Туш табири китобида нима

Туш табири китобида нима

Туш табири китобида нима

Туш табири китобида нима

Тушда муз кўрса. Ким тушда муз кўрса, ёвуз одамлар унга зарар этказадилар. Кимки тушида тиниқ сув юзида сузиб кетаётган музни кўрса, ҳасадгўйлар қилган ҳаракат туфайли унинг омади кетибди. Туш соҳиби муз устидан кетаётган бўлса, ўнгида арзимаган сабаб билан ўз обрўсига зарар келтиради. Қиз бола муз устида кетаётган бўлса, ўнги да бир иш қилиб, шарманда бўлади. Бўғотдан осилиб турган сумалак — қашшоқликка ишора.

Мушукнинг эркаги. Қиз бола тушида мушукнинг эркагини кўриши, ўнгида узоқ кутган танишувга эришади. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси бу туш содир бўлса, оддий- гина масалада яқин одамингиз билан умумий тил топиша олмайсиз, шанбадан якшанбага ўтар кечаси бу тушни кўрсангиз, ҳаётни ўрганишингиз сизга ортиқчалик қилмайди. Агар якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу туш аён бўлса, ўнгингизда кучли бир одам билан танишасиз ва у сизнинг ҳаётингизга ҳам, ишларингизнинг ривожига ҳам самарали таъсир ўтказади.

Тушда одам. Тушингизда на аёллиги, на эркаклиги маълум бўлган одамни учратсангиз, ўнгингизда иш жойингиз ўзгаради Агар тушдаги одам юқори бир жойда турган бўлса, ўнгингизда ҳаётингизда кескин ўзгаришлар содир бўлади, лекин бу ўзгаришни яхши томонга буриш сиздан кўп куч талаб қилади. Тушингизда ёвуз одамни кўрсангиз, ўнгингизда ўзингиз ҳам, яқинларингиз ҳам хафачиликни кўради.

Тушда ой. Ойни тушда кўриш — учрашувга ишора. Агар ой юзида доғ кўрсангиз, ўнгингизда бу учрашув сизга қувонч келтирмайди, агар ой ярақлаб кўзни қувонтириб турса, учрашган одамингиз сизга қувонч келтириши мумкин. Ой тутилиши. Агар тушингизда ой тутилишини кўрсангиз, ўнгингизда эҳтиёт бўлинг, бирон нарсангизни йўқотасиз, аммо бу йўқотишдан кейин яна ўша нарсани топишингиз мумкин.

Тушда олма. Тушда олмани кўриш ҳамиша яхшиликка таъбир қилинади. Дарахтнинг кўм кўк барглари орасидаги қизил олмани тушда кўриш барча жиҳатларда ҳам эзгуликка деб таъбир қилинади. Агар чириган олмани тушда кўрсангиз, ўнгингизда ҳар қандай ҳолатда кўнгилсизликлардан эҳтиёт бўлинг.

Олий ўқув юртларида ўқийдиган талаба қизлар ёки мактабни битирувчи қизлар тушларида етилган олма кўрса, орзу ва умидлари рўёбга чиқади. Демак, улар ҳеч қандай тўсиқлардан қўрқмай дадил олдинга қадам ташлашлари керак.

Тушда ота-она. Тушда ота-онани кўриш кўп ҳолларда хайрликдир. Агар ўз онасини тушда кўрса, ризқининг ортишига ишора. Отани тушда кўриш ҳам ризққа тааллуқли; агар ота яхши ҳолатда кўринса, ризқи мўл бўлади, бемор бўлса, шифо топади, бирон нарсаси йўқолган бўлса, топиб олади.

Ота- она тушда қувноқ кайфият билан кўринса, ўзгалар билан муносабат ва муомалаларда яхшилик бўлади. Улар тушда хотиржам ва бахтиёр суратда кўринсалар, ҳаётда яхши ўзгаришлар рўй беради. Қиз ота-онасини шу ҳолда кўрса, эрга тегишига ва ҳаётининг яхши бўлишига ишора.

От тушда. Тушингизда оғир юкли аравани тортиб кетаётган отни кўрсангиз, ўнгингизда ҳамма ишни ўз зиммангизга олманг, юкнинг бир қисмини эрингизнинг ҳам гарданига ортинг.

Тушда ошхона. Бу туш ҳамма учун бирон нарсани англата- вермайди, аммо аёл ўз ошхонасининг озода ва саранжом эканлигини кўрса, ўнгида атрофдагиларнинг севимлисига айланади.

Ошхона жиҳози. Ҳозирда кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиганлар ошхонани мебел билан жиҳозлайдилар ва ўша эрда таомланадилар. Агар тушингизда ошхонада ўтириб нонушта қилаётган бўлсангиз, ўнгингизда муваффақиятга ҳамда қариндошларингиз билан муросага ишора.

Агар ошхона жиҳозларининг синганлигини кўрсангиз ва бу туш пайшанбадан жумага ўтар кечаси содир бўлса, оилавий бахтингиз тугаганлигидан далолат.Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси ёки жумадан шанбага ўтар кечаси тушингизда ошхона жиҳози сотиб олсангиз, ўнгингизда жиддий кўнгилсизликлар бўлади, аммо дўстларингиз бу кўнгилсизликлардан қутулишингизда ёрдам берадилар.

Пари ва алвасти. Тушда пари ва алвастини кўриш ёлгон гапга деб таъбир қилинади. Бу — биринчи таъбир. Иккинчидан, бундай туш кўрган одам кимлар биландир гаройиб воқеаларга дуч келади. Бу гаройиботлар хор бўлишга ва тушкунликка олиб келади. Агар тушида пари ва алвасти ҳужум қилса, туш соҳибаси савдо иши билан шугулланса, ишига зарар этади.

Оиласида ҳам нотинчлик бўлади. Агар қариб-чириган қари пари ва алвастилар тушга кирса, беморликка далолат, агар ёш, ўйноқилари тушга кирса, ўнгда киши ҳайратга тушади. Бундай тушни шайтоний дейдилар. Мағрибийнинг айтишича, иблис кишининг тушига турли қиёфаларда кириб васваса қилади, шулардан бири пари ва алвасти қиёфасидир.

Тушга соч кирса. Кимки тушида сочларининг қуюқ ва узун бўлганлигини кўрса, бойлик, шараф ва узоқ умр далолатидир. Кимки сочлари орасида оқ кўрса, эри туфайли ташвишга қолади. Агар аёл киши боши очиқлигини кўрса, кетган эри қайтиб келади, агар аёл турмуш қурмаган бўлса, эрга тегади. Агар сочини кимлардир олиб ташлаётган бўлса, эридан талоқ олади. Қизлар тушида соч ўрса, турмушга чиқиб, ҳурмат кўради.

Тушда таҳорат олиш. Кимки тушида таҳорат олаётган бўлса, ўнгида гуноҳлардан фориғ бўлади. Кимки тушида мукаммал таҳорат олаётган бўлса, ўнгида қашшоқлик ва гам-андуҳдан кетади. Ибодат олдидан оддийгина таҳорат олаётган одам унгида омонатдорликдан халос бўлади.

Тушда товуқ. Агар тушингизда товуқ ҳовлини чир айланиб юрганини кўрсангиз, ўнгингизда меҳмон келади ва унинг учун анчагина сарф қилишингизга тўгри келади. Бу туш чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси содир бўлса, ўнгингизда эҳтиёт бўлишингиз керак, сизни фирибгарлик ишига жалб этишлари мумкин.

Туш шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлса, ичингиздаги ҳамма гапни учраган одамга айтавериш керакмаслигини англатади, агар якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу туш воқеа бўлса, ишингизда тўсиқ пайдо бўлиб, бир ўзингиз уни энгиб ўтолмайсиз.

Тоғлар тушда. Тушда тоғларни кўриш тўсиқларни англатади. Агар тушингизга тоғлар кирса, узоқ вақт режалаштирган ишларингиз амалга ошмай қолади. Тушингизда қор билан қопланган чўққи кўринса, ўнгингизда нима бўлганда ҳам режаларингизнинг амалга ошиши учун ҳаракат қилишингиз, бор кучингизни шу ишга ташлашингиз керак.

Агар тушингизда ўрмалаб тоғ тепасига чиқиб кетаётган бўлсангиз, ўнгингизда мақсадингизга эришишга яқин қолибди ва меҳнатларингиз ўз қадрини топади. Агар тушингизда ўзингизни тоғ чўққисида кўрсангиз, ҳаётингизда туб ўзгаришлар содир бўлади.

Турмушга чиқиш. Тушингизда ўз тўйин- гизга кечикиб келсангиз, ўнгингизда зиёнга учрайсиз. Қиз бола ўзининг эрга текканлигини кўрса, ўнгида унинг истеъдодини бошлиқлар сезиб, юқори ўринларга кўтарадилар.

Агар бундай тушни кўрган қиз ишламаса, ўқиётган бўлса, у ҳолда барча имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, оширилган нафақа олади. Тушингизда бармогингизда никоҳ узугини кўрмасангиз, ўнгингизда эрингиз сизга хиёнат қилади.

Тушда туфли. Кимки тушида янги туфли кийса, ўнгидаги фаровонликка ишорадир. Жумадан шанбага ўтар кечаси бундай туш кўрган одам унгида ким биландир зиддиятга боради. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси кимки магазин кўргазмасида туфли кўрса, ўнгида уни омадсизлик кутади; пул муаммоларини ҳал қила олмайди.

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси кимки тушида туфлини оёғига ўлчаса ва у кичкина бўлса, унгида барча яқинлари билан жанжаллашади. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси кимки боласига туфли олаётган бўлса, ўнгида яхши хабарларни куцин.

Қайсики аёл тушида туфлини тескари кийса, ўнгида маҳбуби билан жанжаллашади. Чоршанбадан пайшанбага ёки пайшанбадан жумага ўтар кечаси бундай туш аён бўлса, ўнгида адолацизликка дуч келади.

