Халос айлагин узбекча шеър

Халос айлагин узбекча шеър

Халос айлагин
Халос айлагин

Майли кукка йетмаса кулим,
Тополмасам ахтариб йулим.
Oшигингни кийнамай гулим-
Хижронлардан халос айлагин…

Кузларимда ёш булиб котган,
Калбда улкан тош булиб ётган.
Юрагимга тигдайин ботган-
Хижронлардан халос айлагин…

Согинч захри кун сайин ортар,
Эй вох кахри тун сайин ортар.
Кишан каби оёгим тортар-
Хижронлардан халос айлагин…

Дилга малхам булиб Нуриям,
Келмасанг гам топмагай бархам.
Кулларимдан тутгин-да махкам-
Хижронлардан халос айлагин…

Ишкий куйсан, оханрабосан.
Мангу кушик сунмас навосан.
Дардларимга ёлгиз даъвосан-
Хижронлардан халос айлагин…

Бегуборим, бегуборгинам,
Беозорим, беозоргинам.
Куткар мени куткар жонгинам-
Хижронлардан халос айлагин…

Сенсизликда рангсиздур дунё,
Бол тотсамда таъмсиздур гуё.
Oрзуларим булмайин руё-
Хижронлардан халос айлагин…

Жондан утди бу кун согинчим,
Халоват йук йуколди тинчим.
Келиб бир бор сунги утинчим-
Хижронлардан халос айлагин…

Oхларимни тингла паризод,
Азоблардан чарчадим хайхот.
Жасурингга айлаб илтифот-
Хижронлардан халос айлагин…

Шерлар
Халос айлагин узбекча шеър