Тирноқ тишлаш одати ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар
Одамлар кўп бўлган жойда ҳеч бўлмаса битта тирноқ тишлаш одатига эга инсонни учратасиз. Уларни тез пайқашингиз табиий, боиси ушбу одатларини сизнинг олдингизда ҳам амалга ошириши мумкин. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам бармоқдаги изларга кўзингиз тушиши табиий.
Олимлар бундай хатти-ҳаракатларининг сабабини билишга қизиқиб, тадқиқот ўтказиб, унинг ёрдамида турли хил далилларни топишди. Кўпчилик «тирноқ тишловчиларр» орасида перфексионизм мавжудлиги аниқланди.
Аслида перфексионер бўлиш унчалик ёмон эмас, аммо бундай хатти-ҳаракатлар маълум нохуш оқибатларга олиб келши мумкин.
Перфексионистлар одатий ритмда суст ишлайдилар, улар бошлаган ишларини мукаммалликка етказишига кўпроқ вақт талаб этилади. Вақт ва шароит ҳар доим ҳам уларнинг измида эмас. Шу сабабли ҳам уларда бошқа одамларга қараганда тушкунликка тушиш эҳтимоли кўпроқ. Перфексионистлар ўзлари учун юқори мақсад қўядилар ва ҳар доим ҳам бунга эриша олмайдилар. Мақсадларни режалаштириш- вазиятни назорат қилишнинг энг яхши усулидир. Перфексионерлар ниманидир ўз режаси билан амалга оширса, бунинг эвазига мукофот олишади деб ўйлашади. Тирноқни тишлаш — бу ўзларига берилиши мумкин бўлган маълум даражадаги мукофотни олишнинг психологик усулидир.
Тирноқ тишлаш одати жуда кенг тарқалган!
Бу шундай одатий одатки, кўпчилигимиз буни кимдир қилганда ҳам унга аҳамият бермаймиз. Ушбу ҳаракатда ғайриоддий нарса йўқдек туюлади.
Ушбу одат шифокорлар томонидан чуқур ўрганилган.
Ушбу хатти-ҳаракатга нима сабаб бўлганлиги ҳақида олимлар қизиқиш билдиришди ва улар битта асосий умумий ўхшашликни топдилар.
Кўплаб «кемирувчилар» мукаммалликка интилишади. Аксарият «кемирувчилар» перфектсионистлардир. Улар тирноқларини тишлаб, ўз мақсадларига эришиш, натижасини қўлга киритиш истагида бўладилар.
Перфексионизм характернинг бошқа белгиларида ҳам акс этади.
Перфексионизмнинг сифати характернинг бошқа хусусиятларига бевосита таъсир қилиши мумкин. Бунда умидсизлик ва хафсала пир бўлишига олиб келиши мумкин.
Перфексионизм фақатгина тирноқ тишлашда акс этмайди.Тадқиқотчилар ҳар қандай «такрорий» хатти-ҳаракатлар, масалан, сочни ўйнаш ёки терига тегиш ҳам перфексионизмнинг белгиси бўлиши мумкинлигини аниқладилар.
Ишга бироз “енгил” ёндашинг
Ишга бироз осон ёндашинг. Юқори мақсадларни қўйиш яхши, лекин умидсизлик ва муваффақияцизлик сизни ортиқча “ютиб” юборишига йўл қўйманг.
Вазиятни назорат қилинг
Вазиятни назорат остига олинг. Агар сиз тез-тез бажарилмаган мақсадларингиз туфайли тушкунликка тушсангиз, бу депрессия ва бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бу гигиеник жиҳатдан нотўғри
Сиз ҳеч қачон тирноқ остида нима борлигини билмайсиз, шунинг учун эҳтиёт бўлинг. Қўллари тез-тез ювинг.
Тирноқ тишлашга одатланганлар бармоқлари қачон оғзига етиб қолганини ҳам сезмай қоладилар. Бу ҳолат уларнинг онгида беихтиёр содир бўлади.
Кизикарли маълумотлар
Тирноқ тишлаш одати ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар