Тушда анор курса нима деб таъбир килиниши хакида

Тушда анор курса нима деб таъбир килиниши хакида

Тушда анор курса нима деб таъбир килиниши хакида

Тушда анор курса нима деб таъбир килиниши хакида

Тушда анор кўриш мавсумида кўрилса, мол-давлат ва аёл, деб таъбир қилинади. Нордон анор кўриш қайғу, хафагарчиликка ишорадир. Мавсумидан ташқари кўрилган ширин анор ҳам касаллик, ҳам хафагарчиликдир. Тушда анор кўриш пул, деб ҳам таъбир қилинади.

Тушда анор
Тушида анор сотга- нини кўрган киши дунёни охиратдан устун қўяди. Тушда анор дарахтини кўриш диндор, бадавлат киши, деб таъбир қилинади. Унинг тиканлари кишини гуноҳ ва фаҳш ишлардан қайтаради. Агар туш кўрган киши амалдор бўлса, душманларидан устун келади.

Тушда анор дараҳти
Савдогар бўлса, савдоси юришади. Анор дарахтини кесиш қариндош-уруғ билан алоқани мустаҳкамлаш зарурлигига ишора, огоҳлантиришдир.

АЙИҚ

Тушда айиқ кўриш фитнакор; баъзан эса ҳийлагар ёки ёмон хотин; баъзан қамоқ сифатида таъбирланади. Тушида айиқни ўлдириш киши душманларидан устун келишидир.

АРСЛОН

Тушида арслонни кўрган киши давлат арбоблари билан учрашади, суҳбатлашади. Арслонга минган кишига обрў- эътибор кўрсатади. Арслон давлат ёки рақиб демакдир.

АРШ

Тушида арши аъзамни кўрган киши юқори мартабага эришади, орзулари амалга ошади. Бундай туш авлиёлик даражасига этиш ишораси ҳамдир. Шунингдек, буюк ки- шилар билан учрашишни билдиради. Президент, бош вазир, авлиёлар каби.

АСИР БЎЛИШ

Тушдаги асирлик қайғу-изтиробдир. Асирларни кўриш эса юқори мартаба, ҳурмат-эътибордан дарак. Бирор қўмондон ёки давлат арбобининг асир бўлганини кўриш моддий манфаатдир. Қисқа муддатли асирлик ғам, зиён- дир. Асирликдан қутилишнинг таъбири эса аксинча. Асир- ни қутқариш бирор кишига яхшилик қилишдир.

АСКАР

Тушда аскар, пайғамбар, давлат арбоби ёки олимни кўриши мўминларга мадад бериш ишорасидир. Бир киши бирон шаҳарга бирон кўчада ёки бирор маҳаллага аскар келганини кўрса, у ерларда ёмғир ёғади. Баъзи таъбирчилар аскар кўришни мўминлар учун нажот ва золимлардан интиқом олиш, деб ҳам таъбирлайди.

АСКАР, ҚЎШИН

Тушда қўшин кўриш Аллоҳнинг аскари бўлган раҳмат ва азоб фаришталари деб таъбир қилинади. Қўшинда аскар эканини кўрган киши касал бўлса, вафот этади. Касал бўлмаса ғамга ботади. Бирор жойга қўшин кирганини кўриш ўша жойда ёмғир ёғишига ишорадир. Тушда аскар кўриш мўминлар учун ғалаба, золимлар учун қасосдир.

Табир — башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Туш табири
Тушда анор курса нима деб таъбир килиниши хакида