Туш табири нима дейилган

Туш табири нима дейилган

Туш табири нима дейилган

Туш табири нима дейилган

Туш таъбири ҳақида

Инсонлар туш кўришлари токи улар ҳаётда яшар эканлар бу туш кўришлар давом этади. Туш таъбирлари ҳам шунга қараб таъбирланади. Туш ҳаммаси ҳам тўғри бўлмайди, унга ишониб иш қилиш нотўғри. Тушлар сизни кайфиятингизни ва кўп чарчоқдан кейинги тушлар бўлиши ҳам мумкин.

Яъна шу билан бирга эътибор бериш керак, бу фаслларга. Ёз ойида тушлар энг тўғри тушлар деб айтилади. Сиқилган ёки чарчоқ вақтидаги тушлар тўғри хисобланмайди, улар бу омилларнинг меваси дейилади. Олимларнинг фикрича тушлар 10% тўғри, 90% турли сабаблар туфайли келиб чиққан руҳий ва жисмоний безовталик.

Эътибор берган бўлсангиз яхши тушида мамнун бўлсалар жойида қимирламай ётишади, худди ғаройиб нарсаларни кўриб ётгандай. Уларни туши ўзгарганда эса улар ҳолатларини ўзгартиришади, ёнга ёнбошлашади. Кўзи сал илинган ҳам туш кўради ва эсда колади. Сизни ширин тушдан уйғотиб юборишса сиз тушингизни чала эслаб колар экансиз. Ёш болалар туш кўришигаеътибор берсак, улар кўп туш кўришадими ёки биз катталарми? Бу эса бизга хали-ҳам жумбоқ бўлиб келмоқда. Амма биз шуни биламизки катталар ва болалар тушлари бир-биридан буткул фарқ қилади.

Ёш болаларни куни билан кўп харакатлари ва мактабдан кейин чарчаб туш кўришлари табиий. Уларни тушлари , тушунарсизроқ деса ҳам адашмаган бўламиз, бу уларнинг куни билан қилган ҳаракатлари эвазига.

Бу 3-13 ёшгача бўлган ёш болаларга тегишлидир. Бироқ 13-17 ёшдаги ўсмирлар, балоғат даврига кириш вақти бўлгани учун жиддий тушлар кўришади. 13 ёшгача ва ундан катталарни жисмоний меҳнати бир биридан фарқ қилади. Масалан: катталар тушларида от минсалар мартабага эришишларига йўйилса, болаларники бироз бошқача талқин қилинади; болалар тушларида от минсалар кимнингдир ёрдами билан ўзларининг олдиларига қўйган мақсадларига эришадилар. Аслида туш кўриш ва унинг таъбири инсон руҳиятига боглиқ.Тушунарсиз тушларга хозир сабаб интернет дейишади, олимларимиз.

Ёки тушда олма кўриш катталарнинг тушларида жанжалга йўйилмайди, аммо ўсмирлар олма кўрсалар, ўнгларида кимлар биландир жанжаллашадилар ёхуд уришадилар. Бинобарин, болаларнинг руҳияти билан катта ёшдагиларнинг руҳияти бир хил эмас.

Кайфият шундай нарсаки, туш кўрувчига оламни чиройли тарафларини кўрсатади. Айтишларича, дунёдаги 12% инсонлар оқ-қора рангда тушлар кўрар эканлар. Қолган инсонлар тушларини рангин кўрадилар. Фақат, болалар ҳар доим рангин туш кўрадилар. Бу дунёфий тарафдан қаралганда. Диний тамондан қаралганда тушлар кириши бўйича 3-гуруҳга бўлинади.

Хушхабар тушлар.
Огоҳлантирувчи тушлар.
Башорат мазмунидаги тушлар.
Хушхабар тушлар

Меҳрибон Роббим бандаларига туш кўриш учун фаришта яратибди. Бу фаришта у “Туш фариштаси” дей аталади.

Туш фариштаси Аллоҳнинг амри билан, дунё ва охиратга оид хушхабарларни одамларган этказади. Бундай туш кўрганлар Аллоҳга беадад шукурлар айтиши керак. камбағалларга имкон даражасида садақа бериши ўринли амалдир. Бу эса қўрқинчли тушлар кўришдан қутулади.

ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ТУШЛАР

Агар одам хатоларга қилса ёки Аллоҳни эслашдан узоқлашса, Меҳрибо Роббим туш фариштаси билан бандасини ўзига келтириш учун огоҳлантирувчи тушлар кўрсатади. Албатта ақлли банда бундай тушдан кейин тавба қилади, Яратганга эслайди. Бандалик вазифаларини адо этишга этади.

БАШОРАТ ТУШЛАР

Аллоҳнинг амри билан туш фариштаси бандаларининг башорат берувчи тушлар кўришини таъминлайди. Инсон тушида ҳаж зиёратига боради. Қуръон ўқийди, тоат-ибодат, закот ва садақа, намоз, рўза каби фарзларни адо этади. Кўпгина савобли ишларни қилади. Бундай тушлар Тангрининг бандасига башорат тушлари дейилади

Кимнинг тушлари тўғрироқ бўлади.

-пайғамбарларники

-подшоҳларники

-камбағалдан кўра бойники

-бемор кишидан кўра, соғломники

-динсиз кишидан, кўра диндорники

-илмсиздан кишидан кўра, кўра илмли кишини тушлари тўғри бўлади.

Агар инсон ёмон туш кўрса нима қилиши керак?

Чап тамонига 3- марта тупуриш керак ва Аллоҳдан паноҳ тиласин.
Сувга бориб тушини айтсин ва шундай деб айтсин: сув қаерга оқса бу туш ёмонлиги ҳам узи билан оққизиб кетсин.
Суга туз солиб уни аралаштириб шундай деб айтсин: туз йўқ бўлиб кетгани каби ёмонлик ҳам йўқ бўлиб кетсин
Қоғозга ёзиб ёқиб юборсин
Бу ота боболаримиздан қолган маслағатлар.

Агар яхши туш кўрса.

Ойнага бориб тушини айтиб бериб, тушим амалга ошсин десин

Тушда аванзал кўриш-тушда аэропортда аванзални кўрсангиз алдовга деб таъбир қилинади.

Тушда сиз адашсангиз. Агар сиз йўлдан адашиб қолсангиз ва у йўл топа олмасангиз, бошингиздан турли-хил саргузаштларни ўтказасиз.

Совиқ — Бундай туш жанжалга деб таъбир қилинади, бу келишмовчиликда сизнинг айбингиз йўқ.

Тушдаги аждарҳо — Тушда аждарни кўрсангз, омад ва бу катта шов-шувлар.

Аёл киши—шуни билинки тушдаги аёл бу ўз қалбимиз экан. Агар сиз тушингда ораста, чиройли аёл кўрсагиз, сиз ўзингизни яхши ҳис қилмоқдасиз. Агар з тушингизда хунук аёл кўрсаниз, ўнгингда ўз қилаётган ишингизга эътиборлироқ бўлинг.

Балкон тушда кўрсангиз— ўнгизда ишларингиз яхши бўлади. Қизбола айвонда ўтирганини кўрса, уни бахт кутади.

Агар тушга айиқ кирса-— Тушдаги айиқ, дўстингиздан эҳтиёт бўлинги. Кўриниши сиз ўйлагандай эмас.

