Умр деганлари ўткинчи аммо севги хакида шеър

Умр деганлари ўткинчи аммо севги хакида шеър

Умр деганлари ўткинчи аммо

Умр деганлари ўткинчи аммо
Қалбимда яшайди дардингиз
Эсимдан чиқмайди лек аммо
Меҳр тўла ўша кўзингиз

Ёдимдан чиққандир балки кўп нарса
Ёдимдан чиққандир сўзингиз
Мен лекин хеч қачон унутмам
Ўша меҳр билан боққан кўзингиз

Унутишим мумкин балки ўзимни
Унутиб юборарман ўша юзингиз
Лекин кўз олдимда мангуга қолди
Меҳр тўла боқиб турган кўзингиз

Ҳаёлдан ўчиши мумкин мухаббат
Балки йўқламайди мени тушингиз
Эсимдан ёдимдан чиқарсиз балки
Жоним унутмайман ўша кўзингиз

Севги хакида шерлар, Шерлар
Умр деганлари ўткинчи аммо севги хакида шеър