Узур сизга юрагимни беролмайман узбекча шеър

Узур сизга юрагимни беролмайман узбекча шеър

Узур сизга юрагимни беролмайман

Мен розиман кўнглингиздан ўчирсангиз
Бевафосиз рости йўлга сололмайман
Яхши эди гина қилмай кечирсангиз
Узур сизга юрагимни беролмайман

Чарчамайсиз ичдан тўқиб ёлғон айтиб
Ёрим дебон мағрур қаддим керолмайман

Бир адашдим ишонмайман энди қайтиб
Узур сизга юрагимни беролмайман

Ёш эмассиз ўн саккизга тўлсангиз ҳам
Айбингиз кўп ёнингизда қололмайман
Шудир гапим майли ҳафа бўлсангиз ҳам
Узур сизга юрагимни беролмайман

Ўз ўзимга барча гуноҳим савобим
Сўрамайман ризойингиз ололмайман
Эшитсангиз мана айтай рад жавобим
Узур сизга юрагимни беролмайман

Севдим десам севмай кулиб кетган сиз сиз
Энди мен ҳам аввалгидек бўлолмайман
Вафоси йўқ жафоси кўп ёмон қиз сиз
Узур сизга юрагимни беролмайман

Кўп адашдим бу севгидан пандлар ея
Ўша таниш рақамларга теролмайман
Кечирганман бари ўтиб кетди дея
Узур сизга юрагим беролмайман

Кечгансизку биздан ўзга бахтга етинг
Дилим пора бўлганда ҳам ўлолмайман
Кўп безовта қилманг энди бўлди кетинг
Узур сизга юрагимни беролмайман

Номахрамлар ортингизда казо казо
Муштимдек бир бўлагимни беролмайман
Сўздан қайтмас битта гапли Сарвар Мирзо
Узур сизга юрагимни беролмайман

Шерлар
Узур сизга юрагимни беролмайман узбекча шеър