Агар тушингизга ака-укаларингиз кирса—бу туш шуни таъбир қиладики, ўнгингизда сизни саргузаштлар кутади

Тушга аквариум ичида балиқчалар кирса— аквариумдаги балиқчалар, ўнгингда сизни кичкина кўнгилсизлик кутади ва сиз лекин булардан осон қутулиб қоласиз.

Тушда акуласангиз—тушдаги акула, хавф. Эҳтиёт бўлинг.

Тушингизда алла эшицангиз— Тушдаги алла, ўнгингда кутилмаган қувончдан дарак.

Муаллим— муаллимани кўрсангиз, алдаманг бу барибир ошкор бўлади.

Тушда дори ичсангиз— бош оғриғига қарши дори ичсангиз, ўнгингизда касалга чалинасиз. Эътиборли бўлинг.

Ананас мевасини—тушда ананасни кўрсангиз, ўнгингдаги ҳузур-ҳаловатдан далолат.

Саволнома—саволномани тўлдираётган бўлсангиз, эҳтиёт бўлинг,кимдур сизга қитмирлик учрашингиз мумкин.

Анор меваси—тушда анор кўрган бўлсангиз, ўнгингизга кўзёш тўкишни билдиради, нимагадир хафа бўлиб йиғлайсиз.

Телевизор, радио антенаси—бу туш одамлар сизга қандай муносабатда эканлигини билолмайсиз.

Тушда апелсин мевасини кўриш— мухим танишув. Сизга бу танишув фойдали бўлади.

Тушга ариқ кирса— тушингда ариқда тўлиб сув оқса, ўнгингда ҳамманиятлариз ушалади.гар сув тиниқ бўлса.

Тушга арслон кирса— тушга арслон билан бирга бир қафасда бўлсангизда, мустаҳкам дўстликка.

Тушга арча кирса—вақтинча ёлғизлик.

Тушга асал кирса— Агар тушингизда қошиқлаб асал эсангиз, бу фаровонлик ва келажакдаги бахтни билдиради.

Тушингизда атир сепсангиз—бундай туш, сиз инсонларга қаттиқ қўл экансиз . мулойимроқ бўлинг.

Тушда атлас кўйлак—қиз бола тушида атлас кўйлак кўрса, ўзига жудо ортиқ баҳо берар экан.

Қимматба тош ақиқ—муваффақиятга.

Тушда балчиқ кўриш—ҳамма қийинчилигингизга ўзингиз айбдор экансиз.

Картошкани тушда кўрсангиз—қийин кунларга ишора.

Тушда бақлажон кўрсангиз—бақлажон эксангиз ёки ундираётган бўлсангиз, бу омадга.

Тушда баҳор келганини кўриш—агар сиз баҳор келганлигини ҳис қилсангиз, ўнгингда ишларингиз яхши бўлар экан.

Нордон беҳи—кўнгилсизлик.

Тадбиркор—тушингда тадбиркорни кўрсангиз, ўнгингда эҳтиёт бўлинг, кимнидур омонатини йўқотиб қўйишингиз мумкин.

тушда бодрингкўрса— бодринг кўрсангиз, ўнгингизда бирон ишингиз учун мақтайдилар.

Тушга бозор кирса—шовқун-суронли бозорни кўрса, ўнгингда қизиқ воқеаларга дуч келасиз.

Тушда бойлик—сиз тушда бойлик кўрсангиз — сиз ким биландир дўстлашишизга ишора.

Тушда бойқуш кўриш—эҳтиёт бўлинг, бу хавф.

Тушда боксни кўриш— бокс мусобақасини тамоша қилсангиз, ўнгингизда бирон нарсани бой берасиз.

Тепаликни турсангиз—бу туш ниятиз ушалишидан дарак беради.

Тушда ботқоқлик кўриш—бу туш, ўнгдаги хавфдан далолат.

Қора булут-ёмонлик ёки жанжал.

Тушда бургут кўрса-тушда бургут кўриш яхшиликка.

Семиз буқа кўриш— мустаҳкам соғлик, ишлардаги омад.

Тушга буғу кирса— шохдор буғи кўрсанигиз, мартаба, ниятларингиз ушалади.

Тушда бўрини кўрсангиз—бу туш душманингиз ичингизда эканлиги хақида огоҳлантиради. Эҳгиёт бўлинг.

Тушда бўрон турганини кўриш— тақдирингда туб ўзгаришлар содир бўлади.

Тушда илон кўриш— Агар заҳарли бўғма илон кўрсагиз, ишингиз хаддан зиёд кўпайиб кетади, хеч нимага вақт топа олмайсиз.

Тушда велосипед кўрган қиз бола—гийбатдан эҳтиёт бўлсин.

Тушга водий кирса— водий бу осуда ҳаёт демакдир.

Тушда газета кўрса—ёлғон ва ғийбатга ишора.

Тушда гилам кўрсангиз—чиройли гилам тушда, бахтга эришишдир.

Тушдаги дазмол— аччиқ танқид ва ўз қилмишларингдан уялиш.

Гуллаган дарахт— умидларнинг рўёби.

Тушга дарё кирса нима бўлади—бу ҳаёт тарзи ва тақдиридир. Агар сизни тушингизда дарё бир маромда оқаётган бўлса, ҳаётингиз тинч ва зерикарли экан. Агар дарё тўлқинланиб оқаётган бўлса, демак, ўнгингда кўп қизиқ воқеаларни кўрасан, ташвишинг ҳам кўп бўлади.

Тушда дафтар кўриш-сиздан ниманидур сир тутишмоқда. Ичи тўла ёзилган дафтар кўпчилик билан суҳбат қилар экансиз.

Тушда делфин кўрсангиз—бу дўстлик рамзи. Ўнгигизда яхши дўстларингиз пайдо бўлишига дарак.

Тинч оқаётган денгиз тушга кирса— ўнгингда ҳам тинчлик-хотиржамлик ва ҳаётинг яхши бўлишига

Тўлқинли денгиз тушга кирса—яхши ва ёмон ҳодисалар экан.

Тушда дераза кўрса нима бўлади—агар у очиқ бўлса сиз ишонувчи ва очиқ инсон экансиз. Агарда дераза ёпиқ парда билан тўсилган бўлса бу худбинлигингизга ишора.

Тушда диван кўриш-сокин ва эринчоқ ҳаёт тарзига ишора.

Тушда душ кўриш—тушда душда чўмилганизни кўрсангиз, чин дўстларингиз кам экан.

Тушда ёлғон гапирсангиз—ўнгингизда қилган ишингизга жазо оласиз

Тушда жўжани кўрсангиз—бу сизнинг заифлигингиздан далолат.

Тушда зиёфат кўриш—бу сизга омадсиз.

Тушдаги илон— ёвузлик, душман, ғийбат, йўл, сафар,бойлик, мулк.

Тушдаги ит—ит сизга қарамаса совғага.

Ит акллаши,кимдир сизга душманлик қилади. Ит агар энгизни тишласа, ўнгингда яқин одамлариздан бири сизни алдайди.

Тушда йўлбарс кўрсангиз—яқин одамингизни хиёнати сизни узоқ вақт эсанкиратиб қўяр экан.

Тушда камалак кўрса—бу яхшиликка, умидлар ушалишига.

Тушга келин кирса— ўнгингизда сизни яхши бир ўзгариш кутади.