Узук тушда. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушингизда узук тақсангиз, болаларингиз сизга қувонч олиб келадилар. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу туш содир бўлса, эрингиз билан муносабатларингиз изига тушади. Жумадан шанбага )ггар кечаси тушингизда узугингиз синган бўлса, оилангиз бузилиши кутилади. Умуман тушда узук кўриш муҳаббат рамзи ҳисобланади.

Уй тушда. Бу туш сизни ҳам огоҳлантиради, ҳам севинтиради: агар бошқа уйга кўчаётган бўлсангиз, ўнгингизда ишларингиз юришмай қолиши мумкин. Тушингизда бирон уй эгаси- ни кўрсангиз, зшгингизда бой кишилар билан шериклик қилиб катта фойда оласиз. Аввалги уйни кўриш — яхши хабарлар рамзи.

Аввалги уйингиз ораста бўлса, узоқ вақт роҳат-фароғатда яшайсиз. Қиз тушида уйидан кетиб қолса, ўнгида асаб бузар ғийбатга қолади. Тушингизда ўз уйингизни тополмай сарсон бўлаётган бўлсангиз, ўнгингизда одамларга бўлган ишончингизни батамом йўқотасиз.

Тушда уй алмаштириш. Бу туш муҳаббатга хиёнат, деб таъбир қилинади.

Фолчи. Тушингизда фолчини кўрсангиз ва унинг гапларига қулоқ солсангиз, ўнгингизда ботил ва фойдасиз нарсалар билан шуғулланар экансиз. Тушда аёл ўз-ўзига фол очаётган бўлса, қачондир бошланиб қолиб кетган бир иш уни безовта қиляпти. Балогатга этган қиз ўз-ўзига фол очаётган бўлса, ўнгида келаётган совчилардан бирини танлаши керак.

Тушда харсангтош. Тушингизда харсангтош аён бўлса, ўнгингизда ҳамкасбларингиз хизмат пиллапояларидан кўтарили- шингизга халал берадилар. Агар харсангтош йўл четида тур- ган бўлса, ўнгингизда сизга халал берувчиларнинг ниятлари кўпда амалга ошмайди.

Йўл устида турган бўлса, ҳушёр бўлишингиз керак экан. Агар тушингиздаги харсангтошнинг устида қирралар бўлса, қариндошларингиз билан муносабатларингиз таранглашади, оилада тинчликни ўрнатиш учун ҳар қандай уриниш улар томонидан нотўғри қабул қилинади. Харсантош усти силлиқ бўлса, муносабатларни яхшилаш сизга боглиқ.

Тушда хотин. Агар тушингизда кимнингдир хотини бўлсангиз, ўнгингизда бошлаган, аммо ташлаб қўйган ишингизни давом эттиришингиз лозим экан, лекин бу сиздан куч ва гайрат талаб қилади. Тушингизда кимнингдир хотини бўлсангизу, аммо юзингиз чўтир бўлса, ўнгингизда катта бойликни қўлга киритасиз.

Агар тушингизда бахтиёр хотин бўлсангиз, ўнгингизда ҳар қандай таваккал ишни қилишингиз мумкин, ҳар бир ишингиз муваффақиятли якунланади. Агар нуқул эрингиз билан жанжаллашадиган хотин бўлсангиз, ўнгингизда ҳаммадан дакки эшитасиз.

Тушда хўроз. Агар тушингизда хўроз қичқирса, билингки, ашула айтишга истеъдодингиз бор экан. Агар хўроз товуқ билан дон олишса, демак, ўнгингизда шахсий ҳаётингиз жойида бўлади. Тушингизда хўроз сизни чўқиса, унгингизда кимдир сизга аллақачон унутиб юборган бир ишни эслатади.

Бундай туш ҳафтанинг жуфт кунлари рўй берса, сиз бир ихтирони амалга оширасиз ва бундан ҳамма хурсанд бўлади, агар туш ҳафтанинг тоқ кунлари рўй берса, нарсаларингизни ўғирлатишдан эҳтиёт бўлинг.

Тушда челак.
Кимнинг тушида уйидаги челаги сувга тўла бўлса, ўнгида яхши ишларни амалга оширади, челак бўш бўлиши кўнгилсизликка олиб келади. Челак сувнинг ичида бўлса, ёруғлик ва обрўдир.

Тушда чивин. Беҳуда гапларни эшитишга йўйилади.

Тушда чироқ. Кимки тушида ёниб турган чироқни кўрса, сало- матлик ва узоқ умр кўришига ишорадир.

Тушда чойшаб. Жуфтлик муносабатларининг барқарорлиги.
Тушда чумоли. Тушда чумоли инини бузиш — ўнгдаги фалокатга ишора. Агар тушингизда чумолилар ҳар томонга тарқаб кетаётган бўлсалар, ҳаётингиздаги нохуш кунлар тугаганидан далолат.

