Тушда машина куриш таъбири — хайдаш, сотиш, сотиб олиш, авария килиш
Тушда машина кўриш турли нарсаларни билдириши мумкин. Oқ машина – кучли ташвиш аломати. Ёрқин рангли транспорт воситалари – уларни “учириб” хайдаш ва йўлда хеч қандай тўсиқ ва чуқур (яма) ларга тушмаслик – муваффаққият ва шарафга эришиш белгиси. Янги машина – ходисалар ривожи сизнинг фойдангизга боғлиқ равишда бормоқда. Сиз ўз кучларингизга ишонишингиз мумкин.
ТУШДА МАШИНА КЎРИШ: МИЛЛЭР ТУШ ТАъБИРИ БЎЙИЧА
Киши тушда машина кўрса – унга катта ташвиш туғдирадиган бир лойихани амалга ошириши, аммо натижа унинг учун жуда фойдали бўлишидан. Эски машина кўриш – душманларингиз ўз фаровонлигини таъминлаш учун сизнинг харакатларингиздан анча ўзиб кетади. Юриб кетаётган машина ичига тортиб кетиши – бизнесдаги йўқотишлар ва яқинда кетма-кет келадиган омадсизликларнинг бошланишидан дарак. Бу туш умуман олганда омадсиз битимлардан зарар кўриш хақида огохлантиради.
Тушда ишлаб турган меҳанизмни кўриш – кўплаб жабхаларда жиддий қийинчиликларни ваъда қилади ва айни пайтда дўстларингиз сизни қўллаб-қувватлашларидан ҳабар беради. Тушда машинанинг бузилиб қолиши – дўстларнинг йўқотилишини билдиради. Агар тушга ёнғин ўчириш машинаси кирса, бу фавқулодда вазият билан боғлиқ ташвиш ва хаяжонни ваъда қилади. Агар ёш ҳоним тушида ёнғин ўчириш машинасида “учиб кетаётган бўлса – у ноҳуш битимда қатнашмаслик учун эхтиёт бўлиш керак.
ТУШДА МАШИНА КЎРСА НИМА БЎЛАДИ: СВЕТКOВ БЎЙИЧА
Тушда машина хайдаш ва бундан қувониш – афсуски, омадсизликка, пулсизликка, ташвишлар орртиришга, шаҳсий хаётда ноҳушликлар ва тўсиқлар учрашини билдиради;
Машинада у ёқдан бу ёққа юриш – оғирликлар, расмий ариза, хужжат рамзи;
Машинани тўҳтаб туриш жойига қўйиш – ажралиш вақти келганини англатади;
Тушда машина аварияга, автохалокатга учраса – йўқотилганларнинг қайтиб келиши;
Аёл киши тушида машина хайдаса – унинг ошиғи бўлиши мумкин;
Машинанинг ғилдираги тешилса – муносабатларнинг якунланиши ёки ажрашишлар;
Тушда машина миниш – янги муносабатлар, никохлар;
Машинада сафарга чиқиш – шаҳсий хаётдаги ўзгаришлар.
ТУШДА АВТOМOБИЛ КЎРИШ ТАъБИРИ: МИЛЛЭР БЎЙИЧА
Машинада юриб кетаётганлик – ишларингиздаги фаоллик ва омад деган маънони англатади. Агар сиз автохалокатга учраган бўлсангиз, унда бундай тушдан кейин сиз иштирок этишни режалаштираётган базмдан яҳши таассуротни кутманг. Тушда машина бошқариш ва бунда автохалокатдан қочиб қутулиш – яҳши нишонадир: сиз фикрларингизга қарши бўлган душманларингиз билан тўқнашувдан қутулиб қолишингиз мумкин. Тушда машина сотиб олиш – бу хам яҳши белги бўлиб, олдинги яҳши холатингизни тиклашингиздан далолат беради. Аммо машинани сотиш – тақдирда ноҳуш ўзгаришлар кутилишидан гапиради. Машина хайдаса – тасодифан зарар кўриш, баъзида касалликлар аломати.
Тушда машина юриб кетаётганида ундан ташқарига отиб юборилиш – ёқимсиз ҳабарлар эшитишга. Машинанинг бузилиши хам ноҳуш янгиликлардан дарак беради. Тушда шунчаки автомобил кўриш – сафарга чиқиш, хаётдаги ўзгаришлар, ёқимли саёхатни билдиради. Машинани йўқотиш ёки уни ўғирлаб кетилиши – келажагингизни хал қилувчи кўплаб режаларингизга тўсқинликлар пайдо бўлиши. Машинадан тушиш – режаларингизнинг муваффақиятли амалга ошиши белгисидир, бу сизга мамнуният олиб келади.
Машинанинг чироқлари (фаралари) ёнган бўлса, кимдир сиз билан учрашишни орзу қилаётганидан гапиради. Шу сабабли, янги танишишларга тайёр бўлингиз. Машина чироғини липиллатиб кетса, бу беқарорлик белгисидир.
ТУШ ТАъБИРИ: МАШИНА МИНСА
Қизил рангли автомобил – эркинлик исташ рамзи. Агар ханузгача ота-онангизнинг “елкасида ўтирган” бўлсангиз, харакат қилиш ва мустақил хаётга қадам босиш кераклигидан. Эркаклар учун бу хаддан ортиқ жинсий фаолликни англатиши мумкин.
Агар тушда машина пачоқ бўлган бўлса – ишда камроқ вақт сарфлаб, оилангиз билан хам вақт ўтказишингиз кераклигидан. Бу шунингдек бошқаларга кўп хам таянмасдан, вазият бошқарувини ўз қўлингизга олиш кераклигини хам билдиради.
Бегона одамнинг машинасида ва йўловчи сифатида кетиш – ўнгида унга ишониб топширилган ишда жавобгарликни олишдан қўрқувни англатади.
Тушда сиз кетаётган автомобил аварияга учраб, тескари бўлиб кетса, мақсадларингизга эришишда кўплаб тўсиқларга дучор келишингизни билдиради.
Туш табири
авария килиш, сотиб олиш, сотиш, Тушда машина куриш таъбири — хайдаш