Тушда кулол кўрса— агар бундай тушни киз бола кўрса, ўнгида қивонишидан дарак.

Тушдага кутубхона-бу туш янги дўстлар билан топишишизга ишора.

Тушда кўзгуга қараса—ўз хатоларингизни кўрасиз.

Тушда янги кўйлак-бу кийиш ҳаётнинг янгиланиши

Тушда кўприк—тош кўприк бу, ўнгингизда сизга ёрдам берадиган одам ишончли экан. Агар кўприк ёгочдан бўлса ёки осма кўприк бўлса, у ҳолда ҳеч кимга ишонмаслигингиз керак. Фақат ўзингизга ишонинг.

Тушда лампочка—агар сиз лампочкани бураётган бўлсангиз, ўнгингда бирон воқеанинг сабабчиси бўлиб қолассиз.

Тушда майиз—майиз эсангиз,майда-чуйда кўнгилсизликларга. Агар сиз майизни юваётган бўлсангиз,ўнгингизда ғийбатга қоласиз. Тушда майиз сотиб олаш, ўнгингда қувонасиз.

Тушда мандарин-яқинда бўладиган байрамга ишора.

Тушда ўликни нарса бериши—бу туш бойлик ва согликка ишорадир.

Тушга мақбара кирса—энг катта орзуларга ишора.

Тушда уйга меҳмон келса—кутилмаган хабарга ишора.

Тушга момақалдироқ кирса—момақалдироқ гулдирашини эшитиш, ўнгингда кўнгилсиз воқеа ёки жанжал содир бўлади.

Тушга мушук кирса— бу ўнгингдаги душманингдир ва у тез орада сизга ҳужум қилади. Агар

Тушда нон дўкони—бундай туш ризқни кенг бўлишини таъбир қилади.

Тушда олма -бу туш жанжал, баҳсларга ишора.

Тушингизда хурсанд турган онангизни кўрсангиз— Тушингда онангни кўрсанг, ўнгингда кўнгилли ҳодиса рўй беради.

Тушда пайпоқ—бундай тушлар тез тугайдиган кўнгилсиз ҳодиса.

Тушда пахта— майда- чуйда нарсаларни харид қилиш.

Тушда пиёз— кайфиятнинг бузилиши.

Тушда сабзи — бу ўнгдаги уялиш.

Тушда сайр қилиш-бундай тушданг сўнг, дўстларинг билан учрашар экансиз.

Тушда сартарошхона— уйингиздан узоққа кетманг.

Тушда сеҳргар—бу туш ишонган дўстингиз сизга хиёнат қилади.

Тушда сигир— ота-онангиз яқин орада маош олар экан.

Тушда тарвуз кўриш— тарвуз кўриш ўнгдаги янги бир хабар олишга ишора.

Тушда телевизор кўриш—бу ёлғон, гийбат, туҳматга деб таъбир қилинади.

Тушда товуқ—агар сиз тушингда товуқ дон чўқиётганини кўрсангиз, ўнгингда ҳаммаси яхши бўлади. Агар тушингизда товуқ беҳудага қақолаётган бўлса, ўнгингда бироз касалланишинг мумкин ёки қандайдир кўнгилсиз ҳодисага дуч келасиз.

Тушга той кирса-яхши кунларга ишора.

 Тушда тун кўрса—ўзингизни тунда турганингизни кўрсангиз. Ўнгингизда кўнгилсиз нарсадан довдираб қоласиз.

Тушда ўлиш— умрингиз узоқ, соглиғинг аъло бўлади.

Тушда туғилган кунни нишонлаш— ҳасадчиларга ишора.

Тушда тўзон кўрса— ўнгингиздаги арзимаган нарсаларга кайфиятингиз бузилади. Эътиборсиз бўлинга ҳаракат қилинг.

Тушда тўлқинларни кўрсангиз— бу шахсий ҳаётингиздан хавфсираганингизни ёки ҳаётингиздаги воқеалардан ҳайратингизни англатади. Агар тушда тўлқинлар кулсиз бўлса, бироз нотинч бўласангиз ёки ҳаётингизда бир қанча воқеалар содир бўлади. Агар тушингдаги тўлқинлар кучли бўлса, ўнгингда зарар кўришингизга деб таъбир қилинади.

Тушда тўнғиз кўрса-сиз ўнгингизда жахлингиз чиқади.

Тушда узум кўриш— кўз ёшга ишора бўлади.

Тушдаги узун соч— жуда ҳам узун соч, ўнгингда сафарга чиқасиз.

Тушда уй— баланд, мустаҳкам қурилган уй, ўнгингизда ўз кучингизга ишонасиз ва бу муҳофазаланганлигинг аломатидир. Агар тушингда сиз кичкина, харобгина уй кўрсангиз, одамлардан узоўда юринг. Агар чайла кўрсангиз, тақдир зарбаларидан ўзингни ҳимоясиз ҳис қиласиз. Аммо яхши кунлар келишидан умидингиз асло сўнмайди.

Тушда учар илон—ишларнинг ривожланишидан далолат.

Тушда фаррошни кўриш-тушингизда кўча супураётган фаррошни кўрсангиз, ўнгингизда дўстларингиз ва ота-онангиз билан муносабатларингизни аниқлаштириб олишингиз керак.

Тушда фолбин кўриш-кимдир сизга ҳасад қилаётганлигини англатади.

Хиёбон. Тушингда хиёбонда юрган бўлсанг, ўнгингда майда-чуйда, аммо кўнгилсиз муаммоларга дуч келасан.

Тушда хона кўриш-қизбола чиройли безатилган хонани кўрса, ўнгида бахт унга ҳамроҳ бўлади.

Чиройли бола— Бундай тушни хоҳ ўғил бола кўрсин, хоҳ қиз бола, эҳтиёт бўлсин, юрагига муҳаббат оралаяпти.

Тушда хўроз кўрса— Агар тушингда хўроз қичқираётган бўлса, бирон одамдан муҳим бир янгилик эшитасан. Агар хўроз бошқа бир хўроз билан уришаётган бўлса, ўнгингда уришаётган ўртоқларингни яраштириб қўясан. Хўроз шунчаки ҳовлида гердайиб юрганини кўрсанг, ўнгингда янги либос кияр экансан.

Тушда чўмилганизни кўрсангиз—бундай тушлар яхшиликка йўйилади.

Тушда шамол эсганини кўрсангиз—бундай туш сизни дўстларингиз сиз учун харакат қила бошлайди. Агар юзингизга шамол эсса ва юришга қийналсангиз. Душманларингиз ниятингизга этишишингизга тўсқинлик қилишади.

Тушда шарбат—агар сиз тушингда шарбат тайёрлаётган бўлсангиз, ўнгингда сизни совға кутади, агар шарбат ичаётган бўлсангиз, ўнгингда ўртоқларинг билан беҳудага гаплашиб ўтирасиз.

Тушда эмаётган гўдак—тушда эмаётган гўдакни кўрса — ўнгдаги кўп ташвишлар.

Тушда этик кўрсангиз— этик кўрсангиз, кийсангиз, сафарга чиқишингизга қийинчиликлар юзага келади.

Тушда эшик—ниятиз амалга ошишига ишора.

