Убайдулла Уватов (1940-2020) to’liq malumot oling

Убайдулла Уватов (1940-2020) to’liq malumot oling

ubajdulla uvatov 1940 2020 1

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. 1958-1969 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини араб филологияси мутахассислиги бўйича тугатган. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Араб тили бўйича юқори малакали мутахассис сифатида Миср, Ироқ, Ливия мамлакатларида таржимон бўлиб ишлаган.

Убайдулла Уватов Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бўлим мудири, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Амир Темур жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У Тошкент ислом университетининг Манбалар хазинаси бўлими мудири, Имом Бухорий халқаро маркази раҳбари ҳамда умрининг охирига қадар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори лавозимларида меҳнат қилган.

Олим Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Имом Мотуридий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Муин Насафий, Амир Темур каби сиймоларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга бағишланган кўплаб мақолалар, китоб ва монографиялар муаллифидир. 200 дан ошиқ мақола, 50 га яқин китоб ва рисолалар тайёрлаган. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.

Профессор Убайдулла Уватов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони (2017) ҳамда “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” (2020) орденлари билан тақдирланган.

2020 йил 3 ноябрда вафот этган.

Biografiya
Убайдулла Уватов (1940-2020)