Халол ва харом даромад ҳақида ислом дини нима дейди?

Халол ва харом даромад ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! 100 сўм халол йўл билан топилган пулга, 1 сўм харом йўл билан топилган пул аралашса. 101сўм пул хам харом бўладими ёки халол бўладими, ёки 100 сўм халол 1сўм харомлигича қоладими?

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Ҳаром пуллар ҳалол пулларга ажратиб бўлмас шаклда аралашиб кетса уларнинг нисбатини ҳисоблаб чиқади (масалан: 20% ҳаром пул, 80% ҳалол пул, каби) ва ҳалоли миқдоричасидан фойдаланаверади. Қолганини эса садақа қилиб юборади ёки (агар ўғирланган ёки ноҳақ тортиб олинган бўлса) эгасига қайтаради. Агар ҳаром пул қайсилиги аниқ бўлиб, уларни ажратишни имкони бўлса ҳалолидан фойдаланиши мумкинлиги шундоқ ҳам маълум. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Халол ва харом даромад