатхонаси бор. Афсоналарга кўра, мамлакатни эрамиздан аввалги иккинчи асрда бошқарган қирол Дутугемуну томонидан бошланган ҳудуддаги ибодатхонанинг қурилиш ишлари якунланмай туриб унинг пуллари тугаб қолади. Шу атрофдан топилган кумуш бўлаклари қурилишни якунлаш учун имкон беради ва натижада, ибодатхона кумушранг тусга киради.
Филлар қўриқхонаси
Филлар Шри Ланка ҳаётида муҳим ўрин тутади, шу сабабли ҳам Пиннавела шахрида давлатга қарашли филлар қўриқхонаси яратилган бўлиб, у 1975 йилдан фаолият юритиб келади. Бу ерга ота-онасидан айрилган ёки браконерлардан азият чеккан фил болалари олиб келинади.
Қўриқхонадаги филлар алоҳида парвариш қилинади, айримлари дунёнинг бошқа ҳайвонот боғларига етказиб берилади. Баъзан туристларга қўриқхонадаги филларни сут билан озиқлантириш имкони ҳам берилади.
Кизикарли маълумотлар
Шри-Ланка: диққатга сазовор жойлар ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар