Чокар (1889-1952)
Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам қизиқиб, бўлажак шоир, композитор ўғли Юсуфнинг тарбиясига алоҳида аҳамият берди. Натижада Чокар жуда ёшликдан санъат ва адабиёт билан қизиқади. Ўзбек ва шарқ классик шоирлари ижодини ҳавас билан ўрганади ва ёш вақтидан бошлаб ижод қила бошлайди. Чокар ўзбек классик адабиёти намояндаларининг илғор фикр-туйғуларини давом қилдирди. У, демократ шоир Аваз Ўтар билан замондош ва яқин дўст бўлган. Чокарнинг ташаббуси билан Хивада мусиқа техникуми — интернат ташкил этилади. Чокар унинг директори бўлади ва дарс беради. Ўша йиллари Чокар Хоразм халқ музикаси ва классик куйлар асосида иккита асар ёзади. Унинг «Қисқача Хоразм музика тарихи» асари 1925 йилда Москвада нашр этилди. Кейин Чокар Самарқанд ва Тошкентда ишлайди. Чокар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони соҳибидир. У 1952 йилда Тошкентда вафот этди.Чокар (1889-1952)
DO`STLARGA ULASHING:
Чокар (1889-1952)