Узингдан утканин узгалар билмас узбекча шеър

Узингдан утканин узгалар билмас узбекча шеър

Узингдан утканин узгалар билмас
Узингдан утканин узгалар билмас

Дард чексанг огрикни тананг билади
Кийноклар озорин бошкалар билмас
Кимлардир устингдан хандон кулади
Узингдан утканин узгалар билмас

Ёнингда булсада кондош кариндош
Зорланган чогингда малхам булолмас
Ака, ука, дуст, урток хатто синифдош
Узингдан утканин узгалар билмас

Бир умр фарзандим ягонам дейсан
Базида фарзанд хам итоат килмас
Ёлгизлик дардидан ич етинг йейсан
Узингдан утканин узгалар билмас

Гар дардинг булса бил уртанар жонинг
Бу дардлар жонингни бехуда тилмас
Устинг бут йемакка булмаса нонинг
Узингдан утканин узгалар билмас

Азизим шу боис булгин эхтиёт
Гурбатта хаттоки лабларинг кулмас
Сузим рост сен ишон токи бор хаёт
Узингдан утканин узгалар билмас…

Шерлар
Узингдан утканин узгалар билмас узбекча шеър