Тушда юлдузларни кўрса— тиниқ осмондаги юлдузлар порлашини кўрсангиз умид ва эзгуликка йўйилади. Агар юлдузлар булутлар ортидан мўралаб турганлигини кўрсангиз, унгингда ҳар қандай муаммоларга қарамай, ҳаётда қувонасиз. Тушингизда юлдуз учиб эрга тушса, ўнгингда гарчи қийинчилик билан бўлса ҳам омадга эришасиз.

Тушда ялангоёқ юриш— ялангоёқ юрганингизни кўрсангиз, ўнгдаги ишончсизлик.

Янги либос кийиш-тушда янги либос кийиш тақдирнинг ўзгариши.

Ўлган қариндош ёки таниш. Агар тушингда ўлган қариндошинг ёки танишинг бирон гап айтса, ўша гапнинг ростлигига ишонинг ёки унинг айтган гапи башоратдир.

Тушда ўрмон кўрса— Агар тушингда қуюқ кўкаламзор ўрмонни кўрсанг, ўнгингда ўзингни кучли ва ғайратли бўласиз. Ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўласиз.

Қайнар булоқ кўрса—тушингда қайнар булоқ кўришингиз ва ундан гоҳ-гоҳида сув отилиб чиқаётганлигини томоша қилиб туришингиз, ўнгингда бир кунмас бир куни юрагингда борини тўкиб солишингизни таъбир килади.

Қалдирғоч тушда— Тушда қалдирғоч кўриш ўнгдаги яхши хабарга деб таъбир қилинади. Агарда тушингизда қалдирғоч ин қўяётганлигини кўрсангиз, уйга фаровонлик ва бахг кириб келади. Тушингда яраланган ёки ўлган қалдирғочни кўрсангиз, ўнгингда қайғуни бошдан кечирасиз. Қалдирғочнинг тинмай вижирлаши эзгу насиҳатдир.

Қовоқ тушда—агар тушингизда қовоқ кўрсангиз, ўнгингизда ушалмаган орзуларингиз ҳам амалга ошади.

Қовун кўрса— Тушингда қовун кўрсангиз, ўнгингда истакларингиз бажарилар экан.

Қоплон кўрса—Тушингда қоплон кўрсангиз, билинки, сиз ҳаммани ҳайрон қолдирадиган бир иш қилмоқчисиз, аммо бу қўлингдан келмаяпти.

Қорни тушда кўриш— Тушда оппоқ қорни кўриш — қалбингиз ёнишини совутишга ишора. Эҳтимол, тушингда қор кўрсангиз, ўнгингизда яқин одамингиздан ҳафсалангиз пир бўлади. Тушингда қор ёғаётганлигини кўрсангиз, ўнгингда танишларингиздан бири ҳақидаги фикрингизни ўзгартиришга мажбур бўласиз.

Қочиш тушда— Тушингда бирон нарсаданкочсангиз — ёнғиндан, сув тошқинидан ёки ваҳший ҳайвондан қочиб кетаётганлигингизни кўрсангиз, унгингизда ҳар бир ишингизни ўйлаб қилишингиз керак.

Қўй кўрса— Тушингда қўй кўрсангиз, билинки, атрофингдагилар сизнинг хаёлий қобилиятингизга шубҳа билан қарашади, аслида эса бундай эмас.

Қўғирчоқ тушда— Тушингда қўғирчоқ кўрсангиз, билинки, ўнгингизда сиз бировларнинг таъсиридан қутулиб чиқиб кетолмайсиз, деб ўйлар экансиз. Лекин куч тўплашингиз ва бошқалар таъсиридан қутулишингиз керак.

Ғазаб тушда— Тушда ўзингиз ёки биров ғазабланса, ўнгдаги омадсизликка ишора.

Ғоз тушда— Тушингда ғоз кўрсангиз, эҳгиёт бўлинг. Сизга очиқчасига рўпара келолмайдиган рақибингиз яширин зарба бермоқчи. Бу майда кўнгилсизлик бўлади, аммо сизнинг ғурурингизга қаттиқ тегади.

Тушга ҳаммом кирса— Тушингда ҳаммом кўрсангиз, ўнгингизда ўз соғлиғингизга эътибор қилишингиз керак. Ҳаммом ходими. Тушингда ҳаммом ходими ўз вазифасини адо этиб турганлигини кўрсангиз, ўнгингизда ўзингизга ёқмаган бир одам билан танишасиз. узилган орзулар билан яшайдилар. Уларнинг хаёлларида эртанги кун ҳам худди бугунгидек қувноқ, чиройли ва кўнгилли ўтади гўё. Абрикос тушга кирса, эртанги кунингизда хафачилик кутинг. Агар ҳаётга ҳушёрлик ва воқеликнинг ўзидан келиб чиқиб назар ташласангиз ҳамда керакли тад бирларни қўлласангиз, хафачилик бўлмайди. Баъзан тушда абрикосни кўриш ҳаётдаги ишонувчанлигингиз ва соддалигингиз туфайли кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлади. Ишониш баробарида текшириш ва тадқиқ ҳам қилиш керак, шундагина сиз дўстларингиз, яқинларингиз, шерикларингиз билан муносабатингиз мустаҳкамланади ва алданиб қоли- шингизга йўл қолмайди.

Тушда айвон—Тушингизда айвонда турганингизни кўрсангиз, ҳар қандай хавотирликка қарамай, бошлаган ишингиз ўнгингизда муваффақиятли бўлади. Агар қиз ўз севгилиси билан айвонда турганлигини кўрса, уни турмушга берадилар ва бахтли оила қуради. Агар вайрона бўлган айвонда турганлигингизни кўрсангиз, у ҳолда ўнгингизда иш соҳасида ҳам, муҳаббат масаласида ҳам тушкунликка тушасиз.

Ака-ука. Агар тушингизда ака-укангизни кўрсангиз,ўнгингизда узоқдан бирон хабар келади. Агар ака-укала- рингиз бўлмаса, аммо тушингизда ака-укангиз аён бўлса, ўнгингизда қариндошларингиз томонидан кутилмаган бир воқелик содир бўлади. Тушингизда ўлиб кетган акангизни кўрсангиз, узоқ умр кўришингизга, ишларингизнинг муваффақиятли бўлишига ишорадир. Ўлган акангизни тушингизда кўриб, у билан гаплашсангиз, ўнгингизда сизга огир бир иш беришади ва бу ишдан бениҳоя толиқиб қоласиз. Шундай иш беришса зиммангизга олмаганингиз маъқул.

Амаки тушда. Тушингизда амакингизни кўрсангиз, ўнгингизда ёмон хабарга тайёр туринг. Агар амакингиз билан гаплашсангиз, ўнгингизда озгина муваффақиятга эришишингиз учун кўп меҳнат қилишингизга т)три келади. Амакингиз касал бўлса ёки чарчаган бўлса, ўнгингизда оилангизда кўнгилсизлик рўй беради ва қариндошларингиз билан бироз келишмовчиликлар содир бўлади. Агар амакингиз ўлим талвасасида бўлса, билингки, ўнгингизда душманларингиз пай до бўлади. Амакингиз билан тушингизда уришиб қолсангиз, )шгингизда турмушингиз бузилиши мумкин. Турмуш қурмаган аёл учун бундай туш ўнгида қариндошлари билан дои- мий жанжални англатади. Тушингизда амакингиз сизга қувончли хабар айтса, ҳаётингизда ўзгаришлар содир бўлади; эрингиз яхши маошли бирон мартабага минади. Турмуш қурмаган аёлга бу туш ўнгида ишончли бир эркакнинг топилишига ишорадир.

