Турк сериалларининг юлдузлари: Туркиядаги энг машҳур чехралар
Туркия қизиқарли ва юқори сифатли сериаллар билан машҳурдир. Муваффақиятли роллар туфайли истеъдодли актёрлар мамлакат ташқарисида ҳам таниқли бўлдилар. Ҳар йили экранда янги филмлар пайдо бўлади, уларнинг кўпи юқори рейтинг ва касса билан ажралиб туради.
Туркия юлдузлари ўз соҳаларида меҳнатсевар ва профессионаллардир. Бундан ташқари, улар ўзларининг ажойиб кўринишлари билан ажралиб туради — кўплаб актёрлар ва актрисалар ўз карераларини модел сифатида бошлаганлар. Ушбу мамлакат киносининг дунёсаҳнасида катта келажаги бор. Бугунги кунда таниқли турк актёр ва актрисаларининг сафи кенгайиб бормоқда. Биз эса улардан бир қанчасини ушбу мақоламиз орқали ёритиб бермоқчимиз.
Ваҳиде Гердюм
54 ёшли турк актрисаси «Муҳташам юз йил» сериалининг тўртинчи мавсумида Ҳуррам Султон ролини ижро этган.
Селен Озтурк
Селен 39 ёшли туркиялик актриса бўлиб, у «Муҳташам юз йил» сериали туфайли кенг шуҳрат қозонган.
Серкан Чаёглу
32 ёшли германиялик турк актёри. Томошабинлар уни «Гилос фасли» ва «Узук» филмлари туфайли яхши билишади.
Нур Феттаҳоглу
39 ёшли машҳур турк актрисаси. У «Муҳташам юз йил» сериалидаги Моҳидаврон Султон сифатида машҳур бўлди.
Ҳанде Эрcел. 26 ёшли турк актрисаси ва модели. Томошабинлар уни «Маликам, энди қара” ва “Қуёш қизлари” телесериалидан билишади.
Энгин Алтан Дузятан — «Эртоғрул» филмидаги бош роли туфайли машҳур бўлган туркиялик актёр.
(Dylan Cicek Deniz) — 24 ёшли турк актрисаси. Томошабинлар уни «Чуқур» телесериалидаги Сейн роли орқали яхши билишади.
Бурак Дениз — «Маликам, энди қара» ва «Кичкина ёлғончилар» филмларидаги бош роли билан машҳур бўлган турк актёри.
Демет Оздемир — 27 ёшли туркиялик актриса, “Ёш қушча” ва “Қулупнай ҳиди” филмлари орқали машхурликка эришган.
Дениз Байсал — Измирнинг машҳур актрисаси. У «Фазилат хоним ва унинг қизлари» ҳамда «Қочган келинлар» сериалларидаги роли билан машҳур бўлди.
Каан Урганжоғлу — Измирнинг машҳур турк актёри. У «Қора севги» сериалидаги Амир роли билан барчага яхши танилган.
Симай Барлас – ёш турк актрисаси. Унинг исми «Золим Истанбул» ва «Баъзан ҳаёт гўзал» сериялари туфайли танилган.
Мерве Болугур
32 ёшли турк актрисаси Мерве Болугур «Муҳташам юз йил» ва «Кичик сирлар» телесериалларидаги ижроси орқали томошабинларга яхши танилиб улгурган чехралардан биридир.
Ёш туркиялик актриса Афра Сарачоглу «Фозилат хоним ва унинг қизлари» ва «Опа-сингил қизлари» филмларидаги роллари билан машҳур бўлди. 21 ёшида у ўз ватанида кенг шуҳрат қозонди.
Меҳмет Озан Долунай
Ёш турк актёри Озан Долунай ўз ватанида тобора шуҳрат қозонмоқда. Эътиборга молик асарлар қаторига «Золим Истанбул» ва «Кичик ёлғончилар» сериаллари киради.
Арас Булут Йинемли
«Муҳташам юз йил» (2011) ва «Чуқур» (2017) сериаллари билан танилган турк актёридир.
Алп Наврўз — Истанбуллик ёш актёрдир. Машҳур турк сериалларидаги «Қўлимни қўйиб юборманг» ва «Фазилат ҳоним ва унинг қизлари» бош роллари орали телетомошабинларга яхши таниш.
Эбру Шахин — 25 ёшли Истанбуллик актриса, «Беқарор» (2019) янги машҳур телесериалининг бош қаҳрамони сифатида барчага танилган.
Кадир Дўғулу — машҳур “Муҳташам Юз Йил” лойиҳасининг давоми бўлган “Косем” сериалидаги Қрим хонининг роли билан танилган машҳур турк актёридир.
Неслихон Атагул — «Қора севги» сериали орқали турк томошабинларига танилган ва машҳурликка кўтарилган юлдузидир.
Мариям Узерли — афсонавий «Муҳташам юз йил» телесериалида Роксолана ролини ўйнаган машҳур турк актрисаси.
Фаҳрия Эвжен — рейтинг лойиҳаларида фаол иштирок этадиган машҳур турк актрисасидир. У томошабинларига «Чол қуши», шунингдек «Севги сенга ўхшайди» каби филмлардаги роллари билан яхши танилган.
«Муҳташам юз йил» сериалининг юлдузи Ҳалит Эргенч, Султон Сулаймон роли туфайли дунё шуҳратини қозонган.
Бурак Озчивит — таниқли актёр ва модел, «Муҳташам юз йил» ва “Чол қуши” сериалларининг юлдузи бугунги куннинг энг машҳур ҳамда талабгир юлдузларидан биридир.
Кизикарли маълумотлар
Турк сериалларининг юлдузлари: Туркиядаги энг машҳур чехралар