ХХ асрнинг биринчи ярмидаги энг кассабоп бўлган филм ҳақида 6 та қизиқарли маълумот
Маргарет Митчеллнинг кариерасидаги ягона ва муваффақиятли китоб «Шамолларда қолган ҳисларим». Режиссёрлар Виктор Флеминг, Жорж Кукор ва Сем Вуд томонидан суратга олинган филм жуда ажойиб касса, кўплаб «Оскар» мукофотларини қўлга киритди ва кинотеатрларга ташриф буюриш бўйича барча рекордларни янгилади.
Суратга олинган биринчи эпизод — Скарлетт ва Реттнинг Атлантадаги ёнғиндан қочиши. Ҳаққоний чиқиши учун режиссёрлар бутун блокни, саҳна кўринишлари билан ёқиб юборишга қарор қилишди. Ва ўша пайтда Скарлетт роли учун актриса ҳали танланмаганлиги сабабли, уни номаълум номзод ижро этган.
Кларк Габле бу ролга дарҳол маъқулланди, аммо Скарлетт ҳали ҳануз топилмади. 1400 нафар номзодлар текширилди. Шундан сўнг кастингда “Салом, мен Скарлетт Ўҳара!” дея иштирок этган Вивиен Ли тасдиқланди.
Вивен Лива Кларк Гейбл суратга олиш майдончаси ташқарисида бир-бирларига жуда совуқ муносабатда бўлишарди. Бир марта актриса Кларкнинг оғзидан саримсоқ ҳиди келиб туриши ва ундан бўса олишдан нафратланиши тан олди.
Биласизми, нима учун филм дарҳол машҳурликка эришди? Чунки у рангли равишда суратга олинган. Операторлар Течниcолор тизимидан фойдаланган ҳолда (қизил, кўк, яшил филтрлар орқали учта синхрон оқ ва қора негативлардан фойдаланишган). Ажабланарли жойи йўқ, жуда катта миқдордаги плёнкалар кетди ва томошабинлар Скарлеттнинг замонавий қиёфасини кўриб ақлдан озишди.
Премера куни, 1939 йил 15-декабр, Атланта шаҳридаги кинотеатр ёнида 300 минг киши йиғилган эди. Чипта нархи 10 доллар атрофида баҳоланган бўлишига қарамай, бир донасини 200 долларга сотган чайқовчилар ҳам йўқ эмас эди.
Ўша машҳур “Шамолларда қолган ҳисларим” кинокартинаси 8 та Оскар мукофотигаса зовор бўлди. Бундан ташқари, Мамми ролини ижро этган Хетти Мак Даниел фахрийҳ айкалчани олган биринчи қора танли актрисага айланди. Аммо ирқий камситиш ўз таъсирини ўтказмай қўймади: актрисага маросимга қатнашиш тақиқланган эди.
Кизикарли маълумотлар
ХХ асрнинг биринчи ярмидаги энг кассабоп бўлган филм ҳақида 6 та қизиқарли маълумот