Хаклигимдан жим булай майли узбекча шеър

Хаклигимдан жим булай майли узбекча шеър

Хаклигимдан жим булай майли
Хаклигимдан жим булай майли

Хаклигимдан жим булай майли,
Тушунмайсиз, юритмайман бахс.
Инсон булдим иймон туфайли,
Уз урнидан силжимасин нафс.

Жар соласиз, мен покман дея,
Минг бор афсус, юраклар чалток.

Мен юзимга суртаман куя,
Сиз майлига курининг оппок.

Шайтон захар кушмокда хунга,
Сизга таскин ботил хикоя.
Бу дунёни эгалланг, менга,
Саждага жой колса кифоя.

Охиратни кумсаб яшайман,
Орзум осмон, суйганим тупрок.
Канотимни узиб ташлайман,
Сиз майлига учинг баландрок.

Шиша мисол дарз кетди сабрим,
Жонга тегди пул учун пойга.
Гашингизга тегмасин кабрим,
Майли мени кумишсин ойга.

Гарчи дунё гузал ва башанг,
Жондан ортик суйган кишим йук.
Сиз хаммадан узокрок яшанг,
Дунё билан асло ишим йук.

Айтинг нега киласиз хасад?
Бизга иймон айлабди насиб.
«Котил Илхом» дея ёзиб хат,
Узингизни куймангда осиб.

Шерлар
Хаклигимдан жим булай майли узбекча шеър