Чумчуқ тушда. Номаълумлик ва ҳодисаларнинг алмашинувини англатади. Агар тушда уни кимдир ўлдирса, ўнгдаги фалокатга ишора. Агар уни қафасга солаётган бўлсангиз ўнгдаги касал бўлишингиздан далолат. Чумчуқнинг чирқиллашини тушингизда эшицангиз, ўнгингизда шахсий муаммоларингизнинг ҳал бўлишида тўсқинликлар бўлади. Якшанбадан душанбага ўтар кечасидаги тушингизда чумчуқ кўрсангиз ҳеч нарсани англатмайди.

Чўл тушда. Тушингизга қақраган чўл кирса, ўнгингизда анчадан бери кўрмоқчи бўлган одамингизни учратишга бўлган интилишингиз беҳуда кетади. Агар чўл кўкаламзор бўлса, ўша одам билан учрашувингиз тез орада содир бўлади ва умидларингиз рўёбга чиқади.

Чўчқа тушда. Тушингизга чўчқа кирса, билингки, ҳаётингизга кимдир аралашмоқчи. Агар тушингизда чўчқа югураётган бўлса, шуни эсда тутингки, болалар у ёқда турсин, ҳатто эрингизга ҳам ҳамма нарсани гапираверманг.

Бу туш душанбадан сешанбага ўтар кечаси воқе бўлса, ўнгингизда оилада ҳам, ишхонада ҳам ўз мавқеингизни суистеъмол қил- манг. Қизиқ бир далил: денгизчиларнинг суҳбатида агар чўчқа ҳақида гап кетса, унинг номини бошқача атайдилар.

Тушда шам. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси тушингизда деразадан шам ёруғини кўрсангиз, бу шгингиздаги бахтиёр кексаликка ишора бўлади. Душанбадан сешанбага ёки як- шанбадан душанбага ўтар кечаси тушингизда сизга ёниб турган шам билан шамдон совға қилсалар, ўнгингизда энг қийин дамларда ғойибдан ёрдам оласиз.

Шамол тушда. Агар тушингизда шамол турганлигини кўрсангиз, ўнгингизда яқин ўртада ҳаётингиз учун муҳим бўлган воқеалар содир бўлади. Тушингизда совуқ шамол турган бўлса, ўнгингиздаги зиёнга ишорадир.

Агар тушингизда ёқимли шамол эсаётган бўлса, ўнгингизда барча ишлар сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Агар тушингизда шамол ёрдамида қайиқда сузиб кетаётган бўлсангиз, ўнгингизда имкониятларни қўлдан бермас экансиз. Тушингизда шамолга қарши бораётган ва шамол сизни чайқатаётган бўлса, ўнгингиздаги барча уринишларингиз чиппакка чиқади.

Тушда шаршара. Тушингизда шаршара кўрсангиз, ўнгингизда ҳеч эсингиздан чиқмайдиган бир зиёфатда инггирок этасиз.

Тушда шиппак. Тушда шиппак кўриш — муҳаббат масалаларининг муваффақияциз тугашидан далолат. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда шиппак кўрсангиз, ўнгингизда зиёфатларда иштирок этиб, вақтингизни хуш ўтказа сиз, аммо кейинчалик бу хурсандчиликлар бурнингиздан чиқади.

Сешанбадан чоршанбага ёки чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси тушингизда ўнг шиппакни чап оёғингизга, чап шиппакни ўнг оёгингизга кийсангиз, ўнгингизда сизнинг нозу карашмангиз номуссизлик ва шармандалик билан хотималанади. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси тушингизда бир оёғингизга шиппак кийиб, иккинчи оёгингизда бўлмаса, ўнгингизда рашкка ҳадаф бўласиз.

Тушда эмизикли она. Кимки тушида эмизикли онани кўрса ва у боласини эмизаётган бўлса, туш соҳибасининг ўнгида ишлари ўнгланиши учун яхши шароит вужудга келади. Тушда энага. Тушда энага кўриш — кутилмаган ёрдамга ишора, бемор одам бу тушни кўрса соғаяди, қарздор кўрса, тез орада қарзидан қутулади, қашшоқ бўлса, бирон жойдан ёрдам этади. Мушкулликлар ичида қолган одамнинг мушкуллари осон бўлади.

Тушда эркак кишини кўрса—агар тушингизда нотаниш эркакни кўрсангиз, ўнгингизда қалтис бир ишга қўл урасиз. Тушингизда ўзингизни эркак сифатида кўрсангиз, ўнгингизда завқли бир ҳолатни бошдан кечирасиз, аммо бунинг оқибати кейинчалик билинади. Агар тушингизда кўрган эркак ҳибсда бўлса, ўнгингизда анчадан бери ўйлаб юрган режангизни амалга оширасиз.

