Урдакли канапе
Мўжизавий газак! Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, ўзгача лаззатланиш бахтини тақдим этувчи таъмни ҳосил қилади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 2 дона ўрдак кўкрафи (филеси)
- 2 ош қошиқ соя соуси, шакар
- 1 ош қошиқ асал
- 2 ош қошиқ оқ шароб ёки олма циркаси
- 1/2 чой қошиқ табаско соуси ёки аччиқ соус
- 1/2 чой қошиқ крахмал
- 1/3 чой қошиқ занжабил кукуни (имби)
- 24 дона узум меваси
- 24 дона кичик мосарелла ёки 2 дона катта
Тайёрлаш усули:
1. Ҳар бир ўрдак гўштини тўртбурчак шаклда, 12 қисмга бўлинг.
2. Соя соуси, шакар, асал, цирка, табаско, занжабил ва крахмални бирлаштиринг ва аралаштиринг.
3. Қуруқ, ўрта оловда қиздирилган товада ўрдак гўштини ҳар томонлама 3 дақиқа давомида пиширинг.
4. Соусни гўшт устидан қуйинг ва 1 дақиқа давомида димланг. Ўрдак гўштини лаганга сузиб олинг, совутинг.
5. Ўрдак гўшти, мосарелла, узум меваси шу кетма-кетликни такрорлаган ҳолда ёғоч шихларга ўтказиб чиқинг.
6. Тайёр газакни кўкат барглари билан безатинг. Дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
Урдакли канапе