Уч васият

Уч васият

Уч васият
Уч васият

Лукмони хаким улимидан олдин углига уч васият килди: биринчиси – зинхор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан карз олма, учинчиси – миршаб билан дуст тутинма.
Отаси вафот этгач, угил бу уч васиятни синаб курмокчи булди. Бозордан бир куй олди-да, суйиб копга солди. Огзини махкам боглаб, уйга келтирди. Хотини суради:

–Бу копда нима бор?
– Бировни бехос улдириб куйдим. Изни йукотиш учун уни копга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб колишни истамасанг, зинхор битта-яримтага гуллаб куйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан карз олди.
Миршаб билан дуст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи кочиб, уни тутиб урган эди, етти махаллани бошига кутарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам улдириб урганган, энди мени хам улдирмокчи!
Бу гапни дархол хокимга етказдилар.
–Кочиб колмасидан уни кулга олинглар, – деб буюрди хоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Узим тутиб келаман.
– Эй дустим, мени куйиб юбор – кочиб кетай, – деб илтимос килди у. Лекин миршаб кунмади.
Вокеадан хабар топган янги бой упкасини култиклаб келди:
– Карзингни тулаб куй, улиб кетсанг, мен пулимга куйиб коламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тулади.
Миршаб уни хоким хузурига олиб борди. Хоким уни таниб:
–Лукмондай одамнинг углига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, уша копни олиб келишсин, – илтимос килди у.
Копни олиб келиб, хокимнинг кошида очдилар – суйилган куй чикди.
– Нима гап узи? – деди хоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У булиб утган барча вокеаларни хикоя килиб берди:
– Отам менга уч васият килган эди. Синаб курай деб шу ишларни килдим. Отамнинг хамма гаплари рост чикди…

Хикоялар
Уч васият