Фазилатли она

Фазилатли она

Фазилатли она

Фазилатли она

Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
— Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
— Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен «ҳа» деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она «Ихлос» сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.

🍃Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад,
Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад.

Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
— ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..

Сўнгра фазилатли она сўради:
— энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди…
Кейин ҳаммалари бирданига:
🌹Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд..
🌹Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.

Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди.
Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.
🍃🍃🍃
Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
— Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.

👒Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мультфильм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон йул билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.

Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ.
Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.

Хикоялар
Фазилатли она