Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди.

Ўз даврининг буюк саркардаси Амир Темур Самарқанднинг номини бутун дунёга ёйиб, уни архитектура ва маданият марказига айлантирди. Саркарда юришлардан ўлжалар билан бирга Кичик Осиёдан, Туркия, Ҳиндистондан қимматбаҳо китобларни олиб келар эди.

Амир Темурнинг вафотидан кейин унинг империяси иккига бўлинди: Ҳиротни саркарданинг ўғли Шоҳруҳ бошқарган бўлса, Моварауннахрда Шоҳруҳнинг ўғли Улугбек ҳукмронлик қилди. Улуғбекка бобосидан кутубхона ҳам мерос бўлиб қолди.

Улуғбек ўрта аср даврининг маърифатли ҳукмдорларидан бири эди. У ўз атрофига Қозизода Румий, Али Қушчи каби шарқнинг буюк олимларини йиғган эди. Катта давлатнинг ҳукдори бўлишига қарамасдан Улуғбек умрининг асосий вақтини илмий ишларга бағишлар ва кўп вақтини ўзи қурдирган обсерваторияда ўтказар эди.

Отасининг ўлимидан кейин Улиғбек Тимирийлар сулоласининг ягона ҳукмдори бўлди. Унинг илм билан шуғулланиши кўпчиликка ёқмас эди. Улуғбекка қарши фитна уюштирилди, душманлар ҳатто унинг ўғлини ҳам ўз томонларига оғдириб олдилар.
d183d0bbd183d293d0b1d0b5d0bad0bdd0b8d0bdd0b3 d293d0bed0b9d0b8d0b1 d0b1d19ed0bbd0b3d0b0d0bd d0bad183d182d183d0b1d185d0bed0bdd0b0d181 660e4243e5a10Яқинлашиб келаётган фитнани сезган Улуғбек ҳукумат тепасига келадиган жаҳолат вакиллари унинг яратган илм масканини вайрон қилишларини билар эди. Расадхона йўқ қилиниш арафасида эди, аммо кутубхонани қандай бўлмасин сақлаб қолиш керак эди. Олим ўз фикрини шогирди Али Қушчига билдирди, у эса бунинг йўли борлигини айтди. Али Қушчи Кеш қишлоғидан бўлган, шу қишлоқ яқинида тоғда кўплаб ғорлар борлигини ва ўша ерда китобларни яхшилаб беркитиб қўйиш мумкинлиги ҳам қўшиб ўтди. Улуғбек шундай қилди ҳам – бир неча юз томдан иборат китоблар сандиқларга жойланиб, яширин равишда олиб кетилди.
d183d0bbd183d293d0b1d0b5d0bad0bdd0b8d0bdd0b3 d293d0bed0b9d0b8d0b1 d0b1d19ed0bbd0b3d0b0d0bd d0bad183d182d183d0b1d185d0bed0bdd0b0d181 660e42440c917Бунинг орасида 1449 йилда Самарқандда фожиали воқеалар содир бўлди. Улуғбек ҳиёнаткорона ўлдирилди, унинг расадхонаси вайрон қилинди. Устозининг ўлимидан кейин Али Қушчи ҳам Туркияга ўтиб кетди. Айтишларича, у ўзи билан бирга китобларнинг озгина қисмини олиб кетган, қолгани эса махфий беркитилган жойда қолиб кетди. Али Қушчи Моварауннахрга бошқа қайтиб келолмади, китобларнинг беркитилган жойини эса фақатгина у билар эди. Шу тариқа кутубхонанинг излари ҳам йўқолди, унинг жойлашган жойи ҳозирда ҳам Шарқнинг ечими топилмаган жимбоғи бўлиб қолмоқда.

Кизикарли маълумотлар
Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи