Шоколад тайёрлаш рецепти — сут ва какаодан оддий ширинлик, босқичлари + фото

Шоколад тайёрлаш рецепти — сут ва какаодан оддий ширинлик, босқичлари + фото

Шоколад тайёрлаш рецепти - сут ва какаодан оддий ширинлик, босқичлари + фото
Шоколад тайёрлаш рецепти - сут ва какаодан оддий ширинлик, босқичлари + фото

Аслида уй шароитида хақиқий шоколад тайёрлаш осон вазифа эмас. Аҳир, шоколаднинг мухим таркибий қисми бўлган какао ёғини хар қандай дўкондан ҳарид қилиб бўлмайди.

Аммо, бошқа томондан, баъзи махсулот ва фантазия қилиб, хақиқий бўлмаса хам, шу каби ажойиб ва мазали шоколадли ширинликларни яратиш мумкин. Бундан ташқари, уни тайёрлаш жараёни сизга кўплаб завқ баҳш этади.

УЙ СХАРOИТИДА OДДИЙ СХOКOЛАД ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2 соат | Портсиялар сони: 4
Керакли масаллиқлар:

Какао кукуни – 5 ош қошиқ
Шакар – 2 ош қошиқ
Сариёғ – 50 г
Ун – 1 чой қошиқ
Сут – 200 мл
Тайёрланиши:

Сутни паст оловда иситган холда (қайнатмасдан) унга шакар, ун ва какао кукуни қўшилади.
Кейин сариёғ сув хаммомида эритилади, сутга қўшилади ва барчаси яҳшилаб аралаштирилади.
Аралашма бир қайнатиб олинади, агар жуда қуюқ бўлиб кетса, яна озроқ сут қўшиш мумкин. Шундан сўнг яна бир неча дақиқа давомида жуда паст оловда қолдирилади.
Сутли шоколад шаклларга қуйилади, музлатгичда бир неча соат совутилади! Oддий шоколад тайёр.
Шунингдек унга таъбга кўра майдаланган бодом, қуритилган мевалар хам қўшиш мумкин.

Бу рецепт бўйича тайёрланган шоколад асосан тортларни безатиш учун ишлатилади, бироқ уни чой билан дастурҳонга тортиқ хам мумкин.

Хали иссиқ бўлган шоколадни солиш учун муз учун шаклга ёки 1 см баландликдаги ясси идишга ёйиш мумкин. Совигач, у кичик квадратлар ёки тўртбурчак шаклида кесиб олинади. Ёқимли иштаха!

Пазандалик, Ширинликлар
босқичлари + фото, Шоколад тайёрлаш рецепти — сут ва какаодан оддий ширинлик