Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”

Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”

Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”
Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”

Ўрмондан қишлоққа ҳаллослаб чопибКириб келди бир кун очофат Бўри.Меҳмон бўлиб эмас – бир паноҳ топиб –Ўзин қутқармаса – қурийди шўри.
Орқадан овчилар този қувдирибБўрининг жонини олишди роса.Кошкийди биронта эшикка кирнбКўздан яшириниб жонин сақласа.

Аммо дарвозалар бариси қулфлоқ,Бўривой ҳар томон аланглаб шу чоқ –Кўзи тушди девор узра Мушукка,Бошлади шу замон ялинишликка:
«Мушукжон, жон дўстим, айта қол тезроқ,Бунда деққонлардан ким раҳмдилроқ?Ҳу, қувиб келяпти кўп овчи, този,Мени душманлардан яширсин ҳозир”.
«Ундай бўлса, тезроқ Степанга чоп,Кўп раҳмдил одам”,- дер Мушук шу топ.»Йўғ-э, чанг солганман унинг қўйига”.»Балки Демъян қўяр сени уйига?”
Қўрқаманки, қасдин олар у мендан,Тортиб кетган эдим эчкисин зимдан».»Трофимга бор-чи?”- «Худо сақласин,Баҳорда егандим унинг тўқлисин».
«Аҳволинг чатоқ-ку! Эҳтимол, Клим…”»Ох, дўстим, бузоғин қилганман тилим…”»Ўҳ-ҳў, ишинг беш-ку, қара-я, қуда –Сен бутун қишлоқни туллабсан жуда.
Мени яширсин, деб чекма оҳу воҳ,Бунда тополмайсан ўзингга паноҳ.Барча ҳаракатинг кетар беҳуда.Ўзингнинг қилмишинг – ўзингдан кўргин,Нима эккан бўлсанг – ўшани ўргин”.

Хикоялар
Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”