Тушингизда кўрган эркак артист бўлса, ўнгингизда дўстларингиз билан аразлашиб қоласиз. Тушингиздаги эркак дўхтир бўлса, ўнгингизда касалга чалинасиз. Агар тушингизда орзуингиздаги эркакни кўрсангиз ва у билан қувнаб гаплашсангиз, ўнгингизда арзимаган насра- лар учун кўп йиғлайсиз. Тушингизда бўйи пастроқ одам ўзидан кучли киши билан уришаётган бўлса, ўнгингизда арзимаган

Тушда юлдузлар кўрса. Тушингизда юлдузларни кўрсангиз, ўнгингизда ҳаётингизда ўзгаришлар бўлишига ишорадир. Агар юлдузлар совуқ ва кўкимтир тусда бўлса, ўнгингиздаги ҳодисалар ижобий бўлади.

Бошқа само мавжудотлари сизга бунчалик қувонч келтирмайди. Агар тушингизда юлдузлар пирпирамасдан тиниқ милтиллаб турса, бу яхшиликка таъбир қилинади. Агар юлдузлар дам ёниб, дам ўчиб турса, ҳаётингизда содир бўладиган воқеалар салбий таъсир кўрсатади.

Тушда ясанмоқ. Аёл тушида ясанса, ўнгида ўйламай босган қадамидан пушаймон бўлади.

Тушда яшил. Агар тушингизда яшил рангли нарсаларни кўрсан гиз, билингки, муродингизга этасиз.

Тушда ўргимчак. Тушингизда ўргимчак юзингизга тушган бўлса, хонадонингизда «янги меҳмон» пайдо бўлади. Агар тушингизда ўргимчак сиз томонга қараб ўрмалаётган бўлса, ўнгин- гизда касал бўлсангиз, тузалиб кетасиз.

Тушда ўрмон. Тушингизда ўрмон ичида янги экилган дарахтлар орасидан кетаётган бўлсангиз ва майсалар сизга қараб интилаётган бўлса, ўнгингизда яқин ўртада сизнинг орзуларингиз амалга ошади.

Қуриган дарахтлар — қайғуга ишора. Қалин дарахтлар билан қопланган ўрмон — омад ёр бўлишига далолат. Ўрмонда барглари тўкилган дарахтларни кўрсангиз, ўнгингизда ишларингизнинг орқага кетганлигини англатади. Агар оилали аёл ўрмон ичида адашиб қолса, бу эри билан келишолмаслигини билдиради.

Тушда ўчоқ. Тушида киши ўчоқ кўрса, ўнгида бадавлат рўзгорли бўлишга ишорадир. Агар туш соҳибасининг тушида ўчоқ бузилган бўлса, ўнгида неъмат ва роҳатини йўқотади.

Тушга ўғри кирса— Агар уйингизга ўғри тушса, бу туш ўтмишда қилган гуноҳларингизни ва бу гуноҳлар учун виждон азо- бини тортаётганингизни англатади. Ўтмишда қилган хатоларингизни тузатмагунингизча, виждон азоби сизни қийнайверади. Акс ҳолда сиз учун катта хавф бор.

Тушингизда ўғрини тутиб олсангиз, демак, сизнинг тоғни тал- қон қиладиган кучингиз бор, уни тўғри ишга ишлатишингиз керак. Агар имкониятларни қўлдан бой бермасангиз, сизга омад ҳамиша ёр бўлади. Тушингизда ўгри бирон қимматбаҳо нарсангизни ўғирлаган бўлса, демак, атрофингизда сизни алдайдиган одамлар бор.

Сиз ўнгингизда ўша алдоқчини топишингиз керак, акс ҳолда, тинчлигингиз бузилади. Агар тушингизда ўғирланган нарсани сотиб олаётган бўлсангиз, ўнгингизда сизга тегишли нарсани кимдир ўзлаштирар экан. Эҳтимол бу тушдан кейин узоқ вақт яшириб юрган сирингиз очилар.

Атир тушда. Тушда атир искамоқ унгдаги яхши хабарга ишорадир. Кимки тушида атир сотиб олса, ўнгида уни кимдир севар экан. Агар аёл киши тушида ўзига атир сепса, ўнгида жамиятда нуфузли ўрин эгаллайди.

Тушда бева. Тушингизда бева бўлиб қолсангиз, демак, ҳаётда кундошингиз бор. Эркак киши тушида бевага уйланса, ўнгида мерос олишига ишора. Агар бўйдоқ тушида бевага уйланса, ўнгида маҳбубаси уни ташлаб кетади.

Тушда беморлик. Тушингизда ўзингизни қуввациз сезиб, мазангиз қочган бўлса, ўнгингизда соғлиғингизга эътибор беришингиз керак. Шунингдек, бу туш ўнгдаги кўнгилсиз гапларга ҳам ишора.

Агар қочоқлар ва жиноятчилар бундай туш кўрсалар, жазодан қутулиб қолишлари мумкин. Бўйдоқлар бундай туш кўрсалар, ўнгларида никоҳлари бахтсизлик билан тугайди. Кексаларга бу туш ўнгдаги ёрдамни англатади. Қиз бола тушида тузалмас касал бўлса, ўнгида турмушидан кўнгли тўлмайди.

