Фаррух Хамраев — Ази
Фаррух Хамраев — Ази Текст песни
Ази-зи-зи-зам, ази-зи-зи-зам,
Ази-зи-зи-зам, азизам. (х2) (yeah)
Ўртача бўйлари эди, сочлари ҳам узун эмас,
Лабида ҳоли бор, лекин оддий эмас,
Азиза шунақа, “пешеход”га қарамас, шунақа ярамас.
Озгина эркатой эди, дегани муҳайё эди,
Орқасида ошиғи сочидан ҳам кўп эди,
Азиза шунақа, оиласи тўқ эди, ҳаммага ёқадиган унинг кўзи кўк эди.
Исми узун эмас эди, 5 та ҳарфдан иборат эди,
Бошидан ўқиса ҳам Азиза, охиридан ўқиса ҳам Азиза,
Умуман ўзгармайдиган Азиза.
Маниям ишим жойида, машина тагимда,
Гуccи, Армани эгнимда, эски оғайнилар, қадрдонлар ёнимда,
Асалнинг ўзлари – Азиза тўғримда.
Ўтириб машинасига, қараб қўйди аста ойнасига,
Нимадир деди кейин дугонасига, кўзларини манга сузиб,
Бирданига қайтди орқасига, Ази орқасига.
Кейин ман бордим ёнига, чиқиб Азининг йўлига,
Номерим қоғозга ёзиб, уни ман бердим қўлига,
Музладим қараб кўзига, Азининг кўзига.
Шу кеча кайфиятим зўр,
Азидан бошқа қизларга мани кўзларим бўлиб қолди кўр,
Чунки ҳеч кимга ўхшамайдиган ажойиб сайёрадан у,
Бошқа дунё у.
Ази-зи-зи-зам, ази-зи-зи-зам,
Ази-зи-зи-зам, азизам. (х2) (yeah)
Эртасига ширин овоз бегона номердан,
Алло деган ширин овоз юрагим уришининг тезлигини ошириб,
Бир зумда мани қўйди шошириб, бу манимча Ази.
Салом беришга ақли етмаган, болаларга салом бермаган,
Ази шунақа бошин эгмаган, лекин уялиб деди ассалом,
Манга ёқиб қолдингиз хуллас калом.
Шу билан эртагимизни бошладик ширин орзулар билан,
Ёнига бордим ҳар куни гуллар билан,
Аямадим ундан ҳеч нимани, ёққим келмас эди унга пуллар билан.
Азиза кибрли кўринсада, унча-мунчани менсимасада,
Жудаям яхши қиз экан, ичида ташвиши, анча-мунча дарди бор экан,
Ҳа бор экан.
Очиқ ҳавода шаҳар айланиб юрдик, бир-биримизга бойланиб,
Негадир юрагимда ҳаяжон, чунки борар эдим Азига ўрганиб,
Ҳа ўрганиб.
Шу пайтгача урушмадик ҳечам, Ази билан ҳечам,
Азиям ўзгариб, мани жонидан севиб,
Меҳр беришди ҳатто мани оилам, тўй қиламиз-а Худо ҳоҳласа ихчам.
Мана шунақа тема бизларда, юрак ҳам бор экану қизларда,
Эркак бўлиб уларни асрасак, қизлар қолиб кетмас экан кўчада,
Ёки бир чеккада, ҳа кўчада.
Азиза мана анча ўзгариб, юзимни елкасида кўтариб,
Фарзандларимга она бўлди уйда ўтириб,
Юзларимни ёруғ қилиб, ҳатто болаларни ўқитиб.
Ази-зи-зи-зам, ази-зи-зи-зам,
Ази-зи-зи-зам, азизам. (х2) (yeah)
Кушик матнлари
Фаррух Хамраев — Ази