Хамдам Собиров — Ёр-ёр

Хамдам Собиров — Ёр-ёр

Хамдам Собиров - Ёр-ёр

Хамдам Собиров - Ёр-ёр

Хамдам Собиров — Ёр-ёр Текст песни

Билмам нечун юрак бўйсунмаяпти, йўқ-йўқ,
Тўхтаб-тўхтаб ураверар, танам қизиб кетаверар.
Эсган шамол энди эсмайди, йўқ-йўқ,
Ёмғир, дўллар ёғаверар, танам совиб кетаверар.

Сени менга бермадилар, ёр-ёр,
Чин севгимни билмадилар, ёр-ёр.
Бахтни эмас, тахтни танладилар, ёр-ёр,
Аҳдни эмас, нақдни танладилар, ёр-ёр.

Келин бўлиб кетдинг остонадан, ёр-ёр,
Фарқим қолмади, бир қара, девонадан, ёр-ёр.
Ой юзларингни қизғонаман бегонадан, ёр-ёр,
Бой бўлсам бўлмасмиди, туйғулар ўлмасмиди,
Бошқага бермасмиди, ёр-ёр.

Сени менга бермадилар, ёр-ёр,
Чин севгимни билмадилар, ёр-ёр.
Бахтни эмас, тахтни танладилар, ёр-ёр,
Аҳдни эмас, нақдни танладилар, ёр-ёр.

Юракда алам бор, сендан қолган доғлар бор,
Юракда алам бор, сендан қолган доғлар бор.

Кушик матнлари
Хамдам Собиров — Ёр-ёр