Тушда билакузук. Агар тушингизда билагингизда билакузук кўрсан гиз ва бу билакузук жуда чиройли бўлса, шахсий ҳаётингизда хурсанд бўладиган катта ўзгаришлар рўй беради. Ёшларга бу туш ўнгда тез ва шошқич турмуш қуришни англатади.

Тушда узум. Тушда узум кўриш — бахт, фаровонлик, ҳосилдорлик ва севгидаги муваффақиятга ишора. Эркак киши тушида узум кўрса ва уни эса (агар узум нордон бўлмаса), қувончга ишорадир, шу билан бирга аёллар билан муомаладан фойда олишга далолат бўлади. Тушда уруғсиз узумни кўриш зиёндан дарак беради. Агар узум узилиб, йиғилаётганини кўрсангиз, ўнгингизда барча орзуларингиз амалга ошади.

Тушда уй. Агар тушингизда ҳамма томони ялтираб турган ёки тилла билан қопланган уйни кўрсангиз, ўнгингизда кунгилсиз воқеаларга дуч келасиз. Тушда уй сотиб олиш — ўнгдаги ҳаётнинг ўзгаришига ишора.

Тушингизда уй қураётган бўлсангиз, ўнгингизда жамиятдаги ўрнингиз барқарор бўлиши ва фаровон яшашингиз учун кўп меҳнат қилишингизга туғри келади. Бу меҳнат ҳам ақлий, ҳам жисмоний бўлиши мумкин.

Фалаж. Тушингизда фалаж бўлиб ётиб қолган бўлсангиз, ўнгингизда ёмон тушкунликка тушасиз. Уз соғлигингиз ҳақида қайғуришингиз керак.

Фолбин. Тушда фолбиннинг валдирашини эшитиш — ўнгдаги муваффақияцизликка ишора. Агар тушингизда ўзингиз фол очаётган бўлсангиз, ўнгингизда бирон нарсага эга бўласиз.

Харита. Агар кимки тушида географик харитани синчиклаб қараётган бўлса, уни хорижий сафар кутади. Бундан ташқари туш эгасининг ҳаётида ўзгаришлар ҳам бўлади; турар жойини ўзгартириши мумкин. Агар бундай тушни савдогар кўрса, айланма даромади кўпаяди ва моли харидоргир бўлади.

Хаскаш. Оғир турмушни англатади, аммо сиз бу қийинчиликлардан гирромлик билан чиқиб кетишни истар экансиз. Агар қўлингизда хаскаш билан далага бораётган бўлсангиз, ўнгингизда ўзгаларнинг этиштирган ҳосилидан усталик билан фойдаланасиз.

Хиёбон. Кимки тушида гўзал, дарахтлар билан ўралган хиёбонда сайр қилиб юрса, тез орада хорижий сафарга кетади ёки ҳаётида қувончли ҳодисалар рўй беради. Агар тушдаги хиёбон қоронги бўлса, ўнгдаги ишлар чалкашиб кетади.

Хиёнат. Агар тушингизда биронтаси сизга хиёнат қилган бўлса, яқинларингиз ўнгингизда алдамайди. Узингиз кимгадир тушингизда хиёнат қилган бўлсангиз, }шгингизда сизни бахтсиз ҳодиса кутади.

Тушингизда кимгадир қора ишларида ёрдам берсангиз, ўнгингизда аҳмоқона ишларингиз туфайли кимдир жафо кўради. Тушингизда маҳбубангиз хиёнат қилса, ўнгингиздаги рашк олови сўнади ва муносабатларингиз аввалгидек қалин бўлади.

Чойшаб. Тушингизда чойшаб юваётган бўлсангиз, ўнгингиздаги хафачиликка ишорадир; оилангизда жанжал бўлиб, турмушингиз бузилишгача боради. Камбагал одам тушида ювилган ва дазмолланган чойшаб кўрса, ўнгида рўшнолик кўради.

Агар бировлар ўз чойшабларини юваётганларини кўрсангиз, ўнгингизда сиз жанжалга аралашиб қолиб, обрўйингазга путур этади. Агар тушингизда ювилган чойшабни дорга осаётган бўлсангиз, ўнгингизда бой меросга эга бўласиз.

Чопон. Тушингазда кенг ва узун чопонга ўралиб олган бўлсангиз, ўнгангазда сизни касаллик кутади, бундан ташқари ишларингизда муаммолар туғиладики, уларни бартараф қилишингиз қийин кечади. Агар тушингазда уни йўқогсангаз ёки ўгирлаб кетишганини кўрсангиз, у ҳолда ўнгингазда барча муаммолар чангалидан осонгина чиқиб кетасиз.

Чумчуқ. Агар тушингизда кўп чумчуқларни кўрсангиз, ўнгингизда, билингки, ҳеч нарсани осонгина қўлга кирита олмайсиз, бировларнинг ёрдами сизга этишмайди. Чумчуқ чирқиллаши , ғийбатга ишора.

