Шайх Алоуддин Мансур (1952-2020) to’liq malumot oling

Шайх Алоуддин Мансур (1952-2020) to’liq malumot oling

Шайх Алоуддин Мансур (1952-2020)

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.

Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди.

Шундан кейин у 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди.

Сўнгги йилларда у Қуръони каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб борди. Қирғизистонда шайхнинг кўп жилдли “Қуръони азим тафсири” чоп этилган.

Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари Ўзбекистонда чоп этилган.

2020 йил 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

Biografiya
Шайх Алоуддин Мансур (1952-2020)