Узоқ йилги қарзни қандай қайтарай ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Мен бир докон билан олди берди қилиб ишлаганман 5-6 йил касбим ошпаз ошхонага докондан хар хил махсулот олган ман хисоб китоб қилиб юрардик олди бердини ён дафтаримиз нор эди Мен тақдир тақазоси билан рассияга кетиб олдим 3-4 йил бориб келиб ишладим инсончилик қарзим эсдан чиқиб қолибди 2008 йил ошхонадан кетганман ён дафтаримни уйдан топиб олдим 380.000 сум қарзим бор экан. Шу қарзни қандай қайтарай хозир орадан 15 йил утибди уша вақтда 380.000 хозирги қийматга тўғри келмайди.
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Қарзингизни гарчи қиймати тушган бўлса ҳам ўша миқдорда қайтаришингиз керак. Агар эгасини топишнинг иложи бўлмаса унинг номидан ўша миқдорни фақир мискинларга садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Узоқ йилги қарзни қандай қайтарай