Чуқурлик. Кимки тушида чуқурлик ичида бўлиб қолса, ўнгда ишларнинг юришмаслигадан далолат, бундан ташқари туш кўрувчининг қизиқувчанлига яхшиликка олиб бормаслигини англатади. Агар чуқурдан чиқиб олса, кутилмаганда омад ёр бўлади.

Чўмилиш ҳовузи. Тушингизда ҳовузда чўмилаётган бўлсангиз, боз устига ҳовуздаги сув тиниқ бўлса, ўнгда ишларингиз яхши бўлиб, жамиятдага мавқеингиз мустаҳкамланади.

Шамол. Тушда шамолнинг қаттиқ эсиши — ўнгдаги тез ўзгаришларга ва зудлик билан юборилган хабарга ишора. Агар тушингизда шамолдан йиқилишдан қўрқиб бир нарсани ушлаб турган бўлсангиз, ўнгангизда қийинчилик билан қашшоқликдан чиқиб оласиз.

Шамол тегирмони. Тушингизда шамол тегирмонини кўрсангиз, ўнгингизда табиат қўйнида тараллабедод қилиб юрасиз. Агар тушингизда шамол тегирмони юраётган бўлса, ўнгингизда сизни омад кутади.

Шармандалик. Тушда ўзни шармандали аҳволда кўриш — ўнгдаги бефарқлик туфайли муҳим бир ҳужжатни йўқотишга ишора.

Шаршара. Тушингизда тиниқ сувли шаршарани кўрсангиз, ўнгингизда уйингизга бахт кириб келади, болаларингиз соглом бўлади.

Шароб сақланадиган эртўла. Бўм бўш эртўлада бўлиб қолиш, севишганлар учун ўнгда бахтиёрлик нишонасидир. Бевалар тушларида шароб сақланадиган эртўлада бўлиб қолсалар, ўнгларида иккинчи марта турмуш қурадилар, аммо бу турмуш совиган ошдек бўлади. Агар эртўлада шароб тўла хумларни кўрсангиз, ўнгингизда бойлик топасиз.

Шаҳар. Тушда катта шаҳарни кўриш катта мақсадлар ва интилишлар рамзидир. Катта шаҳарга тушингизда келган бўлсангиз, ўнгингизда шахсий режаларингиз амалга ошади. Қишлоқ одамлари тушларида катта шаҳарни кўрсалар, орзулари пуч эканлигига, агар шаҳарликлар кўрса, даромадларининг ошишига ишора.

Кимки тушида катта шаҳарда ишлаётган бўлса, ўнгида меҳнати беҳуда кетади. Агар катта шаҳар қурилишида иштирок этаётган булсангиз, ўнгингизда фойдали лойиҳада қатнашасиз ва бу нарса сизнинг келажагингиз учун фойдали бўлади.

Юзпарда. Агар аёл киши тушида юзига юзпарда тутиб юрган бўлса, демак, унинг ўнгида бир сири борки, ошкор бўлишидан қўрқади. Тушдаги қора парда азадорликка, дафн маросимларига, хафачилик ва қайгуга ишорадир.

Юк. Тушингиеда юк кўрсангиз ўнгингизда кўп қийинчиликларга дуч келасиз. Агар бошқалар юкни ортаётганларини кўрсангиз, ўнгингизда ўзингизнинг энгил табиатингиз ва ҳушёр эмаслигингиз туфайли катта жанжал бўлади.

Тушингизда ўэингиз огир юк кўтариб кетаётганингизни кўрсангиз, ўнгингизда осонлик билан тирикчилик қилолмайсиз, ўз ёгингизга ўзингиз қоврилиб, атрофда нималар бўлаётганлигини сезмайсиз. Тушда юкингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, оилангизда кўнгилсизликлар бўлади. Кимдир тушингизда юкингизни кўтаришда ёрдам бераётган бўлса, ўнгингизда ишончли дўст орттирасиз.

Ютуқ. Тушингизда бирон нарсада ютиб чиқсангиз, меросга эга бўласиз, аммо бирон ўйинда гирромлик билан ютсангиз, ўнгингизда бор нарсангизни қўлдан чиқарасиз.

Ялангоёқлик. Тушингизда ялангоёқлигингизни кўрсангиз, ўнгингизда кўп ташвишларни бошингиздан кечирасиз. Агар оёқларингизни аяб босаётган бўлсангиз, ўнгингизда дўстларингиз мушкул пайтларингизда қўллаб-қувватлар эканлар. Агар ялангоёқбўлиб узоқ йўлга кетаётган бўлсангиз, у ҳолда ўнгингизда сизни бойлик ва мартаба кутади.

Ўғри. Кимки тушида ўғрини жиноят устида ушлаб олса, ўнгида алдов ва фирибни фош қилади ва ортиқча ташвишлардан қутулади.

Қайтиш. Тушингизда узоқ йўқ бўлиб кетган одамнинг қайтганини кўрсангиз, ўнгингизда умидингизни узган бир ишдан яхшигина даромад оласиз.

