Фахриддин Умаров — Гул юзинг
Фахриддин Умаров — Гул юзинг Текст песни
Гул юзинг ул балқиган, дил этди шод,
Шуъласи ёндирди бағрим, дил кабоб.
Кўп қиёс этдим жамолинг сафсарин, {х2}
Унда нур сочган жаҳонга офтоб.
Лабларинг чашмаи оби-ҳаёт,
Билмадим, маст қилди ичгандек гулоб.
Қўрқаман тўлғонса икки кокилинг,
Пардадек ҳуснингга бўлмасму ниқоб.
Қўрқаман тўлғонса икки кокилинг,
Пардадек ҳуснингга бўлмасму ниқоб.
Лабда ёнган дона ҳолингни кўриб,
Сўйласин ошиқларинг қўлда рубоб.
Тебратиб Маъруф қалам, арз айлади,
Кел, ёзайлик чин муҳаббатдан китоб.
Тебратиб Маъруф қалам, арз айлади,
Кел, ёзайлик чин муҳаббатдан китоб.
Гул юзинг ул балқиган дил этди шод,
Шуъласи ёндирди бағрим, дил кабоб.
Кушик матнлари
Фахриддин Умаров — Гул юзинг