Усмон Азим (1950)
Усмон Азим (тахаллуси; асл исм-шарифи Азимов Усмон) (1950.13.8, Бойсун тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (2000), драматург. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). Республика радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари (1976—89), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида масъул котиб (1989— 90), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида сектор мудири, етакчи консультант, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси (1991-94), 2003 йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида адабий эмакдош бўлиб ишлаган. Илк китоби — «Инсонни тушуниш» (1979). Шундан сўнг шоирнинг «Ҳолат» (1979), «Оқибат» (1980), «Кўзгу» (1983), «Сурат парчалари» (1985), «Дарс» (1985), «Иккинчи апрель» (1987), «Бахшиёна» (1989), «Faройиб аждарҳо» (1990), «Уйғониш азоби» (1991), «Fycca» (1994), «Узун тун» (1994), «Бор эканда, йўқ экан» (1995), «Сайланма» (1995), «Куз» (2001), “Фонус” (2007), “Юрак” (2009) каби шеърий ва «Жоду» (2003) насрий тўпламлари, “Адибнинг умри” (2011) драматик асарлари нашр этилган. Усмон Азим ўзбек шеъриятининг уфқини кенгайтириб, насрий шеърлардан бармоқ вазнигача бўлган турли вазнларда ижод қилади. Дастлабки шеърларида инсоннинг давр ва жамият ҳаётидаги ўрнини тушунишга, даврнинг оғриқли масалаларига эътибор қаратди ва шу жараёнда минбар шеърияти унсурларидан фойдаланди. Кейинчалик, шоир ижодида воқеликни фалсафий-истиоравий образлар орқали идрок ва тасвир этиш махррати кучайиб борди. 80-йиллар ижодида кўзга ташланган бахшиёна руҳ шеъриятда янги бир йўналиш яратилишига туртки бўлди. 90-йилларга келиб, унинг ижодида кескин ўзгариш юз берди ва шеърларида суфиёна кайфият акс этди. Усмон Азим «Бахтли бўлайлик», «Ҳужжатли фильм учун сюжет», «Баҳодир ва Малика» сингари радиопьесалар ёзган. У ана шу тажрибадан фойдаланиб, 90-йилларда драматургия билан жиддий шуғулланди ва «Бир қадам йўл», «Кундузсиз кечалар», «Бозор» (1997), «Алпомишнинг қайтиши» (1998), «Жазава» (2000), «Бахт қуши» (2002), «Ўтган замон ҳангомалари» (2003) пьесаларини езди. Бу пьесаларнинг аксари Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган. Усмон Азим бу пьесаларда саҳна қонуниятларини яхши ҳис этувчи, драматург сифатида намоён бўлди. Айни пайтда у ҳам тарихий, ҳам психологик драмалар, ҳам оғзаки ва ёзма адабиёт намуналари асосида замонавий саҳна асарларини ярата олиш истеъдодини намойиш этди. Усмон Азим, шунингдек, кинодраматургияда ҳам қалам тебратиб, «Алишер Навоий» киноқиссаси (1990), «Алпомиш» кинодостони (1997), «Севги» (1998, шу номли ҳикоя асосида) ва 2 серияли «Алпомиш» (2000) фильмларининг сценарийсига муаллифлик қилган. Поль Элюар, В. Вациетис, Ҳ. Доғларжа, А. Вознесенский, Ю. Марцинкявичюс ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Шеърлари инглиз, француз, немис, поляк, македон, турк, рус, грузин, эстон, литва, тожик, қозоқ ва қирғиз тилларида нашр этилган. Кўплаб шеърларига мусиқа басталанган. Усмон Азим халқлар дўстлиги ва ватанпарварлик ғоялари билан йўғрилган шеърлари учун Грузиянинг Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган (1982). «Дўстлик» ордени (1998) билан мукофотланган.Усмон Азим (1950)
DO`STLARGA ULASHING:
Усмон Азим (1950)