Шахзода — Согиниб
Шахзода — Согиниб Текст песни
Қани энди ёнимда бўлса,
Менга яна жилмайиб кулса,
Қани энди бир дақиқага
Соғинчимни бартараф қилсанг.
Умидимни сўндиролмайман,
Ҳалигача воз кечолмайман,
Нега, нега, айтгин менга?
Соғинчларим бўлди бир дунё,
Ўнгимда эмасман мен гўё.
Хаёллар оғушида тунлар,
Фақат сен ҳақингдадир ўйлар.
Энди сени қайтаролмайман,
Соғинчимни айта олмайман.
Нега, нега, нега?
Соғиниб, соғиниб,
Кечалари куй билан овуниб.
Ёнинггга мен талпиниб,
Онда-сонда эслайман кулиб.
Унута олмадим,
Не қилайин воз кечолмадим,
Севгилим, севгилим. (х2)
Ҳаммасига балки вақт даво,
Лекин қачон билмайман, аммо.
Балки юрагим ҳам ўрганар,
Сенсизликка ҳаёт ўргатар.
Шундай умидларда яшайман,
Лекин қачонгача билмайман,
Нега, нега, айтгин менга?
Сенга ёмонлик тиламайман,
Фақатгина бахтинг сўрайман.
Бугун бўлмаса ҳам эртага,
Сенсизликка кўниб яшайман.
Ўзимда ҳам куч топарман,
Балки бир кун унутарман.
Нега, нега, нега?
Соғиниб, соғиниб,
Кечалари куй билан овуниб.
Ёнинггга мен талпиниб,
Онда-сонда эслайман кулиб.
Унута олмадим,
Не қилайин воз кечолмадим,
Севгилим, севгилим. (х2)
Кушик матнлари
Шахзода — Согиниб