Уяли телефондан кўп фойдаланиш, эркакларда бепуштликни келтириб чиқарадими? haqida to’liq ma’lumot oling
Уяли телефондан кўп фойдаланиш, эркакларда бепуштликни келтириб чиқарадими?
Америка репродуктив тиббиёт жамиятининг бир гуруҳ олимлари 364 нафар эркак иштирокида тадқиқот ўтказишди. Тадқиқотдан мақсад, мобил телефонлардан фойдаланиш эркаклар бепуштлигига таъсир қилиш ёки қилмаслигини аниқлаш эди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига тўрт соатдан кўпроқ вақт давомида телефондан фойдаланадиган эркакларда уруғ концентрацияси уяли телефондан фойдаланмайдиганларга нисбатан 23 фоизга паст бўлар экан.
Аммо сперма сифатининг ёмонлашувига электромагнит нурланиш сабаб бўлади деган аниқ хулоса мавжуд эмас. Бу оддий сўровномага асосланган текширув усули бўлиб, телефондан фойдаланиш бепуштликка сабаб бўлади деган қатъий хулосани бермайди.
Бунга стресс, ҳаракатсиз ҳаёт тарзи, телефондан доимий фойдаланиш ва наслий омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Malumotlar
Уяли телефондан кўп фойдаланиш, эркакларда бепуштликни келтириб чиқарадими?