Ананас. Агар тушингизда маза қилиб ананас эсангиз, ўнгингизда барча ишларда, ҳатто муҳаббат можароларида ҳам муваффақиятга эришасиз. Муҳими тушда ананасни тўйиб эмасликда. Тадбиркор аёллар тушларида ананас териб саватга жойлаётган бўлсалар, ўнгларида ўз касб-корларида муваффақиятга эришадилар, хизмат пиллапояларидан тез кўтариладилар ёки манфаат кўрадиган турмуш қурадилар.

Анор. Тушда аёл кишининг анор кўриши ва уни эйиши энгилтакликка йўйилади.

Арча. Унгда ҳам, тушда ҳам арча, агар яна ясатилган бўлса, қувонч рамзидир. Агар жувон тушида арчадаги безаклар олинаётганлигини ва арчанинг нинача барглари тўки- лаётганлигини кўрса, ўнгида ҳаётга ҳушёр бўлиб қараши ва ўзининг муаммолари устида ўйлаши керак.

Атир. Тушингизда атирнинг ўзини кўрсангиз, ҳидласангиз ёки сепсангиз, ўнгингизда фойда келтирадиган имкониятларга эга бўласиз.

Атлас. Қувонч ва катта харид.

Банан. Агар аёл киши тушида банан кўрса, ҳеч қанақа фойдаси тегмайдиган одам билан бекорга вақт ўтказишига ишора бўлади. Шунингдек, бу туш беҳуда ташвишлардан ҳам огоҳлантиради. Тушида банан эса, ўнгида боши айланиб, қилар ишини билмай қолади.

Бева тушда. Агар тушингизда бевани учратсангиз, унгингизда тез орада зиён кўрасиз. Тушингизда аён бўлган бева бозорга кириб кетаётган бўлса, ўнгингизда пул ёки алдовга учиб бирон нарсангизни йўқотасиз. Тушда ўзингизни бева кўрсангиз, ўнгингизда ёвуз одамлардан эҳтиёт бўлишингиз керак.

Билакузук тушда. Тушингизда қўлингизда билакузук кўрсан- гиз, ўнгингизда совға олишингизга ишорадир. Агар бу туш чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси содир бўлса, яхшиликка таъбир қилинади. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушингизда билакузук топиб олсангиз, ўнгингизда сизни ютуқ кутади. Агар сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тушингизда билакузугингизни йўқотиб қўйсангиз, ўнгингизда болаларингиз билан боглиқ кўнгилсизлик рўй беради.

Бозор. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси тушда товарлар бозорига бориш янги либосларга ишорадир. Жу- мадан шанбага ўтар кечаси тушингизда бўм-бўш бозорникўрсангиз, ўнгингизда фожиали бир ҳодисадан далолат. Тушда бозордан убу нарсаларни харид қилиш ўнгдаги мартабага интилишни англатади, агар шанбадан якшанбага ўтар кечаси бу туш содир бўлса, у ҳолда сиз бировларнинг кўзларини ўйишга ҳаракат қилар экансиз. Сешанбадан чоршанбага ёки пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда озиқ-овқат бозорида сотувчи бўлсангиз, ўнгингизда қийин аҳволдан чиқиб олиш йўлларини излайсиз.

Болалар тушда. Тушингизда гўдак кўрсангиз, мўлжаллаганин гиздан кўра кўпроқ пул сарф қилар экансиз. Агар тушингизда бола боқаётган бўлсангиз, оилангизда «янги меҳмон» пайдо бўлади ёки уйингизга кутилмаган меҳмон келади. Лекин бу туш ишлардаги муваффақиятдан ҳам далолат бериб турибди, муваффақиятга эса осон йўл билан эришиб бўлмайди. Агар аёл киши ўзини тушида кўп болали она сифатида кўрса, ўнгида эски танишларини учратади ва бу унга кўп ташвишлар келтиради.

Агар бола эмизаётган бўлсангиз, ўнгингизда бошлиғингиз сизга жуда қийин топшириқ беради, аммо сиз бу топшириқни муваффақиятли бажариб, мукофотга эга бўласиз. Тушингизда соқов болани кўрсангиз, ўнгингизда ғийбатга нишона бўласиз. Соқов боладан бирон нарсани сўрасангиз, ўнгингизда кимнингдир ўлими ҳақида хабар топасиз. Боланинг қўлига кирган зирапчани олиб ташласангиз, ўнгингизда ишингиз билан боғлиқ кўп муаммолар- га дуч келасиз, шунингдек, каттагина кўнгилсиз воқеадан қочиб қоласиз. Агар касал болани кўрсангиз, уйингизнинг хотиржамлиги бузилади.

Агар болангизнинг бирон жойи огриётган бўлса, ўнгингизда хато қилиб қўйишдан сақланишингиз керак. Агар тушингизда касалванд бола туққан бўлсангиз, ўнгингизда феъл-атворингизни ўзгартиришингиз керак ва эҳтирослар билангина яшамаслигингиз лозим. Касал болани кўргани борсангиз, ўнгингизда кўнгилсиз хабар оласиз.

Ботқоқлик тушда. Тушда ботқоқликни кўриш ўзига хос огоҳлантиришдир: сиз кейинги пайтларда ташаббуссиз, ишёқмас бўлиб қолгансиз, оқимга қараб сузяпсиз. Фақат тақ- дирдан нолиганингиз нолиган. Агар тушингизда ботқоққа чўкиб кетаётган бўлсангиз, демак, ўнгингизда умидларингиз сўнган.

Бош кийим тушда. Кимки тушингизда бошингиздан бош кийимингизни олса, ўнгингизда кўнгилсиз ҳодисалар рўй беради. Агар бу туш душанбадан сешанбага ўтар кечаси ёки чор- шанбадан пайшанбага ўтар кечаси содир бўлса, ўнгингизда сизни асабий ва мушкул иш кутади. Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тушингизда бош кийим ўлчаб кўраётган бўлсангиз, ўнгингизда иш жойингизни ўзгартирасиз. Тушда чиройли дўппи кийиш ёки рўмол ўраш обрў-эътиборга таъбир қилинади.

Боғ тушда кўриш. Агар тушингизда боғ кезиб юрсангиз фаровонликка ишора бўлади. Агар сизнинг хусусий богингизда боғбон юрганини ҳамда дарахтлар ва гулларни парвариш қилаётганлигини кўрсангиз, ўнгингизда оилавий бахтиёрликка эришасиз.

Буви (момо). Тушингизда ўз бувингизни кўрсангиз, унгингизда ҳаётий тажрибангиз ва билимингиз туфайли қийин ҳолатлардан чиқиб кетишингизни англатади. Агар бувин- гизнинг кўзларида ёш кўрсангиз, ўнгингизда сизни ноҳақ хафа қиладилар, яқинларингиз билан жанжаллашасиз. Агар ўлган бувингиз тушингизда сизга маслаҳат бераётган бўлса, ўнгингизда ўзгариш юз беради. Бу ўзгариш салбийми, ижобийми бўлиши сизнинг ишбилармонлигингиз, фаросатингизга боғлиқ. Узингиз тушингизда буви бўлсангиз, ўнгингизда болаларингизнинг соғлиғига эътибор қилинг.

