Шилпилдок

Шилпилдок

Шилпилдок
Шилпилдок

Керакли масалликлар:

1. Гушт (мол, куй) — 0,5 кг.
2. Пиёз — 2 дона
3. Картошка — 3 дона
4. Кизил сабзи — 1 дона
5. Кизил ва яшил булгор калампири — 1 донадан
6. Саримсок пиёз — 4-5 булакча
7. Помидор кайласи — 2 ош кошик
8. Ёг — 100 гр.
9. Зираворлар

d188d0b8d0bbd0bfd0b8d0bbd0b4d0bed0ba 660ed7f30fe35
Хамир

1. Ун — 1-1,5 кг,
2. Тухум 2 дона.
3. Номокоб сув — 1 коса.

d188d0b8d0bbd0bfd0b8d0bbd0b4d0bed0ba 660ed7f3225cc

Тайёрланиши:

1 коса сувда 1 ош кошик туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та тухум кушиб, хамир корилади. Хамир яхшилаб муштланиб, тиндириб куйилади.

d188d0b8d0bbd0bfd0b8d0bbd0b4d0bed0ba 660ed7f3361e3
Хамир тингунича, кайлани тайерлаймиз. Хамма масалликларни туртбурчак килиб туграймиз.

d188d0b8d0bbd0bfd0b8d0bbd0b4d0bed0ba 660ed7f34a3a4
Козондаги кизиган ёгга олдин пиёзни солиб, новвот ранг тус олгунича ковурамиз. Сунг, гуштни солиб, ковуришда давом этамиз. Кейин помидор кайласи. Сунгра, картошка, сабзи, булгор калампирлари, саримсок пиёз булакчалари кетма-кет солиниб, масалликлар чиройли кизил тус олгунича ковурамиз. Таъбга кура, саримсок пиёз (яшил) ва сельдерей солиш мумкин. Бироз туз солиб, козонга сув куямиз. Сув хажми козонга солинган масалликларни кумиши керак. Сув кайнаб чикканидан сунг, кайла уртача оловда 15-20 дакика кайнатилади.

Унгача, тинган хамиримиз юпка, бир текисда килиб ёйилади. Хамир калинлиги чучвара хамири калинлигидек (2-3 мм) булади. Ёйилган хамир, 8 га 8 туртбурчак килиб кесилади. Хамир булакчалари алохида сувда пиширилади.

d188d0b8d0bbd0bfd0b8d0bbd0b4d0bed0ba 660ed7f35cce3
d188d0b8d0bbd0bfd0b8d0bbd0b4d0bed0ba 660ed7f36fa60
Пишган хамирни човли ёрдамида лаганга сузамиз ва устига кайлани куйиб, дастурхонга тортамиз.

Ёкимли иштаха!

Пазандалик, Таомлар
Шилпилдок