Қарға. Тушда қарғани кўрсангиз, ўнгингизда зинокорлик ишларингиз туфайли оилангизда жанжал содир бўлади. Агар бошингизда қарга айланаётган бўлса, ўнгингизда хавфу хатар бор. Тўда қарғаларни кўриш — алдовга ишора.

Қашшоқ. Тушда қашшоқ ёки бир нечта жулдурвоқи кийинган одамларни кўриш — ўнгдаги ташвишларга ишора.
Қиш. Тушингизда ёз ойи бўлсаю унда қиш совугини кўрсангиз, ўнгингизда ишларингиз ва савдоингизда тўсиқлар пайдо бўлади. Умуман, агар ҳарбий кишилар тушларида қиш бўлганини кўрсалар,ўнгда кунларини кўнгилли ўтказадилар, деҳқон эса ўнгида мўл ҳосил олади. Уйланиш ёки турмушга чиқиш арафасида турган ёшлар тушларида қиш совуғини кўрсалар, ўнгларидаги муносабатлари ҳам совуқ бўлади.

Қўй. Агар тушингизда ўтлаб юрган қўй подасини кўрсангиз, ўнгингизда орзуларингиз амалга ошади. Қўйларнинг маъраганларини эшицангиз, унгингизда оилавий бахт ва ҳурмат- эътиборга далолат.

Қўрқув. Тушда нимадандир қўрқсангиз, ўнгингизда ташвиш тортасиз, аммо бу ташвишлар яхшилик билан тугайди. Агар тушингизда қўрқмаётган бўлсангиз, ўнгингизда ишларингиз тез ривожланиб кетади.

Ғазаб. Агар тушингизда ғазабланганингизни кўрсангиз, ўнгингизда кўнгилсиз бир суҳбатда иштирок этасиз ёки бирон жанжалга бошчилик қиласиз.

Ғам-андуҳ. Тушингизда ғам-андуҳ чексангиз, ўнгингизда тақдирингиз яхши томонга ўзгаради.
Ҳамён. Тушда ҳамён кўриш — ўнгдаги фарювонлик ва оилавий тинчликка ишора. Агар ҳамён топиб олсангиз ва унинг ичида тўла пул бўлса, ўнгингизда бойиб кетишингиздан далолат.

Ҳаммом. Агар ҳаммомда аёл кишини кўрсангиз, ўнгингизда тушкун кайфиятга тушасиз, эркак кишини кўрсангиз, моддий жиҳатдан қииинчилик бўлади.

Ҳид. Тушдаги ёқимли ҳид — ўнгдаги яхши хабарларга, қўланса ҳидлар — ўнгдаги ташвиш ҳамда муаммоларга ишора. Агар ёқимли ҳидли нарсалар совға қилинса, яхши хабарга далолат. Агар туш соҳиби хушбўй нарсаларни сепган бўлса, ўнгида ҳурмат ва шарафга ишора.

Аммо туш соҳиби сочига хушбўйликлар сепган ва уни бўяган бўлса, ўнгдаги кўнгилсиз воқеалардан хабар беради. Кимки тушида ҳидли нарсаларни тайёрлаб, кимларгадир совға қилса, ўнгида манфаат олади.

Тушингизда ҳомиладор бўлганлигингизни кўрсангиз— Тушда ҳомиладорликни кўриш — ўнгдаги янги режалар билан боглиқ ташвишларга ишора. Агар кимки тушида чиройли ҳомиладор аёлни кўрса, ўнгида тер тўкиб қилган меҳнатига яраша фойда кўради. Ҳомиладор бўлган хунук, бадбашара аёлни кўриш бунинг аксидир.

Агар ёш жувонлар тушларида ҳомиладор бўлганларини кўрсалар, аразлашиб қолган қаллиқлари билан ярашиб, бахтли ҳаёт кечирадилар, қари хотинлар ўзларини ҳомиладор кўрсалар, ўнгларида касалга чалинадилар, беморлар бундай туш кўрсалар, ўлимга ишорадир.

Агар аёл киши тушида ҳомиладор бўлиб, ўғил туғса, ўнгидаги ҳамма ишлари яхши бўлади. Қарзи кўп бўлган одамлар тушларида ҳомиладор аёлни кўрсалар, ўнгдаги ҳолатлари бироз энгиллашади. Турмушга чиқмаган қизлар ўзларини ҳомиладор кўрсалар, ўнгларида шармандали ҳолат содир бўлади.

Тушда ҳўкиз кўриш— Тушда ҳўкизни кўриш — ўнгдаги садоқатли дўстга ишора. Қўшга қўшилган ҳўкизни тушингизда кўрсангиз, ўнгингизда мушкул пайтларингизда дўстларингиз сизни ёлғиз қолдирмасликларига гувоҳ бўласиз. Агар ҳўкиз юк тортаётганлигини кўрсангиз, ўнгингизда кўп муаммоларга дуч келасиз. Агар улар ғайриоддий ҳаракат билан олдинга силжиётган бўлсалар, ўнгингизда муҳаббат масаласида омад.

Табир — башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Туш табири
Туш табири китобида нима