Тушда булутларни кўрса— Ҳар қандай ҳолатда ҳам тушда булутни кўриш ўнгдаги саёҳатга далолатдир. Агар тушингизда кўрган булутларингиз оқ бўлса, ўнгингиздаги саёҳат кўнгилли ўтади, агар булутлар қора бўлса, саёҳат давомида тўсиқлар пайдо бўлади. Агар осмонни тўла равишда булут қоплаган бўлса, ўнгингизда уйингиздан чиқмаслигингиз керак, чунки ҳалокат рўй бериши мумкин.

Тушда бургут. Агар тушингизда парвоз қилаётган бургутга орқангизни ўгириб ўтирган бўлсангиз, ҳаётда яширин жазманингиз бор. Бундай тушни ҳафтанинг биринчи ярмида кўрсангиз, сизни ҳайратда қолдирадиган воқеликка дуч келасиз. Агар ҳафтанинг иккинчи ярмида кўрсангиз, олдингизга қўйган мақсадга эриша олмайсиз.

Тушда куёв бола кўрса. Қиз бола бўлажак эрини тушида кўрса, ўнгида кутилмаган вазиятга дуч келади. Оилали аёл бўлажак куёвни тушида кўрса, ўнгида оғир хотиралар оғушида қолади. Агар туш соҳиби ўзини ўйланаётган йигит сифатида кўрса, ўнгида уни таваккал бир иш кутади ва у иш яхши натижа бермайди. Қиз бола тушида қаллигининг бошқага уйланаётганлигини кўрса, ўнгида ўйлаган режалари амалга ошади.

Тушда бўрини кўриш — ўнгдаги рақиблар билан олишувга ишора. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушингизда бўри кўрсангиз, ўнгингизда яқин одамингизнинг касаллиги ёки ўлими ҳақида хабар эшитасиз. Якшанбадан душан бага ўтар кечаси тушингизда бу тушни кўрсангиз, ўнгингизда ёлгиз қолиб гам чекасиз. Севимли одамларингиздан айриласиз.

Ванна тушда. Агар қиз бола тушида ваннада чўмилаётган бўлса, ўнгида маҳбубини йўқотишдан хавотирга тушиб қолади. Ҳомиладор аёл учун бу туш огоҳлантирувчидир; бирон бахтсиз ҳодиса рўй бериши мумкин. Туш соҳибаси ваннада бир ўзи ювинмаётган бўлса, у ҳолда сафар чогида ҳамроҳидан эҳтиёт бўлиши керак: ундан хиёнат содир бўлиши мумкин. Шунингдек, гийбатга қолиши ҳам кутулади. Ванна ичида ифлос сув бўлса, ёвузлик шундоқ биқинингизда турибди. Иркит сувни касалликка ҳам йўядилар.

Водий. Тушингизда водийда бўлсангиз, ўнгингизда сизга ажойиб истиқбол юз очади. Агар водийда биттами, икки- тами тепалик бўлса, ўнгингизда сизга халал берадиган бир- иккита галамис топилар экан. Агар водий тоғлар билан ўралган бўлса, тақдир сизга кулиб боқади.

Вулқон тушда кўрса. Агар тушингизда вулқон отилиб чиққанлигини кўрсангиз, ўнгингизда мураккаб ҳиссиётларни бошингиздан ўтказасиз; рашк, эҳтирос, нафрат, қайғу шулар жумласидандир. Агар тушингиздаги вулқон олов пуркаб чиқаётган бўлса, ўнгингиздаги ҳиссиётларингиз ҳам портлаш олдида. Агар вулқон отилиб, тошлар сиз тарафингизга тушаётган бўлса, ҳаётин гизда ўзгаришлар содир бўлади. Тушингиздаги вулқон пайтида сиз қатламлар ичига кириб кетсангиз, ўнгингизда ақл билан иш қилишингиз керак бўлади. Вулқондан сизга тошлар отилаётган бўлса, ўнгингизда зиддиятлардан қочишингиз керак, акс ҳолда, ҳаётингизга салбий таъсири бўлади. Сўнган вулқонни тушда кўриш — касалликка ва қалб изтиробларига ишора.

Гавҳар. Ҳар ким тушида гавҳар топса, ўнгида кўп мол топишидан далолат, агар оқ гавҳар топса, фарзандлик бўлар экан.

Гилам. Тушда гилам кўриш, унинг устида ўтириш — мўлчиликка ишора. Балоғатга этган қиз тушида гилам кўрса, ажойиб бир хонадонга келин бўлади, эрли аёл кўрса, турмуши фаровон бўлади. Бозордан гилам сотиб олиш эса, қўлга кирадиган катта фойдадан хабар, сотиш бунинг аксидир.

Гулдаста тушда. Тушингизда янги узилган гуллардан ясалган гулдастани кўрсангиз, ўнгингизда оилавий фаровонлик кўра- сиз, қўлингизга пулларнинг оқиб келиши имкони бўлади. Агар дастадаги гуллар сўлган бўлса, ўнгингизда хавф остида қолган муҳаббатингизни қутқариш учун бор имкониятларингизни ишга солишингиз керак, бошқалар учун соғлиқ ҳақида уйлаш лозим бўлади. Агар жувон қўлида келинга аталган гулдастани ушлаб турган бўлса, ўнгида кўнгилсиз бир ташвишдан қутулади.

Гулдон тушда. Агар тушингизда гул тўла гулдон кўрсангиз, кутган муждангиз ўнгингизда келади.

Гўдак тушда. Кимки тушида ўзига таниш бўлган гўдакни кўрса, хурсандчилик бўлишига ишора. Агар нотаниш гўдакни кўрса, ўнгида ташвиш ва ғамни бошидан кечиради ҳамда туш соҳибида ожизгина рақиба пайдо бўлади. Кимки тушида катта одамни бола

Дарё. Тушингизда тинч оқаётган, суви тиниқ дарёни кўрсангиз, ўнгингизда соғлигингиз яхши бўлади. Агар тушингизда дарё кўпириб, тошиб оқаётган бўлса, суви қанчалик тиниқ бўлмасин, ўнгингизда соғлигингиз ёмонлашади.

Дарё ёки кўлда ювиниш. Тушингизда дарё ёки кўл сувида ювинаётган бўлсангиз, ўнгингизда сизни кўплаб ташвишлар кутади ва бу нарса сиздан кўп куч сарф қилишингиз- ни талаб қилади. Агар дарёнинг ёки кўлнинг суви тиниқ бўлса, ўнгингизда исталган мушкул ишни осонлик билан ҳал этасиз, сув лойқа бўлса, огир синовларга тайёр туришингиз керак. Тошқин дарё сувида ювинаётган бўлсангиз, ўнгингизда шамоллашдан эҳтиёт бўлинг.

Тушда тинч оқаётган денгизни кузатиш — ўнгингизда арзимаган сабаблар билан яқинларингиз ва қариндошларингиз билан муносабатларингиз совийди. Қутураётган денгизни кўрсангиз, ўнгин- гизда ишингизда ҳам, оилангизда ҳам нотинчлик рўй беради.

