Фақат сен севги хакида шеър

Фақат сен севги хакида шеър

Фақат сен

Рашк қилмагин яккагинам, ягонам,
Куйдиришда, қизғонишда бир донам,
Сендан ўзга бегонадир ҳар одам,
Ҳаёлимда фақат сенсан, фақат сен!

Ўзгасига қайрилиб ҳам боқмадим,

Кўзим қисиб, қошларимни қоқмадим,
Сени топтим, шукур келди омадим,
Ҳаёлимда фақат сенсан, фақат сен!

Ғийбатчилар миш-мишлари ёлғондир,
Туҳматлари, қилмишлари ёлғондир,
Жоним ишон қалбда меҳрим уммондир,
Ҳаёлимда фақат сенсан фақат сен!

Ўзгаларни номин тилга олмадим,
Ўзим суйган ёлғизимдан қолмадим,
Алдамадим, ҳеч ҳиёнат қилмадим,
Ҳаёлимда фақат сенсан, фақат сен!

Ишонмасанг юрагимни ёриб кўр,
Туйғуларим қўлларингга олиб кўр,
Дунёйимда бир он меҳмон бўлиб кўр,
Ҳаёлимда фақат сенсан, фақат сен!

Ўлгунимча шундай бўлар тоабад,
Ҳис қилганим, ўтли, рашкли муҳаббат,
Бизга бағрин очмоқдадир гўзал бахт,
Ҳаёлимда фақат сенсан, фақат сен!

Севги хакида шерлар, Шерлар
Фақат сен севги хакида шеър