Фаридам — Сен

Фаридам — Сен Текст песни
Талпиниб ўтади умр,
Бор экан қалбимизда сабр.
Ишониб яшасам ўзингга,
Синдиролмайди мени.
Дўст бўлиб гоҳида аламга,
Гоҳида туз сепиб ярамга,
Яна тўкдим дардларимни,
Ўша оқ қоғоз, қаламга.
Сен қани дардларим олсанг,
Бугун ёнимда бўлсанг,
Жим турма, бир сўз де.
О йўқ дема, юрагим ёнар,
Қалбим сен томон борар,
Ўйлама, бир сўз де.
Фойдасиз, биламан, ёшларим,
Бефойда оқарди сочларим.
Яна шунча дардни кўрса,
Босади юзимни ажин.
Қалбимга сол оловларингни,
Тинглагин сан сўзларимни,
Чидамоқлик бизларга хос,
Чидадим, яна чидайман оз.
Сен қани дардларим олсанг,
Бугун ёнимда бўлсанг,
Жим турма, бир сўз де.
О йўқ дема, юрагим ёнар,
Қалбим сен томон борар,
Ўйлама, бир сўз де. (х1+х2)
Кушик матнлари
Фаридам — Сен