Тўлачадан келган аёллар учун имидж яратиш борасидаги 11 қоида
Табиат қайсидий аёлни ҳиёл тўлароқ қомат билан сийлаган бўлса ранжишга сира ҳам ҳожат ёқ. Либос ранги, бичими ва образ яратишда нималарга эътибор бериш кераклигини билиш орқали, қойилмақом кўриниш мумкин.
Ранглар “ўйини”
Кўпчилликка маълумки, қора ранг қоматни иҳчам кўрсатади. Амма бу либослар жамланмаси шугина ранглардан иборат бўлиши керак дегани эмас. Сизга ёққан кўйлак – тўқ кўк ёки мовий тусларда бўлса, иккиланмай ҳарид қилаверинг. Ушбу ранглар қоматдаги камчиликларни билинтириб қўймайди.
Қизил ёки тўқ пушти каби рангларни иҳтиёр этсангиз, бош устига. Аммо бел қисми ва бўксага қора ёки бошқа бўгиқ тусларда қўшимча безактушириш кераклигини унутманг. Мисол учун,кўйлакнинг бел қисмига қора матодан қўшимча қўшилди. Бир қарашда бу жуда оддий усул. Аммо кўйлакни эгнингизга кийганингизда натижасини кўрасиз – белва бўкса ўлчами кичраяди.
Тўладан келган аёллар учун белга урғу бериш тўғри танлов эмас. Мабодо либосингизнинг бел қисмида тасмаси бўлса, уни кўкрак қафасига яқинроқ соҳага кўтаринг.
Чизиқли матолар
Майда гулли матолар қоматни анча ихчамлаштиради. Ингичка, тўғри чизиқлилари эса бўй ўлчамига бир-икки сантиметрни “ҳадя”этади. Бел ва бўксаси кенг аёлларга гулли, анимацияли, энига чизилган чизиқли матолар мос келмайди. Шунингдек, оқ-қора чизиқли газлама ҳам қоматдаги камчиликларни билинтириб қўйиши мумкин.
Кўйлак ҳарид қилаётганда, албатта унинг матосига аҳамият беринг. Тўладан келганлар учун зич тўқилган трикотаж, қаттиқ шойи ва шифон газламалари тавсия этилади.
Қоматга ёпишиб турмайдиган кенг либослар билан чекланманг. Белдан юқорида турувчи шим билан кўфта ва кардиган, “қаламча” юбкаси билан калта пиджак кийилса, қоматдаги камчилик билинмайди. Шунингдек енг қисми “қўнғироқча” услубида тикилган кўфта устидан енгсиз кардиган кийиш мумкин.
Трапеция юбка (кўйлак) ҳам бўкса кенглигини билинтирмайди. Мабодо тўрли матони ихтиёр этсангиз, газлама кўйлак енги, бўйин қисмига туширилса, бўлгани. Бўй ўлчамига билинар билинмас сантимертларни узун мунчоқлар қўшиб бера олади. Катта ҳалқали зираклар, браслет эса ортиқча безакдир.
Кундалик фойдаланиш ва кечки оқшом учун “запах” бичими мос келади. Ушбу бичим бел ва бўкса муаммосини аъло даражада яшира олади.
Қоматни ихчамлаштириш учун бир ўлчам кичиклибос ҳарид қилманг. Бу хато иш. Ўлчамингизга мосини кийсангиз, қоматингиздан ташвиш қилмайсиз.
Коррекцияловчи ич кийимдан фойдаланинг. Қоринни ичкарига тортиб турувчи, корсетли ич кийимлар кўйлак остидан кийинганда умуман билинмайди.
Бурмалар, аппликасия, қўш этакли либослар билан ўйлашиб “муомала” қилинг. Унутманг, сизга маъқул келганини қоматингиз қабул қилмаслиги ҳам мумкин. Бел қисми резинкали юбкалардан воз кечинг. Бундай юбка белдаги бурмаларни яна ҳам кўпайтиради.
Шим танловида тўғри туширилган бичимларга ихтиёр беринг. Тор шимлар сиз учун эмас.
Қад қоматингиз расо бўлишини истасангиз, пошнали поябзал кийинг. Бундай оёқ кийими ортиқча калориялар парчаланишида ҳам асқотади.
Образда бир тусдаги ранглардан фойдаланинг. Икки уч ҳил ранглар уйғулиги баъзан кутилган натижани бермайди.
Кизикарли маълумотлар
Тўлачадан келган аёллар учун имидж яратиш борасидаги 11 қоида