Дур. Тушда дур кўриш — фойдали тижоратга ва шахсий турмушда муваффақиятга ишора. Қизга қаллиги тушида дур совға қилса, унга тўқ ва фаровон турмуш, садоқатли эр насиб этади. Аёл тушида дур йўқотса, бирор сабаб бўлиб ўнгида қайғуга қолади. Тушда кимдир денгиз тубидан дур олиб чиқаётган бўлса, қаҳатчиликка ишора. Дурни битталаб ипдан ўтказиш зерикиш ва ёлғизликдан далолат. Тушда йўлдан дур топиб олиш ўнгда кўз ёши тўкишга ишора бўлади. Агар эркак киши дурни йўқотиб қўйса, ўнгда бирон кўнгилсиз ишнинг бўлишидан дарак. Кимки тушида ноёб дур сотиб олса, туш соҳибининг катта кучга эгалигидан ва у қачондир ҳаётда содир бўладиган ўзгаришлар таъсирида одамлар назарига тушишидан далолат беради.

Дўкон. Тушингизга дўкон кириб, унда харид қилинади- ган нарсалар бениҳоя кўп бўлса, бу фаровонлик ва омадга ишорадир. Бундай тушни жумадан шанба кунга ўтар кечаси кўрсангиз, ўнгингизда яқин орада сафарга чиқасиз. Пайшанбадан жумага ёки якшанбадан душанбага ўтар кечаси тушингизда дўкондан харид қилсангиз, ўнгингизда ўзингизнинг ғайратингиз ва дўстларингизнинг қўллаб-қувватлаши билан ишларингиз гуриллаб кетади. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси тушингизда дўконга кирсангиз ва унда ҳеч нарса бўлмаса, ўнгингизда жанжал тагида қоласиз.

Ёмғир тушда. Умуман тушда ёмғирни кўриш кўз ёшларга ишора. Ёмғир тўхтаб-тўхтаб ёғса, ўнгдаги кўнгилсизликлардан далолат. Эмгир томчилари лойқа бўлса ва секин тушаётган бўлса, ўнгдаги хиёнатга ишорадир. Эмғир томчилари қум устига тушиб сингиб кетган бўлса, демак, эрингиз аллақачондан бери сизга хиёнат қилар экан. Томчилар қум устида кўлмак ҳосил қилса, ўнгингизда бу хиёнат сизга ошкор бўлади. Томчилар сув устига тушаётган бўлса, ўнгингизда севикли кишингиз билан ажрашасиз. Ёмгир шиддат билан ёғса, ўнгингизда ишхонангизда ҳам, шахсий ҳаётингизда ҳам кўнгилсиз воқеалар бўлади.

Заҳарли қора илон. Агар тушингизда заҳарли қора илонни ўлдирсангиз, ўнгингизда бойлик топасиз, агар илон бирон кишини чирмаб олган бўлса, атрофингизда ўзини дўст кўрсатадиган рақибларингиз бор экан. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси тушингизга заҳарли қора илон кирса, ўнгингизда майда-чуйда муаммолар пайдо бўлади. Агар ту- ; шингизда заҳарли қора илон ўлган бўлса, сизга ёқмайдиган бир одам уйингизга келади.

Зилзила тушда. Тушда зилзила бўлганини кўриш — ҳаётдаги ўзгаришларга, касаллик ва кутилмаган хабарга ишора. Агар тушингизда эр қимирлаганига шоҳид бўлсангиз, ўнгингизда яқинларингиздан бири ёрдамга муҳтож. Агар зилзила оқибатида эр сурилаётганлигини кўрсангиз, ўнгингизда молиявий масалаларга эътибор беришингиз керак бўлади. Тушингизда кимнидир қутқараётган бўлсангиз, ўнгингиз да кимнидир қўллаб қувватлайсиз, эҳтимолки молиявий ёрдам берасиз. Агар оёгингиз тойилаётган бўлса, ўнгингизда оилавий масалаларни ҳал қилишингиз, дарз кетган муносабатларни жойига келтиришингиз керак. Тушингиздаги зилзила оқибатида устингизга тош ва тупроқ ёгилаётган бўлса, ўнгингизда соғлиғингиз ҳақида қайғуришингиз лозим экан. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси тушингизда зилзила кирса, ўнгингизга ҳужжат ишларига эҳтиёт бўлишингиз керак. Жумадан шанбага ўтар кечаси тушингизга зилзила кирса, ўнгингизда оила аъзоларингиз сизнинг эътиборингиз ва меҳрингизга муҳтождирлар.

Зирак. Тушда зирак кўриш яхши хабарга ва уйдаги кўнгилли ташвишларга таъбир қилинади. Агар чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси тушингизда зирак кўрсангиз, ўнгингизда меҳмон келишини кутинг. Сешанбадан чоршанбага ёки жумадан шанбага ўтар кечаси тушингизга синган зирак кирса ёки уни эҳтийоцизлик билан синдириб қўйган бўлсалар, ўнгингиздаги ғийбатлар сизга зарар этказади. Тушингизда қулоғингизга кимдир зирак тақса ва у жуда чиройли бўлса, ўнгингиздаги мартаба ва фаровон ҳаётга таъбир қилинади.

Илон. Тушда кўрсанг — ганж, ўнгда кўрсанг, янч, деган мақол илонга тегишли. Агар тушингизда илон қимирламай ётган бўлса, сизга муҳим бир ишни топширадилар. Илон пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизга кирса, ўнгингизда дўстларингиздан кимдир сизни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлар экан.

Кампир тушда. Кимки тушида қари хотинни ёш бўлиб қолганлигини ва кайфияти кўтаринки эканлигини кўрса, ўнгидаги ишлари ўз кўнглидагидек амалга ошади; агар кампирни ха- фаҳолликда кўрса, иқтисодий жиҳатдан қийналади, ғам-андуҳга ботади.

Каноп. Агар аёл кишининг тушига каноп экилган дала кирса ва у унда кезиб юриб, полизга йиқилиб тушса, ўнгида дугонаси билан уришиб қолиб, ажрашади.

Капалак. Тушда гуллар ва майсалар устида учиб юрган капалакни кўриш бойликка ишорадир. Агар бундай тушни қиз бола кўрса, яхши жойга келин бўлади.

Каптар. Агар тушингизда каптар келиб элкангизга қўнса, билингки, яқинларингиздан бири оғир касал экан. Каптар тушингизда дастурхонингизга келиб қўнса, ўзингиз бемор бўласиз. У дарахтга қўнган бўлса, ўнгингизда табиат қўйнига чиқинг. Тушингизда у мачит гумбазига қунса, Худо сизга руҳий олам борлиги ҳақида, марҳумларни эслаб туриш ке- раклиги, садақа ва закот бериш лозимлиги ҳақида эслатаяпти. Душанбадан сешанбага ўтар кечасидаги тушингизда каптар воқе бўлса, анчадан бери югуриб юриб битирмоқчи бўлган ишингиз битмай қолади. Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тушингизда каптар воқе бўлса, ўнгингизда барча муаммоларингиз ҳал бўлиб, тарихий бир воқеада иштирок этасиз

Кийик тушда. Тушингизда сизга қараб югуриб келаётган кийик ўнгингизда ҳаётий қийинчиликларни англатади. Қочиб бораётган кийикни кўрсангиз, ўнгингизда сиз истиқомат қила- ётган шаҳарда шундай бир воқеа бўладики, у сизнинг ҳаётингизга таъсирини ўтказади. Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси бундай туш кўрсангиз, ўнгингизда ақлингиз ва тадбиркорлигингиз туфайли жамиятда юксак мақомга эга бўла- сиз.

