Уй шароитида сочларни буяш — табиий буёклар, сочни корайтирувчи воситалар

Уй шароитида сочларни буяш — табиий буёклар, сочни корайтирувчи воситалар

Уй шароитида сочларни буяш - табиий буёклар, сочни корайтирувчи воситалар
Уй шароитида сочларни буяш - табиий буёклар, сочни корайтирувчи воситалар

Уй шароитида сочни тим кора килиб буяш учун нима килиш керак? Бу савол купчилик томонидан берилиши мумкин. Окарган сочларни буяш учун басма ва хинадан фойдаланса булади. Сочларни кора килиш учун уларни басма ва хина аралашмаси, агар янада чиройлирок ранг хосил килишни хохласангиз, хина ва кора кахва аралашмаси билан буяш мумкин.

УЙ ШАРОИТИДА СОЧЛАРНИ БУЯШ
Кора, жиггарранг сочларга ок оралаган булса, соч ювилгандан сунг аччик кора чой дамламаси билан (1 л сувга 2 ош кошик чой) чайилади.

Агар окарган сочларга тезда ранг беришни истасангиз, аччик кора чой дамламаси (14 литрга бир чой кошик)ни худди шу микдордаги кахва ёки какао кукни билан аралаштириб, сочга суртинг.

4 ош кошик ёнгокнинг яшил пусти 2 стакан сувда 10 дакика кайнатилади. Тиндирилиб, ювилган тоза сочларга суртилади. Бу дамлама сочларга жигарранг тус беради.

Сарик рангли окарган сочларга чиройли окиш ранг бериш учун, хар сафар соч ювилгандан сунг сиркали сувда чайилади.
Сочларга доимий равишда зайтун мойи суртиш соч окаришини олдини олади.

Мойчечак дамламаси оч рангли ёки окарган сочларга тилларанг тус беради. Бунинг учун 100 гр. мойчечак гуллари 0.5 л кайнок сувга солиниб, 30-40 дакика тиндирилади. Дамлама яхшилаб сочларга сурилгач, 1 соатга колдирилади. Сунг чайилади. Агар бу муолажа кун ора килинса, сочлар чиройли тилларанг тусга киради.

СОЧНИ БУЯШ УСУЛЛАРИ
Сочни турли кимёвий воситаларсиз корайтиришнинг бошка усуллари хам мавжуд.

Сочни кора рангга буяш учун яхши табиий восита — бир финжон 1: 4 нисбатда басма ва хина аралашмаси. Кандай маркадагиси ахамиятга эга эмас, лекин сочларни факат басманинг узи билан буяшга уринманг, акс холда сиз кора эмас, кутилмаган рангли сочларга эга булиб коласиз, масалан яшил. Тайёрланган кукунга кайнок сув солиб, бутка холига келгунча яхшилаб аралаштиринг. Тайёр булган воситани сочларингизга суртинг, сочик билан ураб куйинг ва 6-8 соатдан кейин сочларингизни шампун ишлатмасдан ювиб ташланг. Сочлар куриганида, кузгуда бутунлай бошка кишини кургандек буласиз.

Сочларни басма ва хина билан буяш афзаллиги, улар кимёвий буёклардан фаркли уларок, сочлар тузилмасига зарар етказмайди, балки уни химоялайди, калин, соглом ва порлок килади. Хина туфайли сочлар ултрабинафша нурлар, туз, шамол, хлор ва бошка атроф-мухит омиллари салбий таъсиридан химояланади ва соглом куриниш олади.

Саломатлик
сочни корайтирувчи воситалар, Уй шароитида сочларни буяш — табиий буёклар