Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Реклама ҳуқуқи асосида

“VIQOR”: Ёзги кийимлар ҳамёнбоп ва улгуржи нархларда

Ўзингизга мос кийимларни улгуржи нарxларда олмоқчимисиз? Донага сотилаётган кийимларнинг нарxлари 2-3 баробар қимматлиги сизга ёқмаяптими? “Виқор” бу масалани ҳал қилишда сизга ўзининг беминнат xизматларини таклиф қилади.

Фото: VIQOR

Очилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, кўп харидорларнинг кўнглини олишга улгурган “Виқор” дўкони эркаклар учун сифатли кийимларни улгуржи нарxларда етказиб бермоқда.

“VIQOR” дўконининг асосий мақсади харидорларнинг хоҳиш-истакларига кўра, қулай ва замонавий кийимларни, ҳамёнбоп, улгуржи нарxларда сотиш ва бу билан кўп сонли мижозларнинг кўнглини олиш.

Фото: VIQOR
Фото: VIQOR

Дўконимиздан классик, спорт, модерн услубидаги турли xил кийимларни олишингиз мумкин.

Кўп сўраладиган саволларга жавоблар:

Дўконингиз қаерда жойлашган?

“VIQOR” дўкони Чилонзор метро бекати яқинида, “Интегро” савдо маркази, 140-дўконда жойлашган.

Фото: VIQOR
Фото: VIQOR

Дўконингизда “доставка” борми?

Ҳозирча буюртма бўйича элтиб бериш xизмати йўлга қўйилмади. Дўконимизда харидорлар жуда кўплиги сабабли бу xизматни очишга улгура олмадик.

Янги келган маҳсулотлар ҳақида қандай маълумот олсак бўлади?

Янги маҳсулотлар Телеграм, Инстаграм ва Фейсбукдаги саҳифаларимизда мунтазам эълон қилиб борилади. Уларни кузатиб борсангиз, янгиликлардан боxабар бўласиз.

Кийимлар ростдан ҳам саҳифаларда кўрсатилган нархларда сотиладими, дўконга борганимизда бошқа нархда олишга мажбур бўлмаймизми?

Кўрсатилган нархлар ҳақиқий нархлар, улгуржи нархларда донага сотилади. Бир дона маҳсулот олсангиз ҳам қўшимча пул тўламайсиз.

Фото: VIQOR
Фото: VIQOR

Кўпроқ маҳсулот олсак, чегирма қилиб берасизларми?

Кийимлар шундоқ ҳам кўп дўкон ва савдо расталаридаги донабай сотилаётганларидан 2, баъзида 3 баробар арзонроқ. Биз аллақачон улгуржи нархда сотяпмиз. Бундан арзон нархда сотиш учун биз бундан ҳам арзонроқ нархда кийимларни етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Агарда сиз биз сотаётган кийимларни янада арзонроқ нархларда топиб, бизга етказиб бера олсангиз, сиз билан ҳамкорлик қилишга доим тайёрмиз.

Бизнинг саҳифаларимиз ва контактлар:

Telegram: t.me/viqor

Реклама ҳуқуқи асосида

Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Аввалроқ, у видеомурожаат йўллаб, унда мутасаддилардан ушбу баннерни олиб ташлашини сўраган эди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ички кийимлар савдо дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ш.А. мазкур дўкондаги реклама баннерларини танқид қилиб, унинг муносабатидан кейин мутасадди раҳбарлар реклама маҳсулотларини олиб ташлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Ш.А. Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБ таклиф этилган. Ўтказилган суҳбат давомида фуқаро юқорида келтирилган дўкондаги реклама баннерларига нисбатан муносабатини ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида Ш.А. турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида” ги қонунига асосан ўтказилган профилактик суҳбат давомида мазкур фуқарога қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтириб ўтилган. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонуннинг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.

Шу муносабат билан суд идоралари томонидан фуқаро Ш.А.га нисбатан МжтКнинг 184-2-моддасига асосан, БҲМнинг 3 баробари (900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Qiziqarli malumotlar
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги рекламани танқид қилган йигит жаримага тортилди