Кийим тушда кийим. Яхши ва озода кийимни тушда кўриш — аёллар учун қобил ва бой эрга ишора; агар аёл киши тушида тоза ва чиройли кийим кийган бўлса, ўнгида яхши одамга турмушга чиқади. Эски, кир кийим — қашшоқликдан далолат. Тушида ўзини кийимсиз кўрса гийбатларга нишон бўлади. Бошқаларни кийимсиз кўриш — хафачилик. Кўйлак. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда чиройли тикилган кўйлак кўрсангиз, ўнгингизда синфдош- ларингиз билан учрашасиз.

Чоршанбадан пайшанбага ёки якшанбадан душанбага ўтар кечасидаги тушингизда кўйла- гингиз йиртилса, ёмон феълингиз ва ишларингиз учун дакки эшитасиз. Душанбадан сешанбага ўтар кечасидаги тушин- гизда эгнингизга кўйлак ўлчаб кўраётган бўлсангиз, ўнгингизда рақибангиз борлигини эшитасиз. Тунги кўйлак. Тушингизда ўзингизни тунги кўйлакда кўрсангиз, ўнгингизда энгилгина касал бўласиз. Агар бундай тушни сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси кўрсангиз, ўнгингизда болаларингиз қувонч келтирадилар. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушингизда яқинларингиздан бирини тунги кўйлакда кўрсангиз, ўнгингизда сизни кўнгилли саёҳат кутади. Бундай туш якшанбадан душанбага ўтар кечаси содир бўлса, ўнгингизда қалтис бир ишга қўл уриб, ундан муваффақият билан чиқиб кетасиз.

Кўкрак. Кимки тушида аёл кўкрагини очиқ кўрса, фарзандга йўйилади.

Кўприк. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда лопиллаб турган кўприкдан ўтаётган бўлсангиз, ўнгин- гизда сизни қўрқув эгаллайди. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечасидаги тушингизда кўприкдан эҳтиёт бўлиб ўтаётган бўлсангиз, ўнгингизда сизга масъулиятли, аммо қийин топшириқ берилади. Душанбадан сешанбага ёки пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда кўприкдан сакраб ўтсангиз, ўнгингизда сиздан қатъий ҳаракат талаб этилади. Агар оёғингиз тагида кўприк чўкса, ўнгингизда сизга хиёнат қилувчилар бор эканлигидан далолат.

Кўршапалак. Агар тушингизда кўршапалаклар сизга ҳужум қилаётган бўлса, ўнгингизда тез орада сизни огир синовлар кутади. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси ту- шингизда кўршапалак кўрсангиз, ўнгингизда муваффақияцизликка учрайсиз.

Лайлак тушда. Яхшилик келтирадиган қуш. Шунинг учун тушда лайлак кўриш яхши хабарга ва эзгуликка таъбир қилинади. Агар тушингизда лайлакни душанбадан чоршанба кунигача кўрсангиз, бу туш оила ишларига боғлиқ бўлади, агар пайшанбадан шанбагача кўрсангиз, хизмат вазифаларига тааллуқли. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси лайлак тушга кирса, бу туш ҳеч нарсани англатмайди. Агар тушингизда лайлак саватда бола олиб келаётган бўлса, ҳар ҳолда бир ҳафта давомида сизда болалар муаммоси туғилмайди. Агар тушингизда лайлак сизга ҳавф қилса, ўнгингизда қандайдир бахтсизлик рўй беради.

Меҳмон тушда. Агар тушингизда уйингизга меҳмон келса, ўнгингизда узоқдан бир хабар оласиз ёки кўнгилсиз тасодифий учрашув содир бўлади. Тушингизда уйингизга кўп меҳмон- лар келса ва сиз уларнинг олдига дастурхон ёзсангиз, ўнгингизда шундай бир кўнгилсиз ҳодиса ичига тушиб қоласизки, ундан фақат ўз кучингиз ва ақлингиз билан чиқиб кетишин- гиз мумкин. Агар тушингизда бирдан уйингизга меҳмонлар кириб келса ва дастурхонга қўйгулик ҳеч нарсангиз бўлмаса, ўнгингизда сарф-харажат қиласиз ёки алданасиз. Уйингизга сизга ёқмайдиган бирон одам кириб келса, ўнгингизда севгили кишингиз билан ажрашасиз ва узоқ вақт азобланиб юрасиз. Узингиз бировникига меҳмон бўлиб борсангиз, ўнгингизда бу нарса сизга анча қимматга тушади. Агар ким би- ландир меҳмондорчиликда рақс тушсангиз, ўнгингизда энгил табиатли бир одам сизни фирибгарлик ишига жалб қилади.

Мол тушда. Тушингизда мол подасини ўтлатаётган бўлсангиз, демак, ўнгингизда болаларингиз билан муносабатингиз яхши ва сиз уларнинг энг яқин сирдош дўстисиз. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси бу туш содир бўлса, ишхонангизда кўнгилсизлик рўй беради; ўзингиз билмаган нарса билан сизни айблайдилар. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси бу туш аён бўлса, болангизни ёки набирангизни болалар богча- сига беришингиз керак; у тенгдошлари билан муомала қилишга ўрганиши лозим. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу тушни кўрсангиз, ўнгингизда шу пайтгача ҳеч кимга айтмаган орзуингиз амалга ошади.

Момақалдироқ тушда. Тушда момақалдироқнинг гумбурлаши бахтсизликка таъбир қилинади. Тушингизда момақалдироқ бўлсаю ёмғир ёгмаса, ўнгингизда муаммоларингизни тўғри фикрлаш ва ҳаракат билан ҳал қилишингиз ҳамда қийин ҳолатлардан чиқиб кетишингиз мумкин. Тушингизда қора булут босган осмонни кўрсангиз, ўнгингизда мансаб масалаларида кимнингдир босимини кўрасиз. Агар тушингизда қоп-қора осмонда чақмоқ чақнаса, бу ҳаётингизда бўладиган ўзгаришлардан огоҳлантиришдир. Агар шунда ёмгир ёгса, ҳаётингиздаги ўзгариш кўнгилсиз бўлади ва кўз ёш тўкишга мажбур бўласиз.

Агар тушингизда момақалдироқнинг қарсиллашини эшицангиз, ўнгингизда воқеликни тўтри баҳолаб, тўгри қарор қабул қилишга ҳаракат қилишингиз лозим. Момақалдироқ қарсиллаши баробарида чақмоқ чақнаса, унгингизда кучли рақиб билан курашишингизга тўгри келади.

Агар момақалдироқдан қочиб, бирон жойга беркинсан гиз, у ҳолда ўнгингизда ҳимояга ва кимнингдир ҳомийлигига муҳтож бўласиз. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси момақалдироқни кўрсангиз, ўнгингизда тез орада кўнгилсизлик рўй беради. Сешанбадан чоршанба кунига ўтар кечаси момақалдироқ содир бўлса, ўнгингизда огир кечинмалар тўсатдан пайдо бўлади. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси содир бўлса, бу тушга эътибор берманг; ҳеч нарса бўлмайди.

Табир — башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Туш табири
Туш табири нима дейилган